Latest news

10:00“Барселона“ қизиқаётган футболчи “Реал“га ўтиб кетиши мумкин  0 09:37МЮ Виктор Гёкерешни қўлдан чиқарганидан сўнг Германиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  3 09:11Виктор Гёкереш АПЛнинг бошқа жамоаси сабабли МЮнинг таклифини қабул қилмади  7 08:44Суперлига. Бугун 12-тур якунланади  3 08:17"Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтган Тошкент дербисидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:00Суперлига. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" ва ОКМК – "Шўртан" ўйинларида мухлислар гол кўришмади. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўйинида эса иккита гол урилди  0 07:51“Рома“ асосий ҳужумчисини сотувга қўяди  6 07:17Янги форматдаги клублар ўртасидаги ЖЧ старт олди. Илк баҳсда "Интер Майами" Миср жамосига қарши баҳс олиб борди  9 04:07Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди"  1 03:41Илёс Зейтуллаев: "Бугун "Пахтакор"дек жамоага қарши ўйнадик, Качори бир метрдан гол урганда, ҳисоб 2:0 бўларди"  2 00:09Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйинга баҳо – 2"  5 23:20ЦСКАнинг янги бош мураббийи маълум  2 22:52Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси "Боруссия" иштирокидаги ўйинни бошқаради  4 22:34Камолиддин Тожиев: "Бугун бутун мавсумга етадиган вазият яратдик, тўп дарвозага киришни истамади"  20 22:04Иммобиле А Серияга қайтадими?  2

Эртага Биринчи лига янги мавсумига қуръа ташланади. Мусобақада нечта жамоа иштирок этади? News

Эртага Биринчи лига янги мавсумига қуръа ташланади. Мусобақада нечта жамоа иштирок этади?

Кеча — 1 апрель куни Биринчи лиганинг 12 та жамоаси Ўзбекистон кубогининг саралаш ўйинларида иштирок этди.

Энди навбат Биринчи лига мусобақасига этиб келди.

Жорий мавсум Биринчи лигада 26 та жамоа иштирок этади ва улар мамлакат географиясидан келиб чиқиб, икки минтақага ажратиб олинади. Шарқий минтақани водий ва Тошкент жамоалари тўлдирди. Сирдарёдан бошлаб жанубий ва ғарбий сарҳадлар жамоалари иккинчи минтақадан жой олган.

Ҳар икки минтақа жамоалари уй-сафар тизимида умумий ҳисобда 24 тадан ўйин ўтказади. Якунда энг кучли тўрттадан умумий 8 та жамоа плей-офф босқичига йўл олади. Марказлашган тартибда ўтказиладиган плей-офф орқали мусобақа ғолиби номига ойдинлик киритилади.

Биринчи лиганинг янги мавсумига эртага — 3 апрель куни қуръа ташланади. Жараён 13:00 дан бошлаб Лига расмий саҳифалари орқали жонли эфирга олиб чиқилади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика