Latest news

18:49Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" "Милан"дан устун келди  0 18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  0 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  3 17:43"Динамо" ўртоқлик ўйинида Беларус клубини йирик ҳисобда таслим қилди  2 17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  3 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  7 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  6 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  1 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  2 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0

Eplmanager: 18-тур шарҳи News

Eplmanager: 18-тур шарҳи

Tags :  Eplmanager
Англия Премьер-лигасида 18-тур учрашувлари якунланди ва EPL Manager фэнтези-футбол турнирида ҳам ўзгаришлар юз берди.

Премьер-лиганинг 18-тур учрашувларини "Уотфорд" - "Кристал Пэлас" баҳси очиб берди. Ўйиннинг 26-дақиқасида ҳисоб очилди. Меҳмонлар вакили Йоан Кабай Таунсенднинг узатмасидан сўнг тўпни дарвоза тўрига жойлади. 10 дақиқа ўтиб "бургутлар" пенальти ишлашди. Кристиан Бентеке 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади. Иккинчи бўлимда Трой Дини пенальтидан ҳисобни тенглаштирди ва баҳс дуранг билан якунланди.

"Суонси" бу турда ҳам йирик ҳисобда мағлуб бўлиш анъанасини давом эттирди. Бу сафар "Вест Хэм" "оққушлар" дарвозасига 4 та гол урди (Айю, Рид, Антонио, Кэрролл). 89-дақиқада Льоренте Дайернинг узатмасини голга айлантирди, аммо жамоасини йирик мағлубиятдан қутқариб қола олмади.

Аста-секин ўз жойига қайтаётган "Манчестер Юнайтед" 18-турда "Олд Траффорд"да "Сандерленд"ни қабул қилди. Биринчи бўлим охирларида Блинд Ибрагимовичнинг пасидан сўнг ҳисобни очди. Учрашувнинг иккинчи қисмида 3 та гол киритилди. Златан Ибрагимович ва Генрих Мхитарянлар ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйишди. Баҳснинг сўнгги дақиқаларида Фабио Борини ўйин йирик ҳисобда якунланишига тўсқинлик қилиб, гол урди (3:1).

"Челси" "Борнмут"га қарши баҳсда ғалабага эришиб (3:0) клуб тарихидаги рекордни янгилади. Педронинг дубли ва Азарнинг пенальтидан урган голи "аристократлар"га 3 очко тақдим этди.


Уйида ҳар қандай рақибга муаммо туғдира оладиган "Бёрнли" бу сафар "Турф Мур"да "Мидлсбро"ни қабул қилди. Учрашув бош ҳаками Крейг Поусон баҳс давомида 11 та сариқ карточка кўрсатишга улгурди, аммо қизил карточкага навбат етмади. Ўйиндаги ягона гол "Бёрнли" ҳужумчиси Андре Грей томонидан урилди. "Бёрнли" бу сафар ҳам уйида очко олишга муваффақ бўлди.

"Арсенал" 18-турда "Эмирейтс" стадионида "Вест Бромвич" билан курашди. "Тўпчилар" бу баҳсда 1:0 ҳисобада ғалабага эришишди. Оливье Жиру иккинчи қаватдаги тўп учун курашда ғолиб чиқиб, Бен Фостер дарвозасини ишғол қилди.

Жорий мавсумда барқарор ўйин кўрсата олмаётган "Лестер Сити" "Эвертон" билан куч синашди. Кевин Миральяс ва Ромелу Лукакунинг голлари ливерпулликларнинг ишончли ғалабасини таъминлади (2:0).

Меҳмонда очко ишлаш бўйича етакчилардан бўлган "Манчестер Сити" "Халл Сити" стадиони "KCOM" аренасида ҳам ўз мақсадига етишди. Учрашувдаги барча голлар баҳснинг иккинчи бўлимида урилди. Яя Туре (пен.), Келечи Ихеаначо ва Кертис Дэвиснинг (автогол) голлари "шаҳарликлар"га йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди.

"Ливерпуль" "Энфилд"да "Сток Сити"ни қабул қилди. Меҳмонлар футболчиси Жонатан Уолтерс 12-дақиқада гол уриб қизилларни саросимага солиб қўйди. 20 дақиқа ўтиб Адам Лаллана жавоб голига муаллифлик қилди. 44-дақиқада Фирмино урган гол эса мезбонларни танаффусга 2:1 ҳисобида чиқишини таъминлади. "Сток Сити" футболчиси Жильбер Имбула "Ливерпуль"га ёрдам берди. Унинг автоголидан сўнг ҳисоб 3:1га ўзгарди. Дэниел Старриж ўз голи билан учрашувга якун ясади. 4:1.

"Саутгемптон" - "Тоттенхэм" баҳсида "авлиёлар" ҳимоячиси Виржил ван Дейк 2-дақиқадаёқ ҳисобни очди. "Шпорлар" ярим ҳимоячиси Деле Алли 15 дақиқа ўтиб мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимда Гарри Кейн ўз ҳисобига 2 та гол ёзиб қўйиши мумкин эди, аммо у пенальтини амалга ошира олмай дублдан қуруқ қолди. 85 ва 87-дақиқаларда Сон Хён Мин ҳамда Деле Аллининг голлари баҳс 1:4 ҳисобида якунланишини таъминлади.

18-тур билан Eplmanager.com да iPlay лигаси якунланди. Индонезиялик "klopppppp" жамоаси эгаси энг яқин таъқибчисидан 11 очкога илгарилаб кетди ва iPhone 7 соҳибига айланди.


2 ва 3-ўринларни ўзбекистонликлар эгаллашди. "fuudhfvnvgjh" ва "JUPITER" жамоалари эгалари Playstation 4 ютиб олишди.

18-турнинг энг яхши футболчилари:

1.Zlatan Ibrahimovic - 12 очко

2.Dele Alli - 12

3.Joel Robles - 10


18-турда энг кўп супер-сардор сифатида танланганлар

Sánchez

Ibrahimovic

Hazard

Mané

Heaton

Courtois

De Gea

Özil

De Bruyne

Cahill

Kane


Eplmanager.com да янги совринли лига ишга тушди


Тезроқ рўйхатдан ўтиб, қимматбаҳо совринлар учун курашни бошланг: Рўйхатдан ўтиш

1.iPhone 7 Plus

2.iPhone 7 32GB

3.Oppo F1


Маълумот учун, 10га яқин ўзбекистонликлар Eplmanager.com сайтида қимматбаҳо совғаларни қўлга киритишган. Манба

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика