Эредивизи. “Аякс” рақиб дарвозасига жавобсиз 13 та (!) гол урди ва ўз тарихидаги энг йирик ғалабага эришди
24 oct 2020 21:32
News
Эредивизи. “Аякс” рақиб дарвозасига жавобсиз 13 та (!) гол урди ва ўз тарихидаги энг йирик ғалабага эришди
Лассина Траоре пента-трикка эришган бўлса, Юрген Эккеленкамп ва Клас-Ян Хунтелар дублни расмийлаштирди. Қолган голларни эса Антони, Дэйли Блинд, Лисандро Мартинес, Душан Тадич уришди. Айтиш жоиз, мезбонлар ҳимоячиси Крисчен Кум 52-дақиқада қўполлиги учун қизил олиб, майдонни тарк этди.
Амстердамликлар мазкур даҳшатли ғалабадан кейин очколари сонини 15 тага етказиб, 1-ўринга қайтди. Тўплар нисбати эса – 24:3!
“Венло” эса 5 очко билан 10-ўринда бормоқда.
VVV-Venlo Eredivisie . Round 6 24/10/2020, 20:30
Ajax Jurgen Ekkelenkamp - 12', Lassina Traore - 17', Lassina Traore - 32', Dusan Tadic - 44', Lassina Traore - 54', Antony - 55', Jurgen Ekkelenkamp - 57', Daley Blind - 59', Lassina Traore - 65', Klaas Jan Huntelaar - 74', Klaas Jan Huntelaar - 76', Lisandro Martinez - 78', Lassina Traore - 87' Stadium: Covebo Stadion - De Koel, 0 spectators Referee: Danny Makkelie
"Венло" (Венло) — "Аякс" (Амстердам) — 0:13 (0:4, 0:9)
"Де Кул" ўйингоҳи
Голлар: Эккеленкамп, 12, 57. Траоре, 17, 32, 54, 65, 87. Тадич, 45. Энтони, 55. Блинд, 59. Хунтелар, 74 (пенальти), 76. Мартинес, 79.
Четлатиш: Кум, 50
Comments