Latest news

03:20Томас Тухель: "Футбол қоидалирининг очиқчасига бузилиши"  6 03:12Томас Мюллер ҳакамнинг қарори ҳақида: "Бунақаси Мадридда тез-тез бўлиб туради. Роналдунинг офсайддан урган икки голи бунга мисол"  6 02:57Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим деди", - деди"  20 02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  43 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  39 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  386 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  2 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  8 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  3 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9

"Энг зўр-2022". Павел Бугало ягона, Одил Аҳмедов рекордчи, дебютант Кападзе, Бердиев ва Саркисян News

"Энг зўр-2022". Павел Бугало ягона, Одил Аҳмедов рекордчи, дебютант Кападзе, Бердиев ва Саркисян

26 ноябрь куни йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш "Энг зўр-2022" маросими бўлиб ўтади.

Мазкур тантанага оид айрим фактларни келтириб ўтамиз ва бироз тарихга юзланамиз.


Йилнинг энг яхши футболчиси

— 1992 йилдан бери ўтказиб келинаётган совриннинг илк эгаси Валерий Кечиновдир (1992, "Пахтакор")

— Одил Аҳмедов бу борада яққол рекордчи. Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси 6 маротаба мамлакатимизда тенгсиз деб топилган. 

— Александр Гейнрих бу совринни ютган энг ёш футболчи ҳисобланади. Саша 2002 йил 18 ёшида энг яхши футболчи сифатида эълон қилинган. 

— Павел Бугало йилнинг яхши футболчиси бўлган ягона дарвозабон бўлиб турибди. Таниқли собиқ посбон 1996-1997 йил "Пахтакор" сафида мазкур совринга лойиқ кўрилган. 

— Совринни ютган энг ёши катта футболчи Миржалол Қосимов 34 ёш

— Энг яхши футболчи сифатида шу кунгача фақат 3та хорижлик футболчи номзодлар қаторига кирган. Муҳсин Муҳаммадиев (Тожикистон 2000), Гочгули Гочгулиев (Туркманистон 2002), Ривалдо (Бразилия 2009)


Энг яхши мураббий

— Юрий Саркисян ва Рўзиқул Бердиев 5 маротабадан Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийига айланган. 

— Қуйидаги хорижлик мураббийлар номзодлар қаторидан жой олган. Улардан биттаси ғолиб чиққан.  Александр Мягков (Россия, "Сўғдиёна" 1998), Сергей Шевченко (Украина, "Андижон"  1999, "Қизилқум" 2000), Тачмурод Агамуродов (Туркманистон, 2004 "Пахтакор"), Юрген Гёде (Германия, Ўзбекистон терма жамоаси 2004), Виктор Кумиков (Россия, "Машъал" 2007). 

— Самвел Бабаян 2015 йилдан сўнг яна энг яхши мураббийлар номзодлигига лойиқ кўрилди. 

— Тимур Кападзе фаолиятида илк бор йилнинг энг яхши мураббийи совринини қабул қилиб олиши мумкин. 


—  Рўзиқул Бердиев яна бир бор бу совринга эга чиқса, Юрий Саркисяннинг рекордини янгилайди. 

— 1996 йилдан бери ҳозиргача жами 13 нафар мураббий ушбу номинацияда тенгсиз бўлган.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика