Latest news

16:21Ўзбекистон чорак финалда. Жаҳон чемпионатига бир қадам қолди  0 15:55Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Бангладешга 4 та гол урди ва плей-оффга йўл олди  0 15:27Бразилияда ҳакам 23 та (!) қизил карточка кўрсатди: Халк воқеа марказида  1 15:06Суперлига. "Навбаҳор" XXI асрда "Пахтакор"ни меҳмонда ютмаган  3 14:38Таниқли мураббий "Реал" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  8 14:14Ҳужумчини сабр билан кузатиб боради, орқа томонида бўш ҳудуд очиб қўймайди... Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини таҳлил қилинди  21 13:53"Челси" Росеньор олдига қатъий талаб қўйди  0 13:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал" таркибига қўшилди  0 13:13Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор  0 12:56U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин бошлади  2 12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0 12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  1 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  7 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  13

Элдор Адҳамов: “Албатта, Суперлигага қайтамиз” News

Элдор Адҳамов: “Албатта, Суперлигага қайтамиз”

"Андижон" дарвозабони Элдор Адҳамов "Зомин" клубига қарши учрашув ҳақида фикр билдирди.

-  Дастлабки ўйинда натижа қониқарсиз бўлди. Бу борада нима деган бўлардингиз?

-  Раҳбариятдан ҳам, мухлислардан ҳам узр сўраймиз. Ўйинимиз ўхшамаганига келсак, футболда майда-чуйдалар бўлмайди. У ерда майдоннинг ўти баландроқ эди, биринчи таймда шамол ҳам қийнади. Мана шундай қилиб майдонга мослашгунимизча биринчи бўлим ўтиб кетиб қолди. Иккинчи таймда имкониятлар яратдик, фақат омадимиз келмади. Ҳеч қандай фожеа ясаш керак эмас. Биринчи учрашув бўлгани сабабли ҳаяжон бўлди. Хатолардан хулоса чиқариб, ҳаммани хурсанд қиламиз.

-  Дарвозабон сифатида вазифангизни бажариб, гол ўтказиб юбормадингиз. Лекин жамоангиз ғалаба қозона олмади. Бундай вазиятда қанчалик қониқиш ҳосил қилдингиз?

-  Биласизми, ҳеч ким ўз даражасида ўйин кўрсата олмади, деб ўйлайман. Балки рақибни яхши билмагандирмиз. Чунки “Зомин” ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасдик. Суперлигадан тушган жамоа сифатида про лигадаги савияни яхши билмасдик, бу ерда жамоалар кўпроқ ностандарт ўйнашади. Энг муҳими, мени дарвозамдан гол ўтказиб юбормаганимиз эмас, балки жамоамнинг ғалабасидир. 

-  Мухлисларга тилакларингиз...

-  Андижондан келиб бизни қўллаб-қувватлаганларга катта раҳмат. Биз ҳам курашдик, вазиятлар яратдик, лекин омадимиз чопмади. Рақибни ёмон ўйнади, дея олмайман. Биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатишди. Боя айтдим, бундан фожеа ясаш керак эмас. Ҳали мавсум узоқ, барчаси олдинда. Кейинги ўйинлардан ғалабалар қозонишни бошлаймиз ва албатта Суперлигага қайтамиз.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика