Latest news

20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  0 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  59 20:32"Манчестер Сити" — "Вулверхэмптон". Де Брюйне, Фоден, Бернарду ва Холанд асосий таркибда!  3 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:26"Жирона" — "Барселона". Довбик, Левандовски ва Ямал асосий таркибда  6 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  1 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  2 19:30 "Реал" - "Кадис"  7 19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  2 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  5 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  16 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  12 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  7

Элдор Шомуродов - тўпурарлар пойгасида иккинчи News

Элдор Шомуродов - тўпурарлар пойгасида иккинчи

19 ноябрь куни Осиё қитъаси бўйлаб ЖЧ-2022 саралаш босқичининг навбатдаги тур учрашувлари ўтказилди.

Тошкентда Фаластин билан куч синашган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2:0 ҳисобида зафар қучди. Рақиб дарвозасига ҳар иккала голни моҳир ҳужумчимиз Элдор Шомуродов киритгани таҳсинга лойиқ. 

Кеча бўлиб ўтган 6-турдан сўнг барча жамоалар қишки танаффусга йўл олишди. Энди ўйинлар 26 мартдан давом эттирилади. Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган ҳолда катта танаффусга чиқди. 

Шу ўринда тўпурарлар пойгасига қарайдиган бўлсак, Элдор Шомуродов 6та гол билан иккинчи ўринда боряпти. У сентябрь ойидан бери ЖЧ саралаш босқичида Сингапур билан Фаластинга иккитадан, Яман ва Саудия Арабистонига биттадан гол урди. 

Саралаш ўйинларида 7та гол билан суриялик ҳужумчи Омар Ал Сома пешқадамлик қиляпти. БАА термаси ҳужумчи Али Мабхут ҳисобида ҳам худди Элдор каби 6та гол бор. 

ЖЧ-2022 саралаш босқичидаги тўпурарлар рўйхати: 

7 гол - Омар Ал Сома (Сурия)

6 гол - Элдор Шомуродов (Ўзбекистон), Али Мабхут (БАА).

5 гол - Янг Ксу (Хитой), Карим Ансарифад (Эрон), Такуми Минамино (Япония).

Rating: +62   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика