Latest news

12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  4 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  1 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  2 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  1 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  3 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  5 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  7 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0 07:45Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин  46 01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2

Элдор Шомуродов: "Бундай ўйин билан расмий ўйинларда нимадир кўрсатиш қийинлигини ҳамма тушуниб турибди" News

Элдор Шомуродов: "Бундай ўйин билан расмий ўйинларда нимадир кўрсатиш қийинлигини ҳамма тушуниб турибди"

Ўзбекистон - Ироқ (0:1) учрашувидан кейин терма жамоамиз ҳужумчиси Элдор Шомуродов микст зонада ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида...
- Ўйлашимча етарлича вазият қилдик аммо фойдалана олмадик. Анчадан буён бирга йиғилмагандик, бу жамоавий ўйин томонлама сезилди. Саудия Арабистонида бўладиган ўйинлардан олдин бу бизга ўзига хос дарс бўлди. Бундай ўйин билан расмий ўйинларда нимадир кўрсатиш қийинлигини ҳамма тушуниб турибди. Лекин, худо хоҳласа саралаш баҳсларида ҳаммаси бошқача бўлади ва ўйинимиз яхши томонга ўзгаради.

- Ироқ футболчиларининг вақт чўзиши ҳам мағлубиятга сабаб бўлдими?

- Араб жамоаларига қарши ўйинларда вақт чўзилишига доим тайёр туриш керак. Бу биз учун янгилик бўлмади.

- Иккита ўйинда ҳам олдинги Элдор Шомуродовни кўрмадик. Бунга нима сабаб бўлди?

- Доим баҳона қилиш нотўғри бўлади. Мендан кўп нарса кутишмоқда. Расмий ўйинларда худо хоҳласа ўзимни яхши томонлама кўрсатишга уринаман.

- Бир йўла уч ҳимоячи сизни қўриқлади...

- Уч ҳимоячи қўриқласа ҳам вазиятлар бўлди, шунчаки гол ура олмадик.

- "Женоа" асосан иккита ҳужумчи билан ўйнайди. Сиз асосан орқароқда ўйнайсиз. Терма жамоа ҳам шундай бўлса Сергеев ёки Убайдуллаев сиз билан тандем бўлса яхши эмасми?

- Бугун ҳам эътибор берган бўлсангиз икки ҳужумчи билан ўйнадик. Мен олдинда, Остон Ўрунов орқароқда ҳаракат қилди.



Rating: -10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика