Latest news

22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  0 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  9 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  5 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  10 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  4 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  2 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  7 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  4 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  1 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1

Элдор Шомуродовнинг 2019 йилдаги статистикаси News

Элдор Шомуродовнинг 2019 йилдаги статистикаси

Кеча, 8 декабрь куни "Ростов" РПЛнинг 19-тури доирасида "Спартак" меҳмони бўлди.

Москвадаги баҳсда ростовликлар "Спартак" дарвозасини 4 марта ишғол қилишди ва ўйин 4:1 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. "Ростов" тўртта гол урганига қарамасдан, уларнинг бирортаси Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Шомуродов ҳисобига ёзилмади, бироқ ҳамюртимиз 2та голда иштирок этди (1та ассист) ва ўз жамоаси учун пенальти ишлаб берди. Попов ушбу 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади. Шундай қилиб, Элдор Шомуродов учун футбол йили якунига етди. "Ростов"нинг РПЛдаги кейинги учрашуви 2020 йилнинг 1 март куни бўлиб ўтади.


Шомуродов 2019 йилда қандай натижаларга эришди?

Элдор Шомуродов учун 2019 йил БААдаги Осиё Кубоги билан бошланди. 9 январь, 2019 йил. Ҳужумчимиз Уммонга қарши гуруҳ босқичининг 1-тур учрашувида 83-дақиқада захирадан майдонга тушди ва 2 дақиқа ўтиб ўз номини таблога ёздириб, Ўзбекистон терма жамоасига ғалабани олиб берди.

Навбатдаги учрашув Туркманистонга қарши бўлди. Ўша пайтда МТЖни бошқараётган Эктор Купер Шомуродовни асосий таркибга киритишга қарор қилди ва адашмади. Терма жамоамиз биринчи таймдаёқ рақиб дарвозасини 4 марта ишғол қилди. Уларнинг 2тасида Элдор бош ролни ижро этди. Гуруҳдаги сўнгги ўйинимиз Осиё гранди - Японияга қарши ўтказилди. Ушбу ўйинни кўпчилик яхши эсласа керак. Шомуродов японларнинг икки ҳимоячисини кўрдим демай, ўнг оёғининг ташқи қисми билан дарвозани ишғол қилди. Бироқ жамоамиз ҳисобдаги устунликни ушлаб қола билмади ва Япония Муто ҳамда Шиотани голлари эвазига ғалабага эришди.

TAS-IX эмас



Гуруҳни 2-ўрин билан якунлаган терма жамоамиз 1/16 финал босқичида Австралия билан тўқнаш келди. Элдор бу учрашувда ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди, аммо Метью Райан сўнгги паллада ҳужумчимиз зарбасини қийинчилик билан қайтариб қолди. Баҳснинг асосий ва қўшимча вақтларида гол киритилмагач, пенальтилар сериясига мурожаат қилинди ва Австралия 11 метрлик зарбаларда омадлироқ чиқиб, кейинги босқичга йўл олди.

Элдор Шомуродов Осиё чемпионати-2019да
Ўйин4
Гол4
Ассист-
Майдонда ўтказган вақти257 дақиқа


Март ойида Россия Премьер-лигаси баҳслари бошланди, аммо Шомуродов ўзини кўрсата олмади. Элдор ўша баҳор "Ростов" сафида бор-йўғи 2та гол ура олди. Ҳужумчимиз ўша пайтлар кўпроқ терма жамоада ўзини кўрсатаётган эди. Ўзбекистон терма жамоаси март ойининг охирларида China Cup-2019 турнирида иштирок этди. Уругвай, Хитой, Таиланд ва Ўзбекистон иштирок этган мусобақанинг дастлабки ярим финалида ҳамюртларимиз Жанубий Америка вакилига 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. Учинчи ўрин учун кечган учрашувда Элдорнинг ягона голи терма жамоамизга ғалабани тақдим этди.

Ёзги танаффусда ўз хатолари устида ишлаб, ажойиб формага кириб олган Шомуродов Россия Премьер-лигасининг илк туридаёқ гол уришга эришди. "Оренбург"га қарши баҳсда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган Элдор "Спартак" билан ўйинда рақиб дарвозасини ишғол қила олмаган бўлсада, РПЛнинг кейинги 3та учрашувида 3 марта дарвозабонлар дилини хира қилди.

"Рубин" ва "Локомотив" каби Россиянинг номдор клубларига гол ура олган Элдор сентябрь ойида Ўзбекистон терма жамоаси сафида ЖЧ-2022 учрашувларини бошлади. Натижада хабарингиз бор: Фаластиндан учралган 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг Эктор Купер МТЖни тарк этди. Бу ўзгаришлар Элдорнинг ўйинига таъсир қилмади ва ҳужумчимиз гол уришда давом этди. Шомуродов сентябрь охири ва октябрнинг бошидаги 3та баҳсда ("Тамбов", "Динамо", ЦСКА) 3та гол киритди. Кейин яна терма жамоа ўйинлари бошланди. Форвард Вадим Абрамов қўл остида ҳам муваффақиятли ўйин кўрсатиб, Яман дарвозасини 1, Сингапурникини эса 2 марта ишғол қилди.

Октябрь ойидаги терма жамоа баҳсларидан сўнг Шомуродовнинг РПЛдаги голсиз серияси бошланди ва у йил охиригача сақланиб қолди. Шомуродов ноябрда яна терма жамоа баҳсларида иштирок этди ва Саудия Арабистони ҳамда Фаластин дарвозаларини ишғол қилди. Бироқ бу маҳсулдорлик "Ростов"да кўринмади.

Ноябрь охирларида Ростов клубида молиявий қийинчиликлар бошлангани, қишки танаффусда жамоани бир қатор етакчилар (улар орасида Элдор ҳам бор) тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалди. Бу хабарлар ҳақиқатга яқин бўлса керак, чунки жамоа ўйинида ҳам инқироз кузатилди. "Ростов" ноябрь ҳамда декабрь ойларида ўтказган 5та учрашувнинг бор-йўғи 1тасида ғалабага эришди. Шундай қилиб, Шомуродов "Спартак"га қарши баҳс билан 2019 йилни якунига етказди.


Элдор Шомуродовнинг 2019 йилдаги статистикаси
Ўзбекистон терма жамоасиСтатистика"Ростов"
12Ўйин34
11Гол14
-Ассист4
-Сариқ карточка3
-Қизил карточка-


Rating: +46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика