Latest news

15:05Патрик Виейра "Арсенал"нинг "Манчестер Юнайтед"дан мағлуб бўлиши сабабларини айтди  0 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  7 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  5 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  6 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  1 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  6 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  10

Эртага фақат ғалаба керак, акс ҳолда... News

Эртага фақат ғалаба керак, акс ҳолда...

Хабарингиз бор, Қатар, Иордания, Ироқ, Эрон, Фаластин, Гонконг, Индонезия, Тайланд ва Хитой давлатларида, ёшлар ўртасида Мьянмада бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун саралаш ўйинлари бўлиб ўтаяпти.
4 октябрь куни бошланган ўйинлар эртага ўз ниҳоясига етади. Айни пайтга келиб Уммон ёшлар терма жамоаси 6 очко билан гуруҳда максимал очко тўплаган ҳолда қитъа чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. "Е" гуруҳида иштирок этиши лозим бўлган Сурия ёшлари мусобақада қатнаша олмаганликлари сабабли, бу гурурҳда йўлланма тақдири уч терма жамоа орасида ҳал қилинди.

Мўғилистон ҳам саралашдан бош тортгани учун, "F" гуруҳи ўйинлари ҳам эрта тугади. Натижада Вьетнам (!) Австралия устидан, йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонганлиги учун Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Гуруҳ ғолибларидан ташқари энг яхши иккинчи ўрин натижасини кўрсатган 6та терма жамоа ҳам мусобақа йўлланмасини қўлга киритишади. Бундай вазиятда 5та жамоа тўпланган гуруҳдаги энг сўнгги жамоа иштироки олиб ташланиши лозим. Аммо "Е" гуруҳида Сурия ёшлар терма жамоасини иштирок этмаслиги боис, энди гуруҳда тўртинчи ўринни қўлга киритган терма жамоага қарши ўйинларнинг натижалари ҳам бекор қилинади.

Айни пайтда Австралия терма жамоаси "энг яхшилар" ичида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Австралия Гонконгни 7:0 ҳисобда мағлуб этиб, 5:1 ҳисобда Вьетнамга имкониятни бой берган. Гуруҳда Мўғилистон иштирок этмаган 4-жамоа Хитой Тайпеининг натижаси бекор қилинган. Иккита ўйин, +3 кўрсатгичи билан уч очко. Бугунги кун ҳолатида Ўзбекистон иккинчи ўринда. Непал билан ҳисоб бекор бўлган. 3-ўринда турганлиги боис Ҳиндистон билан натижа инобатга олиниб турибди. Сўнгги турда ҳиндлар Туркманистон терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Агар мазкур учрашувда Туркманистон ғалаба қозонадиган бўлса, ўз-ўзидан учинчи ўринга кўтарилади ва бизнинг +3 кўрсатгичимиз +1га айланади. Шу боисдан Қатар билан бўлиб ўтадиган ўйинда камида дуранг натижа қайд этишимиз лозим бўлади. Аслида ғалаба қозонишимз керак, аммо Қатар жуда кучли ёшларга эга жамоа ва мезбон эканлигини унутмаслик лозим. Ҳар қандай мағлубият тўплар нисбатимизни минусга киритиб юборади бу эса тақдиримизни бошқа гуруҳ натижаларига боғлаб қўяди.

Рейтинг борасида Яман ва Бангладеш терма жамоалари ўз ўйинларини ўйнаб бўлганлар. Бангладешда - 5, Яманда 0. 1та ўйинга эга Фаластин терма жамоаси - 1 натижаси билан турибди. Гуруҳдаги сўнгги ўйин Баҳрайнга қарши бўлиб ўтади. Ушбу гуруҳда 3та терма жамоа қолган ва Баҳрайннинг йирик ҳисобдаги ғалабаси терма жамоага қитъа чемпионати йўлланмасини тақдим этиши мумкин.




Жамоалар
Ў
Ғ
Д
М
УГ
ЎГ
+/-
О
Австарлия
2 1 0 1 8 5 +3 3
Ўзбекистон
1 1 0 0 3 0 +3 3
Тайланд
1 1 0 0 3 0 +3 3
Хитой
1 1 0 0 3 1 +2 3
Индонезия
1 1 0 0 2 0 +2 3
Саудия Арабистони
1 1 0 0 2 1 +1 3
Яман
2 1 0 1 3 3 0 3
Бангладеш
2 1 0 1 1 6 −5 3
Фаластин
1 0 0 1 0 1 −1 0


Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика