Latest news

01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  35 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47

Эронлик мухлис умрбод стадионга киришдан маҳрум қилинди News

Эронлик мухлис умрбод стадионга киришдан маҳрум қилинди

Tags :  Эрон
Эронлик ишқибоз Масжед Сулаймон ўйин пайтида "Персеполис" мухлисларига пичоқ билан ҳужум қилгани боис қўлга олинди.

У пичоқ билан ҳамла қилаётган пайт "Озоди" стадионидаги камералар кузатувига тушиб қолган. Унинг ўнг қўлида катта пичоқ бўлган. Стадион хавфсизлиги вакиллари безори мухлисни дарров қўлга олиб қамаб қўйишди. Кейинчалик полиция Масжед Сулаймонни умрбод стадионга киритмаслик ҳақида қарор чиқарди.

Бу каби ҳолат Эронда биринчи марта рўй бераётгани йўқ. Масалан, ўтган ҳафта "Истиқлол" Хузистон мухлислари Теҳрондан ташриф буюрган "Персеполис" ишқибозларига тош отишганди. Натижада ўйинда бир неча бор тўхталишлар рўй берди. Бундан ташқари, "Тракторсози" - "Истиқлол" Теҳрон учрашувида мухлислар ўриндиқларни синдириб ташлашди.

Айни пайтда кўплаб мураббий ва футболчилар мухлисларни тартибга келтириш мақсадида Эрон футбол федерациясига мурожаат қилишган.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика