Latest news

08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  4 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  1 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  2 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  3 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  12 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  7 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  2 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  34 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1

Энг қиммат ўзбек дарвозабони ҳақида News

Энг қиммат ўзбек дарвозабони ҳақида

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Тошкентнинг "Пахтакор" клуби посбони Элдор Суюнов тўғрисида сиз эътибор қилмаган бир қатор қизиқарли фактларни келтирамиз.

1. 1991 йилда туғилган футболчи "Машъал" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. 

2. "Насаф"даги ўйинлари орқали футбол оммасига танилган дарвозабон 9 йилдан бери Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

3. У миллий жамоа либосидаги дебютини 2013 йилнинг октябрида нишонлаган эди (Миржалол Қосимов даврида).

4. Суюнов 2014-15 йилларда "Локомотив"дан ажойиб таклифлар олса-да, Тошкент клубига ўтмаган.

5. Элдор 2016 йилги мавсумни "Бунёдкор"да бошлашга жуда яқин келган эди. Лекин Рўзиқул Бердиевнинг биргина илтимоси туфайли маош камлигига қарамай Қаршида қолди. У чемпион бўлишни жуда истарди. Бироқ, "аждарлар" олдига жиддий вазифа қўйилмаганидан кейин келаси йилнинг ёзида Тошкентга кўчиб ўтди.

6. Элдорбек Суюнов ўзбек футболи тарихидаги энг қиммат голкипер ҳисобланади. "Пахтакор" унинг учун "Насаф"га 2017 йилнинг июлида 1 млрд сўм тўлаган. 

7. 2022 йилга келиб, Суюновнинг активидаги совринлар 11 тага етди:

ОФК кубоги — 2011

Ўзбекистон кубоги — 2015, 2019, 2020

Ўзбекистон Суперкубоги — 2016, 2021, 2022

Ўзбекистон чемпиони — 2019, 2020, 2021 

Ўзбекистон Лига Кубоги — 2019

8. У 2019 йилда легионерга айланиши мумкин эди. Аниқроғи, Элдорга Эрон Суперлигасидан жиддий таклиф бўлган, аммо Шота Арвеладзе футболчининг "Пахтакор"да қолишини истади.

9. Бугунга қадар "шерлар" либосини 88 учрашувда кийган посбон 47 баҳсда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.

10. У оиладаги ягона футболчи эмас. "Насаф" U-21 жамоаси дарвозасини қўриқлаётган Шаҳзодбек Суюнов Элдорнинг туғишган укаси ҳисобланади.

11. "Насаф"да ўйнаб юрган чоғлари Бабаян билан жанжаллашиб қолган. Самвел Вячеславович миллий жамоа бошига келганидан кейин Элдор билан алоҳида учрашувиб, илиқ муносабатларни қайта тиклаган.

12. Суюновнинг футбол оламидаги энг яқин дўстлари Шерзод Аъзамов, Фарруҳ Сайфиев ва Шуҳрат Муҳаммадиев ҳисобланади.

13. "Tesla"да юради. Мазкур компания электромобилидан фойдаланишни бошлаган биринчи ўзбек футболчиси ҳисобланади.

14. У 2022 йилги мавсум аввалида 33-рақамдан фойдаланишни бошлади. Бунга сабаб "Пахтакор" раҳбарияти 25-рақамни Одил Аҳмедов шарафига абадий "музлатиб" қўйгани бўлди. 

15. Ниҳоят, охирги факт: Элдорбек Суюнов бугун 31 ёшга тўлди. 

Терма жамоамиз киперини туғилган куни билан табриклаб, унинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз!

мутолаа учун: Тарихда илк бор... 

Author :
Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика