Latest news

07:49Роналду: «Винисиус «Олтин тўп»ни ютиши керак эди, унга нисбатан адолатсизлик қилишди»  0 03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  2 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  0 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  6 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  19 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  8 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  2 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  2 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  19 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0 20:04Аморим: "МЮ мураббийи ҳеч қачон ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди"  1

Эриксен ҳикояси: Бергкампдан дарс олган ва "Челси" ҳамда "Сити"га рад жавобини берган News

Эриксен ҳикояси: Бергкампдан дарс олган ва "Челси" ҳамда "Сити"га рад жавобини берган

"Тоттенхэм" ва Дания терма жамоаси етакчиси Кристиан Эриксеннинг ўйин услуби ва сирли қуроли ҳақида.

Отаси уни жамоани ўйлашга ўргатган

"Менинг ҳикоям Миддельфартда бошланган. Футболчи бўлишни орзу қилардим. Энди орзуимда яшаяпман" - дейди Кристиан Эриксен. Футбол доимо унинг оиласининг бир қисми бўлган. Кристианнинг отаси ҳамда онаси Томас ва Дорте футбол ўйнашган.

"Мен бадминтон ўйнардим, хатто турнирда ғолиб бўлганман, аммо футбол энг асосийси эди" - дея тан олди Кристиан.


Футболчининг отаси Томас Кристианнинг мураббийларидан бири бўлган. 2004 йилда "Миддельфарт" 12 ёшгача бўлган жамоаси Данияда бешинчи ўринни эгаллади. Улар 5 йил ичида Фюнен маҳаллий чемпионатининг 4та мавсумида мағлубиятга учрашмади. "Биз уларни тўп билан яхши муомала қилиш ва тезроқ гол бўлишига ёрдам берадиган нарсаларга ўргатамиз" - дейди "Миддельфарт" раҳбари Клаус Хансен.


Эриксен собиқ мураббийи ва "Оденсе" академияси раҳбари Тонни Хермансен "Миддельфарт" ва ТПИ ўртасидаги учрашувни ёдга олди. Биринчи бўлим ТПИнинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси била якнуланди. "Миддельфарт" иккинчи бўлимнинг илк 20 дақиқасида 8та гол урди: "Кристиан ва Расмус (Фальк, Эриксеннинг дўсти) шунчаки тўпни олиб, па-па-па, тўпни бир-бирига ошириб, голлар уришди ва яна ҳаммасини бошидан бошлашди. Ўша вақтда тўп тепган йигитлар ҳозиргача бу ўйинни эслайди".


"Болалигида уни отаси шуғуллантирган ва бир футболчи ҳеч нарса қила олмаслигини тушунтирган. Эриксен ҳозиргача бу қоидаларга амал қилади. У ўсмирлигида атрофдагилар унинг иқтидоридан ҳайратга тушарди. Бироқ Кристиан хотиржам йигитлигича қолган. У доимо кўп ишлаб, ўзини танқид қиларди" - дея эсга олади Дания U17 терма жамоаси мураббийи Гленн Риддерсхольм.

"Ҳар бир футболчи ўзи яхши ёки ёмон ўйин ўтказганини билади. Ташқаридан ҳаммаси бошқача кўриниши мумкин. Менинг ўйларим бошқаларникидан фарқ қилиши мумкин. Учрашувдан сўнг доимо ҳаракатларим ва ўйиним ҳақида ўйлайман" - дейди Эриксен.


Камтарлигига қарамай Эриксен унда иқтидор борлигини тушунган. Бир куни машғулот пайтида Риддерсхольм футболчидан у қанчалик кучли эканлигини билиши ҳақида сўради: "Кристиан кўзларимга қарадида ва бу ҳаммага маълум нарсадек гапирди": "Ҳа, буни биламан". Айнан шу нарса уни бошқа болалардан ажратиб туради. Йигитча бу ҳақида ўйламаган ва катта аҳамият бермаган. Бу жиҳат унинг ривожланишига имкон яратган".


Эриксен 13 ёшида "Оденсе"га ўтади ва ўша даврдан йирик клубларга боғланади.


"Барселона", "Челси", "Милан" кўрикларидан бўлган, аммо "Аякс"ни танлаган


"Агар пул у учун энг муҳими бўлганида, Кристиан "Аякс"га ўтмаган бўларди. У 16 ёшлигида биз "Барселона", "Челси" ва "Милан" билан боғланганмиз. Агар пул катта аҳамиятга эга бўлганида, уч йил олдин у "Тоттенхэм" таклифини қабул қилмасди. Унга дунёнинг бой клублари қизиқиш билдирган. Бироқ "Тоттенхэм" у ўтишни истаган ягона клуб бўлган" - деган эди Кристиан Эриксеннинг агенти 2016 йилда.


Эриксен ҳақиқатдан ҳам йирик клубларга боғланган. У кўрикда бўлган ва номи машҳурларни танламаган. Кристиан ўзига мос, ўз оламига тўғри келадиганларни маъқул кўрган.

"Мен бир неча марта йўқ деганман. Шунчаки захира ўриндиғида ўтиришни истамайман. Керакли вақтда "шпорлар"га ўтдим деб ўйлайман" - деганди Эриксен "Тоттенхэм" футболчисига айланганидан сўнг.


"Челси" билан келиша олмаган Эриксен икки марта бу клуб кўригида иштирок этади, аммо "аристократлар" Кристиандан бир ёш кичик бўлган Жош МакКиранни танлашади, Эриксен учун эса бу олдинга ташланган жуда катта қадам бўларди: "Челси"нинг U17 жамоаси ўзга олам, U19 жамоаси бошқа олам, асосий жамоа ҳам ёшлардан фарқ қилади. Бундай вазиятда ёш футболчининг ўсиши қийин" - деган эди ярим ҳимоячи.


Кейинроқ "Челси" Эриксенни учинчи марта кўрикка чақирди, аммо Кристиан рад этди ва "Аякс"га ўтди. Ноябрдаги "Челси" - "Тоттенхэм" учрашувидан олдин Маурицио Сарри Эриксенни алоҳида кўрсатган эди.


Эриксен "Аякс" шарафини ҳимоя қилган пайтда "Манчестер Сити" таклифини рад этганди: "Ҳар 6 ойда янги футболчиларни сотиб оладиган катта клубга келасан, агар бошидан ўз ўйинингни кўрсата олмасанг, ижарага бериб юборишади. Бу менга ёқмайди. Мен кўпроқ майдонга тушишни истайман. Ўша пайт 19 ёшда эди, шу сабабли шошилмаганман",

"Барселона"да нимадир ўхшамаган: "Биз Каталония терма жамоасига қарши ўйнадик, мен 90 дақиқа ичида бор-йўғи 3 марта тўпга тегдим. Бутун баҳс давомида тўп ортидан қувдим, аммо уни қўлга кирита олмадим. Ўша куни менга нима бўлганини билмайман, машғулот яхши ўтганди, бироқ учрашув вақтида ўзим ҳақимда ўйлаганман: "Барибир бу клубда ўйнамайман". Эриксенга "Милан" ёққан, у отаси билан Кристианга қизиқиб қолган ёшлар жамоаси мураббийи билан мулоқот қилишди, аммо клуб "Оденсе" билан футболчининг нархи борасида келиша олмади.


"Аякс"га ўтиш ҳам осон бўлмаган. Голландияликларнинг жиддий қоидалари бор. Улардан бири - музокаралар олдидан тиббий кўрикдан ўтиш.

"Аякс" Кристианнинг отаси Томасга ва унинг собиқ клуби "Оденсен"га футболчига бўлган қизиқиш ҳақида маълум қилиб, Эриксенни Амстердамдаги кўрикка таклиф қилади. Бироқ Томас рад жавобини беради. "У кўплаб кўрикларга борди ва 17 ёшгача бўлган миллий терма жамоада майдонга тушди. Ўғлим мактабга ҳам бориши керак" - дея ўз қарорини тушунтирди ота.


Дания терма жамоаси собиқ футболчиси, ўша пайтда "Аякс" скаути бўлиб ишлаган Йон Стин Ольсен ишга аралашди. 2001 йилда у Златан Ибрагимовични Амстердамга олиб келган. 76 ёшли селекционер Эриксеннинг ўйинидан ҳайратланганидан "Аякс" спорт директори Дэнни Блиндни у билан Данияга боришга ва Кристианнинг оиласи билан суҳбатлашишга кўндиради.


2008 йилда Эриксен "Аякс"га ўтади. Хенмансеннинг фикрича, у тўғри қарор қабул қилган. Кристиан "Оденсе"нинг асосий таркибидан жой олиши қийин эди. Дания клублари ёшларга ишонишни ёқтиришмайди, у хатто иқтидорли йигит бўлса ҳам.


Иньестадан илҳом олиб, Бергкамп билан ишлаган


"Мен ҳар доим ҳаракатдан тўхтамайдиган футболчи бўлганман. Югуришни ёқтираман дея олмайман, аммо тўп қабул қилишни хуш кўраман. Агар етарли даражада ақлли бўлсанг, югуриш шарт эмас. Мен ҳеч қачон қанотда 20 нафар рақибини алдаб ўтадиган футболчи бўлмаганман. Кўпроқ Иньестадан илҳом оламан. Бир неча йил давомида унинг услуби фантастик эди. Албатта, "Барселона"да камроқ югуришади, чунки тўп доимо уларда.


"Тоттенхэм" услуби ҳаммани прессинг уюштиришга мажбурлайди, шу сабабли бу жамоада шунчаки юриб бўлмайди. Ўнинчи рақам позициясида ўйнаган пайтларим дам олиш учун вақт бўларди, аммо ҳозир бунинг имкони бор деб ўйламайман. Доимо кўп югурганман. Бироқ Почеттино хуш кўрадиган агрессия мени ўзгартирди" - дейди Эриксен.


Эриксенга Бергкамп билан иш таъсир қилган: "Аякс"даги биринчи йилимда Деннис Бергкамп ва Вим Йонг билан машғулот ўтказганман. Биз маълум бир ҳаракат устидан ишлаб, қочишларни баҳолашни ва кейин керакли жойга пас беришни ўрганганмиз.

Деннис тўп билан жуда ишончли ишларди. У қачон тўпни ўзига тўғирлаш ва қаерга пас беришни жуда яхши биларди. Уни кузатиб ва у билан ишлаб кўп нарсани ўрганганман. Биринчи жамоамда бу менга катта ёрдам берган".

Ривожланишга Эриксеннинг меҳнаткашлиги ҳам ёрдам беради. "Тоттенхэм" собиқ устози Тим Шервуд қуйидаги гапларни айтган: "Мен уни зўрға машғулот майдонидан олиб чиқардим: "Етар, Кристиан, кеч бўлди, уйга бор". Маурисио Почеттино ҳам шунга ўхшаш сўзларни Гарр Кейн ҳақида айтган.


Эриксенга Почеттино тизими ёрдам беради

Эриксен "Тоттенхэм"даги биринчи мавсумида қуйидаги гапни айтган: "Мен ҳимояга ёрдам берадиган ёки у томондан бу томонга югурадиган футболчи эмасман, менга тўп керак". Кейин жамоага Маурисио Почеттино келди.


Почеттино тизими аниқ прессинг тизимига эга. Эриксен унинг қўл остида масофа босиб ўтиш бўйича етакчи бўлди ва "шпорлар"нинг муҳим футболчисига айланди. Аргентиналик Кейн-Деле-Эриксен учлигидан бирор футболчини алмаштиришни ёмон кўради ва бу ишни камдан-кам ҳолатларда бажаради. Бунақаси жорий мавсумнинг куз-қиш фаслларида бўлган. Сентябрда олинган жароҳатдан кейин Почеттино Эриксендан эҳтиёткорлик билан фойдаланди.

Бу "Тоттенхэм"га ёрдам берди: Аввалига Эриксеннинг захирадан ўйинга қўшилиши "Интер" устидан ғалаба қозонишга ва ЧЛ гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаш имкониятларини сақлаб қолишга имкон берди, кейин у "Бёрнли"га қарши баҳс охирида ўзини кўрсатди. Иккита гол уришга муваффақ бўлди. "Бёрнли"га қарши ўйиндан сўнг Эриксенни фақат иккит баҳсда алмаштиришди ("Борнмут" билан учрашувда (5:0 ҳисоби пайтида) ва "Боруссия" Дга қарши баҳсда). Қолган учрашувларда у 90 дақиқа тўп тепди.


Эриксен тўп билан бўлганида майдон марказида ёки ўнинчи рақам жойини эгаллайди, тўпсиз эса схема бўйича ҳаракатланади.


"Тўп бизда бўлса, жамоадаги энг эркин футболчига айланаман. Мен бўш ҳудуд бор жойда ёрдам бераман" - дейди Эриксен.


АПЛда Эриксендан ақлли футболчи йўқдек


"Англияга кўчиб ўтишидан олдин менга инглиз жамоаларига қарши тўп тепиш ёқарди, чунки улар икки чизиқли ҳимояни хуш кўришади, бу чизиқлар орасида бўш ҳудуд топиш мумкин. Агар жамоадошларинг сени пайқаса ва тўғри пас беришса, рақиб учун жиддий муаммолар яратиш мумкин" - деганди Эриксен Англиядаги биринчи мавсумидан кейин.


Йиллар ўтиши билан бу қийинлашиб бормоқда, чунки клублар таняч ҳудудни ёпишга ҳаракат қилишмоқда. Бундай ҳолатда Эриксен бошқа зоналарда бўш жой топиб, ўша ерда хавф яратяпти. "Челси"га қарши ноябрдаги баҳсда Эриксен зарбага сабаб бўлган 7та пас берган ва уларнинг иккитаси дарвоза тўридан жой олди. Бу ҳайратланарли, чунки ўша учрашувда Кристиан чап марказий ярим ҳимоячи ролини бажарган эди.

Олдинроқ, "Манчестер Юнайтед"га қарши августда бўлган баҳсда Почеттинонинг ўзгартириш ёрдам берди. Шоу ортида бўш ҳудуд бор эди, Эриксен иккинчи бўлимда ўша ерда тўп қабул қилиб, уни жамоадошларига узатди. Ўша ондан бошлаб устунлик "Тоттенхэм" томонга ўтди ва баҳс 3:0 ҳисобида якунланди. Эриксен голли пас берди.


Кристиан вазиятларни тўғри баҳолай олишини 2018 йил Туринда бўлган "Ювентус"га қарши баҳсдан билиб олиши мумкин. Эриксен ўшанда жарима зарбасидан гол уриб, ҳисобни тенглаштирган: "Буффон қадам ташлаганини кўрдим ва сўнгги онда бошқача тепишга қарор қилдим". Сўнгги лавҳада Буффон зарбадан олдин қадам ташлашни бошлагани кўринган.


Барқарорлик - Эриксеннинг яна бир кучли жиҳати. У зарбалардан аввалги паслар бўйича АПЛ етакчиларидан бири (аввалги икки мавсумда бир учрашувдаги ўртача паслар сони 3,1 ва 2,6та эди). Жорий мавсум натижа бироз пасайган (ўртача 2,2та узатма), аммо у ҳимоявий ҳаракатларга кўпроқ эътибор бера бошлади. Шунга қарамай у АПЛ тарихида кетма-кет тўртта мавсум 10та ва ундан ортиқ голли пас берган иккинчи футболчига айланди. Унгача бу ишни фақат Дэвид Бекхэм бажарган.


Узоқдан зарбалар - Эриксеннинг яширин қуроли

Узоқдан зарба бериш - ҳужумни якунлашнинг энг яхши усули эмас, аммо Эриксенда вазият бошқачароқ. Жарима ҳудудидан ташқаридан зарба бериш - Кристианниннг яна бир қуроли. Эриксен АПЛда урган 47та голнинг 20таси 16 метрлик жарима ҳудуди ташқарисидан киритилган. Иккита нарса бу зарбалар хавфини янада оширади.

Эриксен кўп қиррали футболчи, у айланма ва шўнғувчи тўғри зарбалар беришга қодир. Иккинчиси - Эриксен ўнг оёқ, аммо у ҳар иккала оёғида бир хил зарба бера оладиган "Тоттенхэм"нинг уч футболчисидан бири ҳисобланади. 47та голнинг 26таси ўнг оёқда, 20таси чап оёқда урилган.


"Бёрнли" билан баҳсда рақиблар "Тоттенхэм" ҳаракатларини максимал даражада чеклаб қўйишга ҳаракат қилди. Эриксен эса жарима майдони ташқарисидан 7та зарба берди, иккитаси қанотдан, қолган 5таси дарвозанинг тўғрисидан, бироқ уларнинг тўрттаси чап оёқда ижро этилди. Рақиблар тактикаси ёрдам бермади, 88-дақиқада чап оёқ билан берилган зарба Райан қаршисида шўнғиди ва "Тоттенхэм"га ғалаба келтирди.


"Энг асосийси - қўлингдан келган барча ишни қилиш. Гол урганинг ёки голли пас берганинг учун баҳс яхши ўтди дейиш мумкинми? Йўқ. Тўғри, гол ва голли паслар ёрдам беради. Бундан ташқари ҳозир турли статистикалар юритилади. Футбол шу йўналишда ривожланяпти, аммо мен бунга қарамайман. Мен шунчаки ўзим қила оладиган энг яхши ишни бажаришга интиламан" - Эриксеннинг бу сўзлари ўзи ҳақида айтилган энг тўғри гаплардир.


У "Тоттенхэм"га келганига деярли 6 йил бўлди. Эриксен "Аякс"дан "шпорлар" сафига ўтганида унинг биринчи клуби "Миддельфарт" 35 минг фунтга эга бўлди ва бу пулларга футбол майдони қурди. Кристиан "Аякс" таркибида уч марта Голландия чемпиони бўлди.

Эриксен Чемпионлар лигаси ярим финалида "Аякс"га қарши ўйнаб, икки учрашув натижасига кўра собиқ клубини мағлуб этди ва финалга чиқди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика