Latest news

11:15Клопп «Астон Вилла»га қарши учрашувдан сўнг нималар деди?  0 10:52Мбаппе навбатдаги совринга эга бўлди  4 10:26Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитойда халқаро мусобақада иштирок этади  2 10:00Инглиз жамоаси бош мураббийи учун «Бавария»дан 100 миллион сўради  1 09:34Расман: Жиру «Лос-Анжелес»га ўтди  2 09:08Килиан Мбаппе «Реал Мадрид»га ўтганини қачон эълон қилиниши ҳақидаги саволга жавоб берди  7 08:42БАА Про лигаси. Эркинов 78 дақиқа ўйнаган баҳсда «Ал Ваҳда» йирик ғалабани қўлга киритди  0 08:16Ўзбекистон U-14 терма жамоаси «Ривожланиш кубоги» ғолиблигини қўлга киритди!   1 07:50Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда яна бир олимпиада йўлланмаси соҳибига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади  4 07:24Суперлига. Бугун 7-тур баҳслари якунига етади  3 06:05ЛаЛига. "Барселона" - "Реал Сосьедад" 2:0   4 06:00АПЛ. "Астон Вилла" - "Ливерпуль" 3:3   0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" ғалабани қўлдан чиқарди  9 02:00ЛаЛига. "Барселона" ишончли ғалабага эришди  29 01:41А Серия. "Фиорентина" ғалаба қозонди ва ҳозирча "Наполи"ни еврокубокларсиз қолдирмоқда  1

Элдор Шомуродов: "Ҳамма вазиятни тушуниб турибди — терма жамоа учун ҳаракат қиламиз" News

Элдор Шомуродов: "Ҳамма вазиятни тушуниб турибди — терма жамоа учун ҳаракат қиламиз"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов бугунги машғулотдан аввал интервью берди.

Элдор, ғалаба билан табриклаймиз. Гонконгдаги ўйин ҳақида қисқача фикрларингиз
"Осон бўлмаслигини билардик. Муҳим 3 очко эди. Улар ҳам ҳаракат қилди, майдонни ҳам алиштиришди, очко учун умуман қўлидан келганини қилиб кўрди. Учрашувдан аввал болалар билан гаплашдик. Жиддий муносабатда бўлмасак, қийин бўлиши аниқ эди. Лекин терманинг ҳар бир аъзоси ўйинга жуда яхши муносабатда бўлди. Ўйлашимча, ўйинни тўлиқ назорат қилдик ва қатор вазиятлар яратиб, нисбатан осон ғалабани қўлга киритдик.

Терма жамоага қайтдингиз ва дарҳол гол урдингиз. Жароҳатдан кейинги ҳолатингиз ва термадаги муҳит ҳақида гапириб ўтсангиз...
Жамоадаги ички муҳит — ажойиб. Жамоанинг асосий қисми уч йилдан бери биргамиз. Қийин вақтлар бўлди, аммо ҳозир ҳаммаси яхши. Ажойиб жамоа йиғилган. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман. Ҳеч қандай муаммо йўқ.


Бироз аввал Катанец Словенияга учиб кетгани ҳақида хабар чиқди. Футболчилар мураббий учун ҳам ҳаракат қиладими?
Албатта, қийинчиликлар бўлиб туради. Бу вазиятда мураббийнинг соғлиғи биринчи ўринда деб ҳисоблаймиз. Ҳамма вазиятни тушуниб турибди. Мураббийнинг йўқлигини билдирмасликка қўлдан келганча ҳаракат қиламиз.

Италиядан тўғри Хитойга йўл олдингизми ёки Ўзбекистонга орқали учдингизми? Кейин қисқа вақт ичида яна Ўзбекистонга қайтиш... Йўл чарчатиб қўймайдими?
Италиядан тўғридан-тўғри рейс орқали Хитойга учдим. Йўл қийинчилиги бўлади, албатта. Аммо бу ишимизнинг бир қисми. Терма жамоа учун ҳаракат қиламиз. Шароитлар яратилган, ҳаммаси жойида. Тикланиб олиш учун озроқ вақтимиз бор. Бу борада қийинчиликлар муаммо эмас.



Rating: +15   

Comments

+3   
23 mar 18:08:02
Фарходжон Низомаддинов
Erkak, biz senga ishonamiz
+1   
23 mar 19:58:24
Oybek Haydarov
Элдор гап йук галабалар бардавом булсин
+1   
23 mar 19:38:35
Man_Utd Norin
Eldor sen endi o'ynovchi murabbiy bo'lib turasan
omadlaringni bersin chroyli g'alaba qilinglar. Katanes yaxshi bo'p qolsin tezroq qaytib kelsin.
+1   
23 mar 19:26:50
Азим Исмаилов
Вахима килишга урин йук нафакат катанецсиз балким дарвозабонсиз уйнасак хам гонгконгни ютишимиз шарт
   
24 mar 10:18:57
тешавой
Киенги уйин ким билан качан нимага уйнеди йозилар ушетларини Админлар
   
23 mar 19:36:56
Man_Utd Norin
Eldor sen endi o'ynovchi murabbiy bo'lding omadlaringni bersin chroyli g'alaba qilinglar. Katanes yaxshi bo'p qolsin tezroq qaytib kelsin.
   
23 mar 18:11:48
_Sardor_
Vatan uchun harakat qilamiz disa croyliro cqardi
   
23 mar 18:09:25
Fan_BARCA
Eldor legenda
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика