Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  7 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак" News

Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"

Мисрга қарши ўйиндан кейин Ўзбекистон термаси сардори Элдор Шомуродов фикрларини билдирди.

- Биринчи бўлимда катта устунлик биз томонда бўлди. Иккитадан ҳам кўпроқ гол урсак бўларди. Биринчи бўлимни ютиб олганимиздан кейин иккинчи бўлимда ҳимояга кўпроқ эътибор қаратдик. Мураббий ҳам тактикасини бироз ўзгартирди. Шу сабабли иккинчи бўлим бошида уларга бироз ташаббусни бериб қўйдик. Лекин асосийси гол ўтказиб юбормадик.

Вазиятларни голга айлантиришда хатолар бўлди деб ўйлайман. Бу ерда асосийси вазиятлар яратиш. Ўша вазиятларга эга бўлдик. Бу Остон ва Азиз билан бир-биримизни яхши тушуниб ўйнаётганимиздан далолат беради деб ўйлайман. 

Прессинг қилишга ҳаракат қилдик. Ҳар хил ўйин бўлади. Биринчи бўлимда прессинг қилишга, ташаббусни қўлимизда ушлашга ҳаракат қилдик. Лекин иккинчи таймда кўпроқ ҳимояга эътибор бердик. Ҳозирги замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак деб ўйлайман. Ҳимояда ҳам ҳужумда ҳам бир хил ҳаракат қилиш керак. Чунки баъзи ўйинларда прессинг билан ўйнашга тўғри келади, айримларида прессинг қилишни истасангиз ҳам рақиб кучли бўлса, ҳимояда ўйнаш керак бўлади. Шу сабабли барчасига тайёр туриш керак. 

Эрон билан ўйинда, албатта, ҳар доим ғалаба учун ҳаракат қиламиз, - деди Шомуродов.

Rating: +13   

Comments

+3   
15 nov 04:30:07
Мамуржон Розибоев
Eldorga gapyo malades Uzbekni faxri Turkiyani shuncha yulduzli super ligasida to'purarlar poygasida peshqadam bolb turibdi, faqat omad tilemiz gazini bos
+3   
15 nov 00:52:51
Shovruq88
Eldor sen zoʻrsan
+2   
15 nov 00:57:33
STENLESS..R
Reply to comment by Isroiljon Qosimov
Менга Салох бир жахону, Менга Мармуш бир жаҳон. Лек Остондек футболчимиз бор, Ўзбекистон ўзбегим!!!
Яшанг мавлоно пири комил гап йук сизга +
+2   
15 nov 00:25:56
Isroiljon Qosimov
Менга Салох бир жахону,
Менга Мармуш бир жаҳон.
Лек Остондек футболчимиз бор,
Ўзбекистон ўзбегим!!!
   
15 nov 01:48:47
Haqiqat-2
Эх Элдор мана шунака уйинларда вазиятлардан фойдалансанг буладику, камида 3 та ЗУР вазият булдия унда
   
15 nov 00:49:55
Азим Исмаилов
Элдор 60 минутдан чарчаб коляпти жисмоний холатини яхшилаш керак хужумчи агар узини топ деб хисобласа ярим имкониятдан гол уради эркиновни эса кечирса булади чунки топ 5 да уйнамаган
   
15 nov 00:31:58
Zohid
Элдор оёққа тўп келса атрофдаги шерикларга пас ҳам бериш керак
   
15 nov 00:31:34
Zohid
Элдор оёққа тўп келса атрофдаги шерикларга пас ҳам бериш керак
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика