Latest news

11:39Майами мэри Мессига шаҳар калитини топширди  2 11:11"Нефтчи", "Андижон", "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  3 10:42"Бавария"нинг асосий футболчиси "Реал"га ўтишга розилик берди  4 10:15Тен Хаг мураббийликка қайтишга яқин (Фабрицио Романо)  1 09:47EЧЛ. 4-турдан сўнг чемпионлик учун даъвогарлар рейтинги янгиланди  0 09:20Роналду Рунининг Мессини ундан яхшироқ деган гапига жавоб қайтарди  20 08:52"Реал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  12 08:25УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  1 07:58Ла Лига жамоаси кетма-кет бешинчи ғалабасидан сўнг "Манчестер Юнайтед"ни масхара қилди  2 07:30Суперлига. Бугун 28-турга старт берилади  11 03:02Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" 2-ғалабасини қўлга киритди, "Динамо" Киевдан 6та гол ва бошқа натижалар  0 02:57Европа лигаси. "Астон Вилла", "Рома", "Бетис"дан ишончли ғалабалар ва бошқа натижалар  0 02:00Азизбек Эримбетов: "Кейинги баҳсда биз олдингидан-да яхшироқ ўйин кўрсата оламиз деб ўйлайман"  3 01:38Абдусамад Саидов: "Мураббийларнинг барча кўрсатмаларини бажара олганимиз учун ғалаба қозондик деб ўйлайман"  1 01:10Ислом Исмоилов: "Ирландиянинг Парагвайдан кучли томонлар бўлса борки, кучсиз томонлари йўқ"  2

Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари News

Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари

29-30 сентябрь кунлари Элит Осиё Чемпионлар Лигасининг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Маълумот учун, ушбу мусобақа жамоаларни Шарқ ва Ғарб минтақасига бўлган ҳолда ўтказилмоқда ва ҳар бир минтақада 12 тадан клуб иштирок этяпти. Дастлаб 2-турда қайд этилган натижалар билан таништириб ўтамиз.

29.09.2025. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3

Қарши. Марказий стадион. 17,120 томошабин.

Голлар: С.Баҳромов 27, Ж.Сидиқов 60 - С.Милинкович-Савич 21, Т.Эрнандес 45+2, М.Леонардо 79.

Бош ҳакам: Аҳмад Ал Али (Қувайт)


29.09.2025. "Ал Гарафа" - "Ал Шорта" 2:0

Ал Райян. "Халифа" стадиони. 2,008 томошабин

Голлар: Хоселу 48, Ф.Сасси 54.

Бош ҳакам: Саъдулло Гулмуроди (Тожикистон).


29.09.2025. "Трактор" - "Ал Ваҳда" 0:0

Табриз. "Саҳанд" стадиони. 49,403 томошабин

Бош ҳакам: Халед Ал Хоиш (С.Арабистони)



29.09.2025. "Ал Дуҳайл" - "Ал Аҳли" 2:2

Доҳа. "Абдуллоҳ бин Халифа" стадиони. 5,731 томошабин

Голлар: Эдмилсон Жуниор 25, Кшиштоф Пётек 48 - Матеус Гонсалвес 42, Рияд Маҳрез 45+1.

Бош ҳакам: Омар Ал Али (БАА)



30.09.2025. "Ал Садд" - "Шаржа" 1:1

Ал Райян. "Жассим бин Ҳамад" стадиони. 6,891 томошабин

Голлар: Афиф 18 - Лукас 73.

Бош ҳакам: Заид Тамер Муҳаммад (Ироқ).


30.09.2025. "Ал Иттиҳод" - "Шабаб Ал Аҳли" 0:1

Жидда. "Қирол Абдуллоҳ" стадиони. 24,179 томошабин

Гол: Сайид Эзатолаҳи 40

Бош ҳакам: Адҳам Маҳадмеҳ (Иордания).

Демак, 2-турнинг 6та ўйинидан учтасида дуранг қайд этилди ва учта учрашувда томонлардан бири зафар қучди. Саудиянинг "Ал Ҳилол" ва БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" клублари сафарда ғалабага эришган бўлса, Қатарнинг "Ал Гарафа" клуби ўз майдонидаги ютуқни тантана қилди.

Биринчи турдан фарқли ўлароқ бу турда мухлислар кам гол кўришди. Дарвозаларга жами 14та тўп киритилди. Энг кўп гол турнинг биринчи учрашувида кузатилиб, бунда "Насаф" "Ал Ҳилол"га қарши баҳс олиб бориб 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

"Насаф" ўтган ўйинда ҳам икки бор тўп киритишнинг уддасидан чиққанди, бу сафар ҳам шуни такрорлай олди, бироқ яна мағлубиятга учради. Турнир жадвали ва тўплар нисбатига кўра "Насаф" ҳозирча мусобақа жадвалининг энг охирги поғонасида боряпти.

Турнинг кутилмаган натижаси Саудия Арабистонида қайд этилди деб бемалол айта оламиз. Саудиянинг амалдаги чемпиони "Ал Иттиҳод" ўз майдонида "Шабаб Ал Аҳли"ни қабул қилиб, кутилмаганда 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдаги ягона гол эронлик футболчи Сайид Эзатолаҳи томонидан киритилди. Бу ўйинда мезбонлар сафида Фабиньо, Канте, Бензема, Бергвийн каби юлдузлар тўп тепган бўлишига қарамай, "Ал Иттиҳод" ғалаба қозона олмади. 


Навбатдаги тур 20-21 октябрь кунлари бўлиб ўтади. "Насаф" ОЧЛ Элитдаги навбатдаги учрашувни 21 октябрь куни айнан "Шабаб Ал Аҳли"га қарши сафарда ўтказади.


3-тур жуфтликлари

20.10.2025. "Ал Ваҳда" - "Ал Дуҳайл"

20.10.2025. "Шаржа" - "Трактор"

20.10.2025. "Ал Шорта" - "Ал Иттиҳод"

20.10.2025. "Ал Аҳли" - "Ал Гарафа"

21.10.2025. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф"

21.10.2025. "Ал Ҳилол" - "Ал Садд"

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика