Latest news

15:59МЮ футболчиси ўтирган машинага маст ҳайдовчи урилди  0 15:18Ўзбекистон олимпия терма жамоасида Йўлдошев ўрнига бошқа футболчи қайдномага киритилди  12 14:56"Барселона" энди шортларга ҳам реклама ёпиштиради  1 14:50"Барселона" 19 ёшли ҳужумчиси учун "Ал Ҳилол"дан 40 млн. евро сўраяпти  1 13:55Тен Хаг: "МЮ исталган жамоани ютишга қодир"  3 13:20Мурод Тошматов эркин агентга айланди  2 12:45"Сити" ёзда трансферлар амалга оширадими? Пеп жавоб берди  1 12:25Жароҳати сабабли илк ўйинда қайдномага киритилмаган мисрлик футболчи Ўзбекистонга қарши майдонга тушишга тайёр  2 12:07МЮ стандарт вазиятлар учун мураббий сотиб олди  0 12:01"Металлург" аъзоси Мирғиёс Сулаймонов эркин агентга айланди  3 11:50Ўтган йили Тошкентга келган Миср Олимпия термасининг неча нафар футболчиси Париждаги мусобақада иштирок этмоқда?  12 11:34"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 9 ёшли Абдураҳмон Исломов  0 11:30Миср олимпия терма жамоаси ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Фараон" юрти вакиллари билан танишамиз  7 11:00«Реал Мадрид» келаси ёзда яна бир юлдуз футболчини текинга сотиб олади  8 10:32Ўзбекистонлик ҳакамлар олимпия ўйинларидаги илк учрашувларига тайинлов олишди  4

Енгилмас "Насаф", Геворкян ва Арсланмират ҳақида News

Енгилмас "Насаф", Геворкян ва Арсланмират ҳақида

"Насаф" бугун ОФК кубоги Марказий Осиё минтақасининг финалида Ашхабоднинг "Аҳал" клубига қарши майдонга чиқади.

Бу баҳс Рўзиқул Бердиев учун клуб бошқарувида қитъа миқёсидаги 32-си бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:00'да старт олади.

Nasaf Qarshi

AFC Cup Final Stage . Round 1/8

25/08/2021, 20:00

2
:
3
Finished

Ahal

45'
90'

Эътиборли жиҳати, Қашқадарё клуби 2018 йилнинг март ойидан бери халқаро майдонда мағлубиятга учрагани йўқ. Сўнгги 5 ўйиннинг 4таси "Насаф" фойдасига ҳал бўлган, 1 та дуранг ("Персеполис" билан). 

Охирги мағлубият бундан 3 йил аввал Доҳада қабул қилиб олинган эди:

Осиё чемпионлар лигаси. C гуруҳ, 4-тур

"Ас-Садд" (Қатар) - "Насаф" (Ўзбекистон) 4:0

Голлар: 1:0 - 3 Хави, 2:0 - 15 Абдулкарим Ҳасан, 3:0 - 43 Бағдод Бунеджа, 4:0 - 70 Жугурта Ҳамрун.

“Ас-Садд”: 1.Саад Алшийб, 2.Педро Мигел, 5.Ҳамрун Жугурта, 6.Хави (10.Ҳасан Ал Ҳайдос, 60), 11.Бағдод Бунеджа, 12.Хамид Исмоил, 14.Абдулкарим Ҳасан, 16.Буалим Хоки, 20.Салим Али Алхажри, 37.Ахмад Суҳаил (3.Ёсир Абубакр Исо, 80), 96.Акрам Афиф (8.Али Асадалла, 74).

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобир Абдухолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов (21.Жаҳонгир Алиев, 66), 55.Славко Лукич, 69.Драган Черан (20.Ислом Кенжабоев, 21), 77.Жасур Ҳасанов (8.Санжар Рашидов, 78), 92.Умарбек Эшмуродов.

Огоҳлантириш: Жасур Ҳасанов 45.

Умид қиламизки, "аждарлар"нинг 5 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси бугун ҳам давом этади.

"Насаф" туркман клубларидан ҳеч қачон гол ўтказиб юбормаган!

Шубҳасиз, ўйин олдидан Бердиев жамоаси мутлақ фаворит. Тарихга назар солсак, "Насаф" Туркманистон клубларига умуман мағлуб енгилмаганига гувоҳ бўламиз (3 ўйин, 3 ғалаба).

01.09.2001. "Копеттоғ" (Ашхобод) 0:1 "Насаф" (Қарши)

Гол: Шуҳрат Тошпўлатов

07.09.2001.  "Насаф" (Қарши) 3:0 "Копеттоғ" (Ашхобод) 

Голлар: Баҳром Ҳайдаров, Ш.Мамажонов, Зафар Холмуродов

20.05.2021. "Насаф" (Қарши) 2:0 "Олтин Аср" (Ашхабод)

Голлар: Шоҳмалик Комилов. Ҳусайин Норчаев

Юқоридаги ўйинларда қўшниларимиз вакилларининг "Насаф" дарвозасини умуман ишғол қилолмаганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак.

Энг қиммат футболчилар

"Аҳал" таркибидаги ўйинчилар орасида трансфер баҳоси энг юқори бўлгани сиз яхши таниган Арсланмират Аманов ҳисобланади. "Насаф"да эса Абдувоҳид Нематов ҳамда Умарбек Эшмуродов.

Энг тажрибали

"Насаф" таркибида халқаро ўйинларда энг кўп иштирок этган футболчи Баҳром Абдураҳимов ҳисобланади. 32 ёшли ярим ҳимоячи ҳисобида ОЧЛда ўтказилган 12 ўйин бор.

Геворкян ва Аманов борасида

Сайтимиз кузатувчилари 2011-15 йилларда "Насаф" шарафини ҳимоя қилган Геворкяннинг бугунги ўйинда иштирок этиш, этмаслигига қизиқишди. Йўқ, Артур Қаршига ташриф буюрмади. У ўтган мавсум якунида футболчилик фаолиятига нуқта  қўйган эди. 

Шунингдек, охирги 6 йилни Ўзбекистон чемпионатида ўтказган Арсланмират Аманов ҳам оилавий сабаблари туфайли Қаршига етиб келмади. Эслатиб ўтамиз, у яқинларининг соғлиғи билан муаммо юзага келгани учун июль ойининг охирида "Сўғдиёна"ни тарк этиб, "Аҳал" таркибига бориб қўшилган эди.

"Аҳал"даги танишлар

Бугун Ашхободликлар таркибида ўзбек футболи мухлисларига бегона бўлмаган бир қанча ўйинчилар майдонга тушиши мумкин. Булар:

Дидар Дурдиев ("Машъал")

Элман Тагаев ("Андижон", "Навбаҳор")

Абди Башимов ("Қизилқум")

Учрашувни саудиялик ҳакамлар бригадаси бошқаради

“Насаф” (Ўзбекистон) – “Aҳал” (Туркманистон)

Бош ҳакам: Муҳаммад Холид Aл Ҳоиш (Саудия Aрабистони)

Қанот ҳакамлари: Aбдулраҳим Ҳабиб Aлшаммари (Саудия Aрабистони), Ёсир Aбдулла Aлсултон (Саудия Aрабистони).

Захира ҳаками: Холид Солиҳ Aлтураис (Саудия Aрабистони)

Назоратчи: Ҳуссаин Ғаданфери (Қувайт)

Тиббий ва инфекция назорати офицери: Фаррух Aвезов (Тожикистон)

Комиссар: Давлатманд Исломов (Тожикистон).

Маҳаллий координаторлар: Жаҳонгир Раҳматуллаев, Зохиржон Aкрамхонов.

Эслатма! Бугун Қаршидаги “Марказий” ўйингоҳга мухлислар киритилмайди.

Акмал Шораҳмедов нега Суперлигани эмас, "Нефтчи"ни танлади?

Author :
Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика