Latest news

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Эртага Ўзбекистон – Яман ўйини олдидан матбуот анжумани ўтказилади News

Эртага Ўзбекистон – Яман ўйини олдидан матбуот анжумани ўтказилади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 октябрь куни Жаҳон чемпионати-2022 саралаши иккинчи босқич 3-тури доирасида Яман билан баҳс олиб боради.

Эртага, 9 октябрь куни мазкур ўйин олдидан матбуот анжумани ҳамда расмий машғулотлар бўлиб ўтади. Даставвал, соат 16:30да Яман терма жамоаси устози иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади. Соат 17:00да эса Яман терма жамоаси “Пахтакор” стадионида машғулот ўтказади. Машғулот жараёнининг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади.

Сўнгра соат 17:30да “Пахтакор” стадиони анжуманлар залида Ўзбекистон миллий терма жамоаси устози Вадим Абрамов журналистларнинг ўйин олди саволларига жавоб қайтаради. Миллий жамоамизнинг расмий машғулоти эса соат 18:00да бўлиб ўтади ва унинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади.

Барча турдаги ОАВ вакилларини мазкур учрашув ва унинг ўйинолди тадбирларини ёритишга таклиф этамиз.

Таъкидлаш жоиз, ўйин олди матбуот анжуманидан сўнг миллий терма жамоамизнинг ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги ўйинларини бевосита стадиондан ёритиш мақсадида аккредитация учун ҳужжат топширган ОАВ вакилларига махсус аккредитация карточкалари тарқатилади.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика