Latest news

13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0 13:19"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди  0 12:51Дунёнинг энг кучли футбол лигалари эълон қилинди. АПЛга қайси лига рақобатчи?  9 12:26Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди  3 12:02ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?  18 11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  10 11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0 10:10“Бавария“ футболчиси фаолиятини “Ал Насср“да давом эттириши мумкин  0 09:45“Интер“нинг клублар ўртасидаги ЖЧга қайдномаси маълум  1 09:17Саудия Арабистонликлар яна бир топ мураббийни лигага олиб келишмоқчи  2 08:49“Ювентус“ мураббий борасида бир қарорга келди  1 08:20ПСЖ 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 07:52Трнет Александер-Арнольднинг “Реал“даги рақами маълум  5 07:25АПЛ жамоаси Родриго билан музокараларни бошлади  4

Эртакнинг якуни муродли бўлади. Яхши эртак эса қайта-қайта эшитишлидир News

Эртакнинг якуни муродли бўлади. Яхши эртак эса қайта-қайта эшитишлидир

Равшан Ҳайдаров жамоасига оддий чемпионлик эмас, қаҳрамонлик насиб этди. Бу 2—3 йилларда унутиладиган ўйин эмас, йиллар давомида қайта-қайта эсланадиган финал бўлди. Яратганнинг ўзи қўлламаса, бунга муваффақ бўла олмасдик.

Озодликда гап кўп, ҳикмат кўп. Ҳайдаров 10 йиллар давомида ўз сўзини айтишга қийналди. У камтар бўлди, кўп гапирмади ва асосан “хоп” деди. Шунинг учун ҳам мунтазам ишлади. Бабаян бўлса — Бабаян билан, бошқаси келса — ўшаниси билан. Кам бўлмайсан шундай юрсанг деб ўргатишарди ва биз Ҳайдаров мисолида буни кўрдик.

Уни кўп танқид қилганмиз, эркин фикрга эга эмасликда, биз истаган номзод бошқа деб айблаганмиз. Ваҳоланки, тақдирнинг ўзи унга шуни инъом этгани ҳақида ўйламадик. Ҳатто кечаги кунга қадар бунга ўзим ҳам ишонмасдим. Финал нима бўлди? Унгача бўлган йўл жамоадан, мураббийдан. Бироқ қорни ҳеч биримиз ёғдира олмасдик, Ҳайдаровнинг кўнглига 115-дақиқада оддий бир футболчини майдонга туширишни сола олмасдик. Буларнинг барчаси тепадан бўлди. Йиллар давомида эшитган гапларига мукофот сифатида Худонинг ўзи шундай қаҳрамонликни раво кўрди. Текис стадионда Вьетнам дарвозасига 5 та гол урсак ҳам, финал 2—3 йилда эсдан чиқарди. Бироқ “қор жанги” унутилмас бўлди.

Озодлик нима берди? Ҳайдаровнинг ишига ҳеч ким аралашмади, на Бабаян ва на бошқаси. Ва кўриндики, у ўйлаганимиз каби ўз фикрига эга бўлмаган инсон эмас. Отабек Шукуров ва Элдор Шомуродовни ўйлаб, уларга шароит яратиб берганида инсонийликнинг каттаси ётибди. Ютуқ эса тўлалигича ўзиники. Энг сўнгги исбот 115-дақиқадаги ўзгариш, бошқа гап бўлиши ҳам мумкин эмас. Ироқ ёки Қатар мураббийи шундай ўзгариш қила олмагани учун ҳам, пенальтилар сериясидан кейин бутун Вьетнам байрам қилганди. Финал эса тўла-тўкис бизники бўлди. Битта ўйинни 4 соатда якунлаш ҳам, бир ўйинда икки формада ўйнаш ҳам, бутун турнир давомида дарвозага зарба бермай, битта зарбаси билан қаҳрамон бўлиш ҳам яна кимгадир насиб этмаса керак.

Жанубий Корея билан ўйиндан кейин футболчиларга ташаккур билдириб, мақола ёзгандим. Чунки улар кўзидаги ўт билан югураётган, ғурури баланд инсонлар сифатида намоён бўлганди. Сиддиқовнинг шедевр паслари-ю, Ғаниевнинг зарбасигача, Ҳамробеков ва Яхшибоевларнинг кучигача хурсанд қилганди. Яъни, ярим финалнинг ўзидан шу руҳда қайтсак ҳам, мен футболчилардан рози бўлиб улгургандим. Бироқ Худонинг ўзи яна бир бандасини, 10 йиллар давомида қўлида кишани бўлган Ҳайдаровни ҳам қаҳрамонлар сафига қўшишни истади ва бугун биз уни тан олмоқдамиз.

Ҳа, уялтиришди. Бироқ бошимиз эгик ёки кўнглимиз чўкиб қолган эмас. Ўзбек футболчилари бизни йиллар давомида шундай мулзам қилишларига шахсан мен рози эдим. Уятдан қизариб, Ҳайдаровни кўрганда ер ёрилса-ю, ернинг тагига кириб кетсак майли эди, деб ўйлашдан чарчамайлик. Мен ва мен кабилар шу руҳда давом этамиз, ўйлайманки, футболчилар ҳам энди шу йўсинда — қадди баланд ва ғурури осмон бўлади, бироқ оёқлари ердан узилмайди. Барчамизга шундай байрамона кунлар қутлуғ бўлсин! Аччиқ ва юракдан чиқадиган гаплар учун узр. Бугун ўша юрак шодлик билан тўлганида шуларни айтгим келди...

Author :
Rating: +155   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика