Latest news

11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  0 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  1 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  0 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0 09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  3 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  7 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  8 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  1 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  11 07:31Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Феликсдан хет-трик  6 07:30ЖЧ U-20. Учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтди  0 07:22Эрон Про лигаси. "Персеполис"нинг омадсизлиги давом этмоқда: бу сафар меҳмондаги мағлубият ва Ўруновдан сариқ карточка  0 07:13А Серия. "Рома" ва "Интер" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0

Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин News

Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин

Рим клубида жорий мавсум давомида 3 нафар турли бош мураббий ишлади – Даниэле де Росси, Иван Юрич ва Клаудио Раньери.

Раньери ҳам ёзда клубни тарк этади. 

As нашри хабар беришича, "Рома"дагилар лойиҳани машҳур мураббий билан қайта жонлантиришни ният қилган. "Жаллоросси" ўз навбатида бу ишни Карло Анчелотти билан амалга оширишни ният қилган. Италиялик мураббий ҳозирда "Реал"далиги ёдингизда бўлса керак. 

Клуб эгалари Фридкинлар оиласи вакиллари 65 ёшли мутахассисни кўндиришга астойдил киришган. Музокаралардаги муҳим аргументлардан бири Анчелоттининг римликлар билан алоқалари – Карло 1979 - 1987 йилларда "Рома" шарафини ҳимоя қилган. 

Мураббийнинг ўзи "Реал"дан кетишни режалаштирмаяпти ва фаолиятини айнан "қироллик клуби"да якунлаш вариантини ҳам кўриб чиқмоқчи. Бироқ бу ҳолат "Рома" учун тўсиқ бўлмаяпти ва клуб Флорентино Перес Анчелотти билан шартномаси якунлангач, ёзда хайрлашишга қарор қилса, италияликларда имконият бўлишидан умидвор. 

Эслатиб ўтамиз, "Рома" 23-турдан кейин 31 очко билан А Серия мусобақа жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика