Latest news

04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  10 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  16 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  7 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  1 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  3 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  67 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  2 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  5 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  8

Эроннинг энг севимли клуби ёхуд "Персеполис" ҳақида News

Эроннинг энг севимли клуби ёхуд "Персеполис" ҳақида

Чемпионлар лигасида энг кўп мухлис йиғиш бўйича рекорд соҳиби бўлиб турган “Персеполис”га Эроннинг ўзида 30 миллиондан ошиқ аҳоли мухлислик қилиши айтилади.
Жамоа Эрондаги энг севимли клуб ҳисобланади. Охирги мавсумларда ишқибозларни катта ғалабалар билан хурсанд этмаётган Теҳрон клуби ОЧЛда катта иштиёқ билан ўйнашга қарор қилган.

“ПЕРСЕПОЛИС” ФУТБОЛ КЛУБИ
Лақаблари:
«қизил армия», «қизиллар», «шерлар»
Ташкил топган вақти: 1963 йил, декабрь
Стадиони: «Озоди», Теҳрон, 84412 томошабинга мўлжалланган
Бош мураббийи: Ҳамид Дераҳшон
Менежери: Ҳамид Ризо Сиаси
Эришган ютуқлари: 9 бор Эрон чемпиони (1971-72, 1973–74, 1975–76, 1995–96, 1996–97, 1998–99, 1999–00, 2001–02, 2007–08), 5 марта Эрон Кубоги соҳиби (1987, 1991, 1999, 2010, 2011), 1 бор Осиё Кубок эгалари Кубоги соҳиби (1991). Ўн мартадан ортиқ турли маҳаллий Кубок мусобақаларида ғолибга айланган.

Эрон футболининг гегемонларидан бири саналган «Пирузи» янги асрда сезиларли тарзда кучсизланди. Натижада биринчи ўн йилликда фақат икки бор мамлакат чемпионлиги қўлга киритилди. Охирги марта жамоа 2008 йил чемпионатда олтин медалларга эга чиққан. Шунга қарамай, ушбу жамоани ўз майдонида жуда кўп ишқибоз қўллаб-қувватлайди. ОФК таҳлилига кўра, «Персеполис» «Ал Ҳилол» ва «Гуанчжоу Эвергранд» билан бирга қитъада энг кўп мухлисга эга бўлган клублар саналади. Эронлик футбол ихлосмандларининг 61 фоизи айнан ушбу жамоага мухлислик қилишининг ўзи ҳам кўп нарсани айтиб турибди. «Қизиллар» таркибида ҳамиша Эрон футболи лидерлари тўп тепиб келишган. Аввал Али Даи, Али Карими, Карим Багери, Раҳмон Ризои сингари ўйинчилари фаолият кўрсатишган.

“Персеполис” клуб сифатида жуда катта имкониятларга эга. Ушбу номдаги университетни ташкил қилган клуб талабаларга футбол ва футзал мураббийлиги, фитнесс, спорт шарҳи ва ўйин шарҳловчиси каби йўналишларда таълим бериб келяпти. 2013 йилнинг июнь ойида шахсий телеканалини ишга туширган. Интернет орқали тинглаш мумкин бўлган радиодастурлари ва эшиттиришлари ҳам мавжуд. Энергетик ичимлик ишлаб чиқариш ташкил этилган. Шунингдек, мухлислар ўзларини жамоа ҳаёти ичида ҳис қилиш учун клуб номидаги ресторанлар ишга туширилган. Ҳозирда 4та шундай ресторан фаолият кўрсатмоқда.
Бош мураббий Ҳамид Дераҳшан клуб сафида 12 мавсум ўйнаган. Ўтган йили 17 йиллик танаффусдан сўнг бош мураббий сифатида қадрдон жамоасига қайтди. Чемпионлар лигасининг биринчи турида “Лаҳвия”ни қабул қилган “Персеполис” рақибни йирик ҳисобда доғда қолдирди. Дохаликлар таркиби олдинги йилга қараганда бир оз кучсизланган бўлса-да, мезбонларнинг йирик ғалабасини кўпчилик кутмаганди. Демак, совринларга эга чиқмаётган жамоани менсимасликдан йироқ бўлиш лозим.



Ҳамид ДЕРАҲШАН
Туғилган санаси:
23.01.1959
Туғилган жойи: Теҳрон, Эрон
Футболчиликдаги позицияси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 1977–1987 “Персеполис”, 1987–1991 “Қатар СК”, 1991–1992   “Ал Садд”, 1992–1994 “Персеполис”.
Эрон миллий терма жамоасида 1980–1993 йилларда 41 учрашувда 9 тўп киритган.
Бошқарган жамоалари: 1994–1995, 1997 “Персеполис”, 2001–2002   Эрон U-17 терма жамоаси, 2004 “Сорхпушан”, 2004 “Хома”, 2009–2010 “Пайкон”, 2010–2011 “Шарҳдори”, 2011–2012 “Шаҳин Бушеҳр”, 2012–2013 “Дамаш”, 2014 йилдан “Персеполис”да.

Жамоа таркибида миллий терма жамоага номзод футболчилар бор. Легионерлар уч нафар бўлиб, ҳимоячи Майкл Уманья Коста Рика терма жамоа аъзоси саналади. У Бразилиядаги жаҳон чемпионатида терма жамоаси билан чорак финалгача етиб борди. Ярим ҳимоячи Фернандо Габриэль ва ҳужумчи Жозе Жуниор Бразилиядан. Улар асосан ҳужумни кескинлаштириш учун жавобгардирлар.

Дарвозабонлар
1. Суша Макани
41. Муртазо Пур
44. Масъуд Ҳамами

Ҳимоячилар
3. Муҳаммадризо Хонзода
4. Майкл Уманья (Коста Рика)
5. Маҳди Жаъфарпур
6. Муҳсин Бенгар
20. Алиризо Нурмуҳаммади
30. Мобин Дорағи
99. Бабак Ҳотами

Ярим ҳимоячилар
2. Омид Алишоҳ
11. Паям Содиғиян
14. Муҳаммад Нури
15. Афшин Исмоилзода
18. Меҳрдод Кафшғари
19. Милад Камандани
26. Ҳамидризо Алиасқари
28. Аҳмад Нуроллоҳи
66. Фернандо Габриэль (Бразилия)

Ҳужумчилар
8. Меҳди Дақақили
10. Ризо Норози
16. Ризо Холиқфар
17. Меҳди Тареми
22. Жозе Жуниор Тадеу (Бразилия)
24. Ҳади Норози
33. Муҳаммад Аббосзода
77. Али Алипур


Беҳзод НАЗАРОВ
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика