Latest news

19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  7 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  2 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  4 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  2

Эргаш Исмоилов: «Мен рақобатдан қўрқмайман ва ўзимга ишонаман» News

Эргаш Исмоилов: «Мен рақобатдан қўрқмайман ва ўзимга ишонаман»

Маълумки Суперлига 3-тур доирасида «Бухоро» «Сўғдиёна» жамоасини ўз уйида қабул қилди ва йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Шундан сўнг «Бухоро» жамоасига мураббийлар штаби томонидан қисқа таътил берилди. Шу орада биз «Бухоро» жамоаси ёш иқтидорли ҳимоячиси шунингдек Суперлига 3-турнинг энг чиройли гол муаллифи Эргаш Исмоиловни суҳбатга чорладик.

-Эргаш аввало сизга савол билан мурожаат қилишдан олдин сизни диёримизнинг ажойиб айёми кириб келган Наврўзи олам билан сизни ва барча яқинларингиз ҳамда оила аъзоларингизни чин қалбдан табриклаймиз!

-Раҳмат. Мен ҳам шу фурсатдан фойдаланиб барча Ўзбекистон аҳлини, сизларни Наврўз байрами билан чин кўнглимдан табриклайман. Ҳаммаларини оилаларига тинчлик осойишталик, кулги, табассум тилаб уларни баҳорий кайфият ҳеч қачон тарк этмасин дейман.

- Раҳмат. Яхши тилакларингиз ўзингизга ҳам ҳамроҳ бўлсин. «Нефтчи» жамоаси билан бўлган назорат учрашуви чоғида рақиб жамоа вакили билан тўқнашиб кетиб бир неча дақиқа ўзингизга келолмадингиз. Шундан сўнг ўйинларда қатнаша олмадингиз. Ҳозирда ўзингизни яхши ҳис қиляпсизми?

- Тўғри, шу ҳодисани эсласам ҳалигача юрагим орқага тортиб кетади. Худога ёққан тарафим бор эканми билмадим, бир неча дақиқалардан сўнг ўзимга келдим. Унгача нималар бўлганини ўзим ҳам билмайман (кулиб). Ўзимга келсам ҳамма атрофимда, ўзимга ноқулай бўлиб кетди. Кейин тезда шифохонага олиб боришди. У ерда шифокорлар назоратида бўлдим ва улар менга бутунлай тузалиб кетмагунимча бир нечта ўйинларни ўтказиб юбориб, яхшигина дам олиб керакли куч йиғиб олишимни қаттиқ тайинлашди. Шу боис бир ойдан бери учрашувларда иштирок эта ололмадим. Биласизми, ҳар бир футболчи бир ой машғулотлар билан шуғулланмай қўйса, бу жисмоний ҳолатига албатта таъсир ўтказмай қўймайди. Бу вақт ичида жамоадошларим ва мураббийларим мени авайлаб, қўллаб- қувватлаб туришди. Бунинг учун уларга алоҳида раҳмат айтаман. Хуллас, мана кўриб турганингиздек хавф – хатарлар ортда қолди. Лекин асосий таркибга чиқишдан олдин ўринбосарлар жамоасида ўзимни синаб кўришни хоҳладим. Чунки ҳали тайёр эмас эдим. «Бухоро»-«Сўғдиёна» учрашувидан бир кун олдин ўринбосарлар таркибида майдонга тушдим ва гол уришга эришдим. Шундан сўнг асосий таркиб учун ҳам ҳозирги ҳолатим максимал даражада эканлигини билиб олдим ва майдонга тушдим. Кузатган бўлсангиз 3 голни киритиш менга насиб қилди. Бундан ўзим ҳам хурсандман.

-«Сўғдиёна» билан учрашувда захирадан майдонга тушишингиз аввалдан маълум эдими?

-Йўқ, аввалдан маълум эмас эди. Мураббийларим менга ишониб майдонга туширганларидан жуда хурсанд бўлдим. Билдирилган ишончларини оқлашга астойдил ҳаракат қилдим ва буни уддалай олдим, деб ўйлайман. Уларни менга бўлган ишончлари учун ҳам катта раҳмат.

-Сиз «Бунёдкор»да қолишни истагандингизми ёки «Бухоро»га қайтишни?

-«Бунёдкор»да қишки машғулотларни ўтказдим. Лекин, «Бухоро»дан таклиф тушди. Ўтган мавсумда ҳам «Бухоро» жамоасида фаолият олиб борганман. Менга ишониб қайта таклиф билан чиқишгани учун тўғриси хурсанд бўлдим. Бухорога анча ўрганиб қолибман. Қайтганимдан мамнунман ва афсусланмайман.

-«Бухоро» нечанчи ўринга мос ҳаракат қиляпти?

-Бу футбол. Бунда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу мавсумда жамоамизга жуда ҳам тажрибали футболчилар жамланган. Ишонаманки насиб қилса бу йил юқори ўринларни банд қиламиз.

-"Бухоро"да қанот ярим ҳимоячиларига рақобат катта. Бунга қандай қарайсиз?

-Албатта, бу йил рақобат «Бухоро»да жуда кучли. Нафақат қанот футболчиларида, балки бошқа ампулаларда ҳам рақобат кучли. Мен рақобатдан қўрқмайман ва ўзимга ишонаман. Мен учун рақобат бўлгани яхши. Чунки, рақобат бор жойда ўсиш бўлади.


"Бухоро" матбуот хизмати

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика