Latest news

08:50Россиялик машҳур мураббий: «Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га трансфери мени ҳайрон қолдирди»  11 08:16«Пахтакор» «Бунёдкор» футболчисини қанчага сотиб олгани маълум  5 07:47А Серия. "Милан" "Кальяри"ʼни ўз уйида юта олмади, "Ювентус" дербида дуранг ўйнади ва бошқа натижалар  8 01:41Бундеслига. Кейннинг голи "Бавария"га меҳмондаги ғалабани тақдим этди  1 01:37Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба, "Ал Иттиҳод" эса Шукуров жамоасини енга олмади  2 00:42Англия кубоги. "Манчестер Сити" тўртинчи лига жамоасига жавобсиз 8та гол урди!  45 23:40АПЛ клуби Асенсиога қизиқмоқда  6 23:00"Манчестер Юнайтед" Араухо учун даъвогарлик қилмоқда  6 22:32Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда ғалаба қозонди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  1 22:21Англия кубоги. "Ливерпуль" 4та, "Челси" эса 5та, "Лестер" эса 6та гол урди ва бошқа натижалар  3 21:13"Торино" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:52Назорат учрашуви. "Нефтчи" Руминия жамоаси билан дуранг ўйнади  16 20:31Рэшфорд Францияга йўл оладими?  1 20:00Абдуқодир Ҳусановга "Манчестер Сити" мухлисидан мактуб  32 19:54Хвича ПСЖда ҳозиргидан 4-5 баравар кўп маош олади  4

Эшитдик-да. “Андижон” муаммолар гирдобида News

Эшитдик-да. “Андижон” муаммолар гирдобида

Олий лигада турнинг жадвалининг сўнгги поғонасидан жой эгаллаб турган “Андижон”нинг бугунги холатига хавас қилиб бўлмайди.
Бундай жонкуяр ишқибозларга эга бўлган жамоани қуйи ўринларда юриши ярашмайди. Жорий йил ўзининг 50 йиллик тўйини нишонлайдиган “Андижон” яна биринчи лигага тушиб кетиш хавфи остида турибди. Табиийки бу маҳаллий мухлисларни ранжитаётгани бор гап. Биринчи даврада қимматли очколарни бой берган “бургутлар” бунинг натижасида яна аутсайдерлар қаторига тушиб қолди. Юбилей тўйга муносиб равишда курашчан жамоа тузилишини кутган ишқибозлар ҳамон “Андижон”ни лигада жон сақлаб қолишидан умидвор бўлиб юрипти. Бошқарув постига таниқли мураббий Сергей Шевченкони олиб келингани, мухлисларда умид учқунини уйғотгандек туюлганди. Бироқ...

Олинган маълумотларга кўра, “Андижон”ни ҳамон қора бутлутлар тарк этмаган. Муаммолар гирдобида қолиб кетаётган жамоа яқинда сафарда “Машъал”га йирик 1:6 ҳисобида мағлуб бўлганидан кейин яна ботқоққа ботаётгандек туюлмоқда.

Гап шундаки, Шевченко билан ҳамон амалда шартнома имзоланмаган. Шунга қарамай Сергей Яковлевич вазиятни ўнглаш мақсадида енг шимариб ишга киришганди. Давралар оралиғида таркибни кучайтириш мақсадида эътиборга молик трансферлар амалга оширилди. Жамоа 15-турда ўз майдонида “Қизилқум”ни (2:0) мағлубиятга учратганидан сўнг мухлислар енгил тин ола бошлашганида, кейинги турдаги йирик мағлубият уларни кўнглини ғаш қилиб қўйди. Чунки ишқибозлар “Андижон”ни Муборакда бу тарзда йирик ҳисобда мағлуб бўлишини кутмаганди. Уларни сафарда қўллаб-қувватлаш мақсадида борган мухлисларнинг ўйиндан кейинги холатини ўзингиз тушунаверинг. Ўз чўнтагидан ҳаражат қилиб, жамоани қўллаб-қувватлагани узоқ сафарга борсаю, жамоа шу қадар хунук мағлуб бўлса ҳар қандай кишига алам қилади.

“Машъал”дан учралган мағлубиятда кимнидир айбдор қилиб кўрсатиш қийин. Лекин ишқибозлар жамоа посбони Темур Ғаниевдан ранжимоқда. Чунки бунгача ярим жамоа бўлиб келган 30 ёшли посбон, шу куни ўз дарвозасидан ажабтовур голларни ўтказиб юборди. Бунинг натижасида Ғаниев зудлик билан ёшлар таркибига ўтказилди ва кеча “Олмалиқ” ёшлар жамоасига қарши кечган баҳсда Темур бутун ўйин давомида дарвозани қўриқлади. Эътиборлиси мазкур учрашувда ҳам андижонликлар ўз дарвозасидан нақд 6 та (!) тўп ўтказиб юборди.

“Андижон”нинг муаммолар гирдобига тушиб қолишининг яна бир сабаби раҳбариятда аниқ бир шахснинг ишламаётганидир. Чунки давралар оралиғида “Андижон”да илгари ҳам фаолият юритган Мўминжон Мақсудов ва Рустам Абдиевнинг яна жамоага қайтганига гувоҳ бўлгандик. Лекин билишимизча улар расман тасдиқдан ўтмаган. Шу боис ушбу номларни расман “Андижон” раҳбариятига кирита олмаймиз. Улар билан ҳам ҳудди Шевченко билан бўлган ҳолат. Ишни норасмий кишилар қилсада, амалда бунгача раҳбариятда ишлаб келаётганлар кўрсатилмоқда.

“Машъал” ва “Бунёдкор”да ташкилотчилиги ва мазмунли фаолияти билан кўпчиликни эътиборига тушга Александр Шапран ҳамон “Андижон”да ўз ишини давом эттираётган бўлсада, лекин Иванович ҳам бу ерда ўзини кўрсата олмаяпти. Эҳтимол унинг “Андижон”да ўзи ўйлаган режаларини амалга ошириши учун нимадир тўсқинлик қилаётгандир. Билганимиз шуки, маҳаллий мухлислар Шапранни клубдаги ишидан қониқмаяпти ва унинг истеъфога чиқишини интизорлик билан кутишмоқда. Ўйлаб кўрсангиз, украиналик мураббий Шевченкони “Андижон”га умуман бошқа шахслар таклиф этган. Демак, жамоа раҳбари Шапран уни ўз хоҳиши билан олиб келмаган экан, қандай қилиб улардан бирдамликни кутиш мумкин. Агар вазият бу кетишда давом этса “Андижон” учинчи бор яна биринчи лигага тушиб кетиши ҳеч гап эмас. Андижон футболи учун бу ачинарли холат эмасми. “Сўғдиёна”да вазият ижобий томонга ўзгариб бораётган бир пайтда “Андижон”да холат ҳамон салбий томонга оға бошламоқда. Жамоанинг тақдири билан ким қизиқади?

Яхши биламиз, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов футболнинг ашаддий ишқибози саналади. Жамоа учун имкон қадар вақт ажратиб, ҳаттоки машғулотларга ҳам ташриф буюриб, футболчилар билан мулоқотда бўлиб қайтмоқда. Лекин клубдаги ижрочи раҳбарлар олдида жамоани кучлилар сафида олиб қолиш учун аниқ иш режаси борми? Мухлисларни қизиқтираётган нарса ҳам аслида шу. Ҳамма кўрпани ўзи хоҳлаганича устига тортаверса, унинг якуни қандай кечади?

Билишимизча “Машъал”дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг жамоада парокандалик авж ола бошлаган. Бунгача машғулотларни ўзи олиб борган Шевченко негадир машғулотга чиқмаётган экан. Ҳаттоки унинг расман клуб аъзоси бўлмагани учун қароргоҳда овқатланишига рухсат берилмаган экан.

Маҳаллий ўйинчиларнинг айримлари билан ҳам ойлик маошлар билан боғлиқ муаммо юзага келган. Футболчиларга ҳам осон эмас. Қалбаки шартномалар баъзида уларни севимли касбидан ҳафсаласини пир қилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика