Latest news

03:20А Серия. "Наполи" ва "Интер"да ғалаба  0 03:10Лига 1. ПСЖ меҳмонда минимал ҳисобдаги ғалабага эришди  0 02:56Ла Лига. "Атлетико" 90+4 дақиқада гол уриб, "Реал Овьедо"ни мағлуб этди, Альварес чемпионатдаги 14 ўйинлик голсиз сериясига якун ясади  3 02:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда қийин ғалабага эришди, Роналду пенальтидан фойдалана олмади  4 01:05Бундеслига. Интрига ўлди-ми? "Бавария" "Дер Классикер"да "Боруссия Дортмунд"ни мағлуб этиб, жадвалда ундан 11 очко олдинлаб кетди  6 00:52Тимур Кападзе: “Самарқанддаги ўйин қийин бўлишини билардик”  2 00:25АПЛ. Ҳусанов ва Ҳоландсиз ўйнаган "Манчестер Сити" меҳмонда "Лидс"ни қийинчилик билан мағлуб этди  14 00:17Мирко Йеличич: "Бу Суперлигада осон ўйин йўқ. Барча жамоалар ўз оиласи, клуби учун курашмоқда"  0 23:39Стефан Чинеду: "Тўпурарлик учун курашаман, энг муҳими, жамоам ғалабаси"  0 23:22Станислав Кудряшов: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик. Клубимиз ривожланишнинг янги йўлини танлади"  1 23:03Вадим Абрамов: "5 та турдан сўнг ким нималарга қодирлиги кўринади"  4 22:20Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 3:0  2 22:18Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик  45 22:10АПЛ. "Ливерпуль" ва "Вест Хэм" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урди  3 22:03Ислом Исмоилов: "Марушич ҳам, Перица ҳам юқори даражадаги ҳужумчилар"  6

Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик" News

Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"

Ўзбекистон Кубоги 1/4 финалдан ўрин олган "Динамо" – "Шўртан" (3:0) учрашувидан сўнг "Шўртан" бош мураббийи Элдор Мойлиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Баҳсни яхши бошладик, иккита қулай вазият яратдик. Лекин гол ура олмадик. "Динамо" эса икки бор стандарт вазиятдан унумли фойдаланди. Рақиб иккита гол уриб олганидан сўнг бизда ўйин фақат орқага кетди. Иккинчи бўлим тўлиқ "Динамо" устунлигида кечди. Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик.

- Жамоангиз Суперлигада рақибларга кураш таклиф этиб келяпти. Лекин бугунги ўйинда умуман ўзини кўрсата олмади. Бу Суперлига бошқа, Кубок бошқа мусобақа бўлгани билан боғлиқми?

- Биз Кубок ўйинига яхши ҳозирлик кўргандик, лекин бугун нимадир ўхшамади. Ўтказилган иккита гол руҳан синдириб қўйди. Бундан ташқари бирга бир вазиятларнинг барчасида енгилдик. "Динамо" бу учрашувга яхши ҳозирлик кўрибди.

- Футболчиларда ғалаба учун иштиёқ йўқдек.

- Қўлдан келганча ғалабани кўзлаб майдонга тушгандик. Агар ютганимизда ярим финалга чиққан энг кучли 4 жамоадан бири бўлардик. Буни ҳаммамиз яхши тушуниб тургандик. Афсуски, ўйин биз ўйлагандек кечмади. "Динамо" ҳар жиҳатдан кучлилик қилди.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика