Latest news

17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  1 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  13 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  1 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  4 15:30А Серия. Чемпион "Интер" "Сан-Сиро"да "Торино"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  23 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  23 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  24 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  10 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0

Эрон матбуоти: Али Каримига нисбатан ноҳақлик қилинди News

Эрон матбуоти: Али Каримига нисбатан ноҳақлик қилинди

Хабарингиз бор, яқинда Эрон футбол федерациясига янги президент сайланди.

Яқин тўрт йил мобайнида 43 ёшли Шаҳобиддин Азизи Хадем Эрон ФФни бошқарадиган бўлди. Президентликка даъвогарлар орасида собиқ футболчи Али Карими ҳам бор эди. Бироқ у атиги 9 овоз тўплаб, биринчи босқичдаёқ курашдан чиқиб кетди. Шундан сўнг Эрон матбуоти бу ерда қандайдир хатолик ўтгани ҳақида бонг ура бошлади.

Хусусан tehrantimes.com сайти бу ҳақда шундай ёзди: "Ўтган якшанба куни Эрон футбол федерациясига янги президент сайланди. Лекин буерда нимадир хатолик борга ўхшайди. Чунки сайлов натижаларига кўра, Али Каримининг 87 овоздан атиги 9та овоз олгани маълум бўлди. Шундай экан, савол туғилади: нима учун овоз берганларнинг аксарияти футбол кишисини умуман эътиборга олмади?"

Эрон халқаро конференция марказида бўлиб ўтган сайловда Шаҳобиддин Азизи Хадем 87та овоздан 49 овоз тўплаб, федерация янги президенти этиб тайинланди. Сайловда кимдир ютади, кимдир ютқазади бу табиий ҳол. Бироқ ОАВ ходимлари нима учун Али Каримидек машҳур шахс 9та овоз олганини тушунишмаяпти.

"Тўққизта овоз? Бу аҳмоқлик. Бунга ишониб бўлмайди. Али Каримида тўғри, ҳали раҳбарлик тажрибаси йўқдир, лекин қолган учта номзодни ҳам ҳеч ким танимасди. Ўтган 15 йил мобайнида Эрон футбол федерациясини раҳбарликка лаёқати йўқ одамлар бошқарди. Бунинг натижаси даҳшат. Ҳозирги федерация ҳам мамлакат футболида ниманидир ўзгартиришига ишонмаймиз", - деб ёзади tehrantimes.com сайти. 

Мақолада яна шундай дейилган: "Али Каримининг нима сабабдан сайловда ютқазгани тушунарлидир, лекин унинг атиги 9та овоз олганини қандай изоҳлаш мумкин? Айтайлик, у 20, 30 ёки 40та овоз олиб ҳам мағлуб бўлиши мумкин эди. Федерацияга алоқадор кишиларнинг очиқчасига Каримини рад қилишганини Эрон футболи учун уят деса бўлади".

"Эрон клублари менежерлари кўпинча федерация қарорларига қарши чиқиб келган ва мамлакат футболини футболга алоқадор кишилар бошқариши шарт деб келишади. Лекин кўрдикки, клублар менежерлари ҳам Али Карими номзодини маъқуллашмади. Бу эса Эрон футболида қайта қуриш бошлаш лозимлигини кўрсатмоқда".

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика