Latest news

16:25Аббосбек Файзуллаев: "ЦСКА Россия чемпиони бўлиши мумкин"  0 16:17Тимур Кападзе: "Биз учун қадрли дўппини ЎФА музейига топширамиз"  0 15:52Расман: Хулен Лопетеги — "Вест Хэм" бош мураббийи  2 15:24ПСЖ Сафонов учун қанча пул тўлаши маълум   2 15:10Суперлига. 9-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  6 14:56"Лестер" бош мураббийи "Севилья" таклифини рад этди  1 14:33Эшитдик-да! Суперлигада навбатдаги истеъфо. "Локомотив" мураббийи ишдан кетди  8 14:25Мотта "Ювентус"ни бошқаришга рози. Шартнома шартлари ҳам маълум  2 14:14Аукционда 50 миллион сўмга сотилган дўппи Тимур Кападзега топширилди. Барча пуллар беморнинг оиласига хайрия сифатида берилди  3 14:029 йил "Юве" академиясида ишлаган, "Женоа"ни Европа лигасига олиб чиққан ва 66 ёшда биринчи совринни ютган Жан Пьеро Гасперини ўзи ким?  4 13:36Депай "Атлетико"ни эркин агент сифатида тарк этади  2 12:59"Арсенал" Артета билан шартномани узайтиради  5 12:40Сафонов ПСЖга ўтиши мумкин  6 12:24"Лацио" футболчиси Қатарга йўл олиши мумкин  0 12:03Родри "Реал"да Крооснинг ўрнини эгаллаши мумкин  7

Элдор Эргашев: "Нефтчи" ҳали Суперлигада эмас. Про лигада эса яхши томонга ўзгаришлар бўлмоқда" News

Элдор Эргашев: "Нефтчи" ҳали Суперлигада эмас. Про лигада эса яхши томонга ўзгаришлар бўлмоқда"

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси Про лига 18-турида "Шўртан"ни мағлубиятга учратди ва Суперлига сари катта қадамни ташлади.

Биз эса ушбу учрашувдан сўнг жорий мавсумда жамоа таркибида ажойиб ўйинлари билан мухлислар эътиборига тушган Элдор Эргашевни суҳбатга чорладик.

- Элдор аввало ўйин ҳақида қисқача фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз, қийин ўйинда сўнгги сонияларда урилган гол "Нефтчи"га ғалаба келтирди...

- Ўз майдонимизда, мухлислар қаршисида ғалаба қозониш ҳар доим мароқли ва ёқимли. Ғалабамизда мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлагани бизга фойда берди. Об-ҳаво совуқлигига қарамасдан стадионга кўплаб ишқибозлар ташриф буюришди. 

- Қолган икки учрашувни ҳисобга олганда "Нефтчи"ни Суперлигага йўлланма олди дея оламизми?

- Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз. Биз ҳали Суперлигага чиқмадик. 

- Про лигада мавсум поёнига етмоқда. Ўзингиз учун бу йил нима кашф қилдигиз?


- Ўтган мавсум ҳимояда кўпроқ тўп тепдим. Бу мавсум эса олдинги чизиқ, ярим ҳимояда ҳаракат қилмоқдаман. Қайси позицияда ўйнашимдан қатъий назар жамоамга фойдам тегса бўлгани. Шунингдек бу йил голларимни ҳисобини очиб олдим, кўпроқ гол уришга ҳаракат қилдим. 

- Сиздаги ностандарт ҳаракатлар, узоқдан кутилмаган зарбалар, ташқи кўринишингиздан Александр Гейнрихга ўхшатаётганлар ҳам бор. Сизни бунга муносабатингиз қандай?

- Кутилмаган зарбалар мураббийларимизнинг кўрсатмаларидир. Ўйинларим мухлисларга ёқаётганидан хурсандман. Александр Гейнрихга ўхшатишаётганлиги эса ёқимли албатта.

- "Нефтчи" учун шу кунга қадар ўтган энг қийин ўйин қайси?

- Биз учун ҳеч бир баҳс осон ўтаётгани йўқ. Бу борада кимнидир ажратиб кўрсатмоқчи эмасман.

- Про лига 2020 йилги мавсумда янги даражага чиқди деб ҳисоблайсизми?

- Албатта Про лигада яхши томонга ўзгаришлар бўлмоқда. Барча жамоалар олдига юқори мақсадларни қўйган. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика