Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  1 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  91 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Элдор Шомуродов: “Чиройли ўйин кўрсатиб мухлисларни хурсанд қиламиз” News

Элдор Шомуродов: “Чиройли ўйин кўрсатиб мухлисларни хурсанд қиламиз”

Олимпия терма жамоамиз футболчиси Элдор Шомуродов Жанубий Кореяга қарши ўйин борасида, шунингдек, Ироққа қарши бўлажак ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мусобақани кутилганидек бошлай олмадик. Рақиб ҳимоячилари тартибли ўйин намойиш этишди. Насиб қилса, кейинги ўйинда янада яхшироқ ўйнаб, кўпроқ гол киритишга ҳаракат қиламиз", - дея сўз бошлади ҳужумчимиз.

-   Ўйин давомида сиз Сергеев билан жой алмашиб ҳаракат қилдинглар. Бу нарса Кореядек тартибли терма жамоага қарши ўйинда ҳалал бермайдими.
-   Бу нарса катта аҳамиятга эга эмас. Масалан мен ҳам, Игорь ҳам марказий ҳужумчи ролида ўйнаганмиз. Бу нарса рақиб ҳимоячиларини чалғитиш учун танланган услуб эди.

-   Мағлубиятдан сўнг, Ироққа қарши ўйин олдидан мураббийлар томонидан қандай маслаҳатлар берилди?
-   Биринчи мағлубиятдан сўнг рухан чўкиб қолмаслик уқтирилди. Ҳали имкониятимиз бор. Нима қилиб бўлса ҳам Ироққа қарши ўйинда ғалаба қозонишимиз керак. Бундан қийин вазиятларда ҳам, масалан жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалаганмиз.

-   Ироқ терма жамоасининг асосий футболчилари мамлакат миллий терма жамоасига ҳам аъзо ҳисобланадилар. Бу нарса барибир жамоанинг кучлилигидан далолат беради... Қайси футболчига кўпроқ эътибор қаратилади?
-   Жамоанинг ўйинларини, футболчиларнинг ҳаракатларини кўрдик. Жамоа ўрганиб чиқилди. Худо хоҳласа чиройли ўйин кўрсатиб мухлисларимизни хурсанд қиламиз.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика