Latest news

02:04АПЛ. "Челси" меҳмонда камбэк қайд этди!  6 02:03Ла Лига. "Атлетико" "Атлетик"ни мағлуб этиб 4-ўринга мустаҳкам жойлашди  0 02:00Лига 1. ПСЖ ва "Гавр" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  1 00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  1 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  16 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

Эрве Ренар: "Об-ҳаво бизга муаммо туғдириши мумкин, аммо..." News

Эрве Ренар: "Об-ҳаво бизга муаммо туғдириши мумкин, аммо..."

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувидан олдинги матбуот анжуманинин иккинчи қисмида Эрве Ренар ва Муҳаммад Ал Овайс иштирок этди.

"Барчага хайрли кун. Бу ўйин гуруҳдаги энг муҳим ўйинлардан бири. Охирги натижалар туфайли ҳам эртанги ўйин натижаси жуда ҳам муҳим. Эртага фақат ижобий натижа учун майдонга тушамиз", - дейди Эрве Ренар.

"Биламизки биринчи ўринни олган жамоа 100 фоиз кейинги босқчига чиқади. Иккинчи ўрин соҳиби эса бошқа гуруҳларга эътибор қаратади. Эртага ғалаба қозонган жамоа катта эҳтимол билан гуруҳ ғолибига айланади. Шундай экан биз фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз", - дейди Муҳаммад Ал Овайс. 


- Ўзбекистоннинг кучли ва кучсиз томонларини айтиб ўтсангиз. 

- Ўзбекистон Осиёнинг энг кучли терма жамоаларидан бири. Доим уларга қарши ўйнаш қийинчилик туғдиради. Марокаш бош мураббийи бўлиб ишлаганимда Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказган эдик. Ўшанда биз ғалаба қозонган бўлсакда осон ўйин бўлмаган эди. 


- Ўзбекистон ЖЧ-2022 саралашини омадсиз бошлади. Кейин мураббий алмашгач иккита ғалаба қўлга киритилди ва биринчи ўринга чиқиб олди. Бунга рақиб сифатида қандай муносабатда бўлдингиз? 

- Фаластинга қарши сафарда ўйнаш доим қийин бўлган. Ўша баҳсда Ўзбекистон ёмон ўйнамаганди. Биз ҳам биринчи марта Фаластинга қарши сафарда ўйнадик ва жуда ҳам қийин дурангга эришдик. Мен Эктор Куперни жуда ҳам ҳурмат қиламан. 


- Эртага стадионга кўплаб мухлислар келади, бундан ташқари об ҳаво совуқ бўлиши кутилмоқда. Бу омиллар Саудия Арабистонига босим ўтказмайдими? 

- Албатта об ҳаво бизга муаммо туғдириши мумкин. Юртингизда +3 даража илиқ экан, шу боис ҳам икки кун олдин Ўзбекистонга етиб келдик. Аммо унутмаслик керакки 2020 йил июль ойида Жидда шаҳрида жавоб баҳси бўлиб ўтади. Ўшанда жуда ҳам иссиқ бўлади. 


- Сиз Африка қитъасида бир қатор терма жамоаларда ишладингиз. Энди эса Осиёда ишлаяпсиз. Қайси қитъа сизнингча кучлироқ? 

- Турли хил қитъаларида қатнашадиган жамоаларни таққослаш учун энг яхши йўл бу Жаҳон чемпионати. 2018 йил Россияда ўтган мундиалда Саудия Арабистони Мисрни 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди. Ўшанда Саудия Арабистони жуда ҳам яхши ўйин намойиш этган эди. 


- Терма жамоа бу саралашда икки марта дуранг ўйнаб муҳим очколарни йўқотди. Натижада иккинчи ўринга тушиб қолди. Бу эртанги муҳим баҳсдан олдин босим юкламайдими? 

Муҳаммад Ал Овайс: - Осиё қитъасидаги барча жамоаларнинг савияси ўсиб бормоқда, шу боис очко йўқотиш одатий ҳол. Биз Ўзбекистон терма жамоасини жуда яхши биламиз, бу мамлакат клубларига қарши ОЧЛда кўп ўйнаганмиз. Эртага қизиқарли баҳс бўлишини кутаяпман. Албатта ҳаво совуқ, аммо чидаб бўлмайдиган даражада эмас. Биз Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларини кўриб, ўрганиб чиқдик. 

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика