Latest news

17:20"Реал" "Ливерпул"дан Мак Аллистерни сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  0 16:52"Астон Вилла" "Челси" етакчиси билан шартнома имзоламоқчи  1 16:25Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин  1 15:59"Тоттенхэм" ҳимоячиси жамоани тарк этади  0 15:37Тиаго Силва "Челси" билан хайрлашди  3 15:10"Сурхон" – "Насаф", "Динамо" – "Пахтакор" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  13 14:43Грузиялик ҳимоячи, "Олимпик Мобиуз" устози ва кипери - Про лига 8-тур лауреатлари   0 14:30Ламин Ямаль яна бир муваффақиятга эришди  1 14:04"Уни жуда соғинаман". Гвардиола Клоппнинг кетиши ҳақида  3 13:40"Рома" ижарага олинган "Лейпциг" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:19"Навбаҳор" ягона тўп эвазига "Водий дербиси"да ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  9 12:58ФИФА мутахассиси ва ЎФАнинг бельгиялик техник директори Самарқандга ташриф буюрди  2 12:53Родри "Манчестер Сити" ва "Арсенал" ўртасидаги асосий фарқни айтди  1 12:30Шифокорга нисбатан қўполлик қилган Бубаньянинг лицензияси қўмита йиғилишига қадар қайтариб олинади — ЎзПФЛ  57 12:09Карлос Тевес "Индепендьенте" бош мураббийлигидан истеъфога чиқади  1

Элдор Каримов: “Маошсиз футбол ўйнашга ўрганиб қолдик” News

Элдор Каримов: “Маошсиз футбол ўйнашга ўрганиб қолдик”

Про лига иштирокчиси "Зомин" жамоаси молиявий муаммолар гирдобида қолмоқда.

Давралар оралиғида кўплаб футболчилар жамоани тарк этишди. Хўш, "Зомин" мавсумни нечанчи ўринда тугатиш учун курашоқда. Молиявий вазият қандай ҳолатда? Бу борада жамоа сардори Элдор Каримов билан суҳбатлашдик.

“Арал Самали” билан ўйин хусусида

- Нукусда жуда қийин ўйин бўлди. Чунки  рақибимиз ҳам Про лигада жон сақлаб қолиш учун курашмоқда. 3 очко икки жамоага ҳам сув ва ҳаводек зарур эди. Жанговар беллашув бўлди, лекин омад биздан юз ўгирди. Афсуски, мағлубиятга учраган ҳолда уйга қайтдик. 

Бир нафар дарвозабон билан борилгани ҳақида

- Дарҳақиқат, ўйинга 1 нафар дарвозабон билан бордик. Иккинчи дарвозабонимиз бироз бетоблиги сабабли, шундай ҳолат юзага келди. Унинг ўрнида футболчи хизматидан фойдаландик. 

Про лигада қолиш имконияти борасида

- Бизда имконият бор. Худо хоҳласа, бу вазифани уддасидан чиқа оламиз. Олдинда кўплаб ўйинларимиз бор, ижобий натижа кўрсатишга уринамиз. 

Янги келган футболчилар тўғрисида

- Ҳа, албатта, янги келганлар таркибга мослашиб боряпти. Ўйиндан-ўйинга жамоани кучайтириб боряпти. Ишончим комилки, улар жамоага ёрдам бера олади. 

Молиявий ҳолат хусусида

- Ҳалигача жамоамизда молиявий ҳолат ижобий томонга ўзгаргани йўқ. Ишонаманки, жамоа йил якунига қадар барча қарзларни узади. Клубда катта ўзгаришлар бўлишига мен ва жамоадаги барча футболчилар ишонади. Клубда пулларимиз қолиб кетмайди. 

Маошсиз футбол ўйнаши борасида

- Тўғриси, маошсиз футбол ўйнашга футболчилар ўрганиб қолди. Яқин кунларда жамоага яхши ҳомий чиқиб қолади деган умиддамиз. Биз майдонга чиқиб, жамоани сақлаб қолиш учун ҳаракат қиляпмиз. Меҳнатларимиз зое кетмаслигига ва ҳомийлар чиқишига ишонаман.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика