Latest news

09:00Ўзбекистон -Туркманистон учрашувига қанча мухлис ташриф буюргани маълум  4 08:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Малига қарши баҳс олиб боради  1 08:15ЖЧ-2026 саралаш. Иордания - Тожикистон 3:0  0 08:00Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Канада 4:0  0 02:18Ла Лиганинг жорий мавсумдаги тўпурари "Атлетико"га ўтиши мумкин  1 01:41Нойер Европа чемпионатидан сўнг Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлайди  2 01:27Франция 1-лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 01:02Англия терма жамоасининг Евро-2024 учун якуний таркиби эълон қилинди, Грилиш ва Магуайр йўқ  5 00:54ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Тожикистон Иорданияга йирик ҳисобда ютқазди  4 00:30Неста "Монца" бош мураббийи этиб тайинланади  1 00:13Магуайр ва Грилиш Евро-2024 мусобақасини ўтказиб юборади  3 00:05ЖЧ-2026 саралаш. Қирғиз Республикаси - Малайзия 1:1   0 23:56Кейн жорий мавсум 5-марта "Бавария"нинг энг яхши футболчиси деб топилди — бу рекорд  0 23:55ЖЧ-2026 саралаш. Гонконг - Эрон 2:4  0 23:29Ўзбекистон МТЖнинг икки футболчиси Малига қарши ўртоқлик ўйинида Олимпия терма жамоасига ёрдам беради  5

Элдор Бойматов: "Ҳужумда битта бўлса ҳам имкониятимиз бўлишини айтгандим" News

Элдор Бойматов: "Ҳужумда битта бўлса ҳам имкониятимиз бўлишини айтгандим"

Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган "Қизириқ" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Элдор Бойматов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Учрашувда ҳимоядан ўйин ташкил этишни мақсад қилгандик. Чунки Суперлига клуби билан очиқ футбол намойиш этиб бўлмасди. Биз ҳимоядан ўйин ташкиллаб, қарши ҳужумда ўз имкониятимизни кутдик.

- "Бунёдкор"га қарши ўйиндан олдин жамоани қандай руҳлантирдингиз?

- Бизнинг йигитлар учун "Бунёдкор" стадионида ўйнашнинг ўзи катта мотивация бўлди. Чунки таркибимиздаги 90 фоиз йигитлар бу стадионда биринчи марта футбол ўйнади.

- "Бунёдкор" сиз кутганчалик ўйин намойиш этиб бера олдими?

- Албатта, биз "Бунёдкор"дан мана шундай ўйинни кутгандик. Учрашувнинг бошида гол урилганида балки йирик ҳисоб ҳам қайд этилиши мумкин эди. Танаффусда йигитларга хотиржамликни сақлаш лозимлиги, ҳужумда битта бўлса ҳам имкониятимиз бўлиши ҳақида айтгандим.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика