Latest news

"Энг тез лига". PES 2020'даги Шомуродов мусобақадаги илк голини урди ва Элдорни мағлубиятдан қутқарди News

"Энг тез лига". PES 2020'даги Шомуродов мусобақадаги илк голини урди ва Элдорни мағлубиятдан қутқарди

Sports.ru "Энг тез лига" орқали Россия футболини қайтармоқда.

РПЛ клубларидаги футболчилар қўлларига жойстикларни олган ҳолда тўхтаб қолган 23-турдан мавсумни PES (Pro Evolution Soccer)да давом эттиришмоқда. 

"Ростов" шарафини ҳимоя қилаётган Элдор Шомуродов навбатдаги баҳсини "Арсенал Тула"нинг собиқ аъзоси Максим Данилинга қарши ўтказди. Ўйинда ҳисобни Элдорнинг рақиби очди. Кейин эса унинг ўзи ҳисобни тенглаштирди. Бу PES 2020'даги Шомуродовнинг мусобақадаги илк аниқ зарбаси бўлди. Учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармаган.

P.S. Элдор аввалги икки ўйинда (4:0, 1:0) тўп кирита олмади, илк турда эса "Сочи"га (1:1) Роман Еременко билан гол урганди.

Ростов (Шомуродов) – Арсенал (Данилин) 1:1

20.00, «PES 2020»

Гол: Кангва, Шомуродов

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика