Latest news

08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  0 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   4 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  18 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  2 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4

Эртанги ўйинни ким шарҳлашини биласизми? Терма жамоамиз сардори қайси футболчи бўлади? Италия чемпионати юлдузлари нималар деди? Матбуот анжумани (батафсил) News

Эртанги ўйинни ким шарҳлашини биласизми? Терма жамоамиз сардори қайси футболчи бўлади? Италия чемпионати юлдузлари нималар деди? Матбуот анжумани (батафсил)

Хабарингиз бор, бугун тонгда Италия А сериясининг таниқли футболчилари Тошкент шаҳрига етиб келишди.

Куннинг иккинчи ярмида навбати билан тадбирлар старт олди. Дастлаб меҳмонлар пойтахтимиздаги "Бунёдкор" стадионига ташриф буюришди ва клуб музейи билан яқиндан танишдилар. Ундаги совринлар, ўзбек футболи тарихига оид маълумотлар берилди. 



Шу куннинг ўзида "Бунёдкор" стадиони анжуманлар залида Италия чемпионати афсоналари Даниэле Массаро, Альберто Жилардино, Венсан Кандела, Алдаир ва ўзбек футболининг юлдуз футболчилари Виктор Карпенко, Сервер Жепаров, Анвар Ғофуров, Камолиддин Мурзоев иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Шунингдек, россиялик таниқли шарҳловчи Нобель Арустамян ҳам ўзининг фикрлари билан ўртоқлашганини кўришимиз мумкин. Якунда ёш футболчилар учун маҳорат дарси ҳам ташкиллаштирилди. 



Эртанги учрашувни Нобель Арустамян ва Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳлаб боришини айтиб ўтиш жоиз.


Қуйида анжуманда янграган энг сара фикрларни мутолаа қилинг. 

Венсан Кандела ("Рома", Франция терма жамоаси собиқ футболчиси): Аввало бундай шароитлар учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Элдор Шомуродов "Рома"да дебют мавсумини ўтказмоқда. Қолаверса Жозе Моуринью ҳам. Бу жамоада тактика ҳам ўзгача. Шомуродов кўп тушмаган бўлса ҳам, ўйнаган учрашувларида фойда келтирган. Техникаси, жисмоний ҳолати менга манзур келган. Айрим жиҳатлар устида ишласа, Шомуродов кучли футболчи бўлиши шубҳасиз

Нобель Арустамян: (Россиялик таниқли шарҳловчи) - Ассалому алайкум (ўзбек тилида). Бундай тадбирда иштирок этиш ёқимли. Очиғи орзуларим ва режаларимда бу ўлкага келиш, маданияти, футболи билан танишиш ниятим бор эди. Москвада кўплаб ўзбекистонликлар бор. Улар билан дўстона алоқадаман. Ўзбекистон футбол юрти. Аксарият футболчиларни биламан. Айниқса Элдор Шомуродов. Италияда унинг меҳмони бўлдим. Бу ерда футболни қанчалик яхши кўришларини ҳис қилмоқдаман. Талкиф учун катта раҳмат.

Даниэле Массаро ("Милан", Италия терма жамоаси собиқ футболчиси): 1994 йил Жаҳон чемпионатидаги пенальтидан учралган мағлубиятни унутиш осон бўлмаган. Лекин ўша мусобақада футболчилар ўз қобилиятларидан баланд ўйнашган. Ҳар бир футболчи максимал ўйнаган. Бироқ тан олиш керак, Бразилия терма жамоаси футболчиларининг техникаси юқори бўлган. Орадан 12 йил ўтиб Жаҳон чемпионлигини қўлга киритганимиз мағлубиятни ўрнини тўлдирган. 

Виктор Карпенко ("Бунёдкор", Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси): Менимча, эртанги ўйинда ғалаба унчалик катта аҳамиятга эга эмас. Муҳими мухлисларга чиройли футбол кўрсатиш. Натижа? Қанча кўп гол бўлса ишқибозларга шунча яхши.

Алберто Жилардино ("Милан", Италия терма жамоаси собиқ футболчиси): -  "Милан" жуда ёш жамоа. Уларга мотивация берадиган Ибрагимович бор. Тажриба ҳам муҳим. Клуб ортида турган Мальдини, Массаро билганлари билан ўртоқлашмоқда. 

Азиз Ҳайдаров ("Бунёдкор", Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси) : Футбол юлдузлари иштирокида шоу бўлади, деб айтилди. Миллий терма жамоа либосини кийсангиз ўз-ўзидан ғалабани ўйлайсиз. Ўйлайманки, бир-биримизни ҳурмат қилиб оёқни олиб қочмасдан футбол ўйнаймиз. Сардор ким бўлади? Шу пайтгача сардорлар кўп бўлган. Миллий жамоада ўйнаганмиз, сардор бўлмаганмиз. Буни ўзлари ҳал қилиб олишади. Биз кичкина футболчилармиз. 

Анвар Ғофуров ("Бунёдкор", Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси): Мухлислар шоу ўйинидан яхши кайфиятда кетишлари керак.

 


Камолиддин Мурзоев ( АГМК жамоаси собиқ футболчиси): Ушбу тадбирни ташкил қилган барчага раҳмат. Энди мазкур лойиҳа ҳақида гапирадиган бўлсам, қайсидир маънода ўзбек футболининг 110 йиллигининг кулминацион нуқтаси ҳисобланади.


Фотосуратлар муаллифи: Жаҳонгир Файзуллаев

Абдулазиз Искандаров тайёрлади 

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика