Latest news

00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  3 00:00Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Гавр"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 00:00Ла Лига. Мадридда "Атлетико" "Атлетик"га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:00АПЛ. "Челси" "Астон Вилла" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  9 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  1 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  13 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  1

ЛаЛига. Мессисиз ўйнаган "Барселона" меҳмонда ғалабага эришди News

ЛаЛига. Мессисиз ўйнаган "Барселона" меҳмонда ғалабага эришди

Испания чемпионати 20-туридан ўрин олган навбатдаги баҳс якунига етди.

Elche

LaLiga . Round 20

24/01/2021, 19:15

2
:
0
Finished

Barcelona

Frenkie de Jong - 39', Ricard Puig - 89'

Stadium: Estadio Martinez Valero, 0 spectators

Referee: Valentin Pizarro

45'
90'
74'  Raul Guti (Tete Morente)
75'  Emiliano Ariel Rigoni (Luismi)
82'  Victor Rodriguez (Nino)
39'  Frenkie de Jong
68'  Sergio Busquets
74'  Ousmane Dembele (Trincao)
84'  Antoine Griezmann
87'  Pedri (Ricard Puig)
89'  Ricard Puig
89'  Frenkie de Jong


"Эльче" – "Барселона" 0:2

"Мартинес Валеро"

Голлар: 0:1 – 39 де Йонг, 0:2 – 89 Пуч.

"Эльче": Бадия, Мохика, Верду, Барраган, Диего Гонсалес, Гути (Моренте, 74), Родригес (Нино, 82), Марконе, Хосан, Ригони (Луисми, 75), Бойе.

"Барселона": тер Стеген, Араухо, Альба, Мингеса, Умтити, Бускетс, де Йонг, Дембеле (Тринкау, 74), Педри (Пуч, 87), Брэйтуэйт, Гризманн.

Огоҳлантиришлар: Бускетс (68), Гризманн (84).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Учрашув асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

89. ГООООЛ! Захирадан ўйинга қўшилган Рики Пуч Де Йонгнинг ҳаволатиб узатган пасига боши билан зарба берди ва дарвозани ишғол қилди. 0:2!

87. ЗАРБААА! Тринкаунинг бош билан берган зарбасидан сўнг "Элче" посбони сейв ижро этди.

84. Сариқ карточка. Гризманн рақибига нисбатан жуда қўпол ўйнади.

80. Агар "Барселона" жуда қўпол хатога йўл қўймаса учрашув тақдири ҳал бўлган. "Элче" ҳужумга ўта олмаяпти ва 0:1 ҳисобига розидек ҳаракат қиляпти.

73. Педри жарима майдончаси ичига кириб, тўпни жамоадошига узатишга уринди, аммо тўп рақиб футболчисининг қўлига тегди. Ҳакам ҳеч қандай пенальти йўқлигини кўрсатди.

71. "Элче" гол ўтказиб юборган бўлсада катта куч билан ҳужумга ўтмаяпти, чунки "Барселона" бунга имкон бермаяпти.

67. ЛаЛига онлайн жадвалига эътибор берадиган бўлсак, ушбу ўйин орқали очколари сонини 37тага етказиб олади ва яна учинчи ўринга чиқиб олади. Иккинчи ўринни 19та баҳсда 40 очко тўплаган "Реал" эгаллаб турибди. Жадвалда "Атлетико" етакчилик қилмоқда. Мадрид клуби 17та ўйинда 44 очко тўплашга муваффақ бўлди.

56. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! "Элче" футболчиси рақиб дарвозабони билан бирга-бир чиқди, аммо дуэлда посбон ғолиб чиқиб, жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

51. "Элче" ҳужумга ўтди, аммо Раулнинг асосий бўлмаган чап оёғи билан берган зарбасидан сўнг тўп майдонни тарк этди.

47. Альба чап қанотдан рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни марказроққа узатди, аммо тўпни дарвозага буриб юборадиган футболчи топилмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.


ТАНАФФУС

39. ГОООЛ! "Барселона" ҳисобни очди. Брэйтуэйтнинг қанотдан узатган тўпини Ригони ўз дарвозасига буриб қўйди, кириб кетаётган тўпга Де Йонг чизиқ устидан зарба берди. Гол кимнинг ҳисобига ёзилгани ҳозирча аниқ эмас.

36. Гризманн ижросидаги жарима зарбаси ва Педрининг иккинчи зарбаси ҳам муваффақиятсиз якунланди.

35. Дембеле "Элче" жарима майдончаси яқинида йиқитилди.

34. ЗАРБААА! Бускетснинг аниқ, бироқ кучсиз зарбаси дарвозага тўғри борди. Посбон эса тўпни бироз қийинчилик билан ушлаб олди.

32. "Барселона" тўпга эгалик қилиш бўйича устун бўлсада ҳужумда футболчилар бир-бирини тушунмаяпти. Узатмаларда хатолар содир бўлмоқда.

29. ЗАРБААА! Дембеленинг қанотдан амалга оширган узатмаси жарима майдончаси ташқарисидаги Альбага етиб борди, Хорди тўпни тўхтатмай унга зарба берди, аммо тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

25. Дембеле бир неча рақибини алдаб, жарима майдончасига ёриб киришга уринди, аммо ҳимоячилар Усмонни кутиб олишда хатога йўл қўйишмади.

20. ЗАРБААА! "Элче" ҳисобни очиши мумкин эди, аммо қанотдан узатилган тўпни Родригес боши билан дарвозага буришда хатога йўл қўйди, акс холда...

17. Рақибнинг хатосидан сўнг Гризманн тўпни олиб қўйди ва тўпни ҳаволатиб жамоадошларига узатди, бироқ зарба беришга Каталония клуби футболчиларининг  бўйи етмади.

13. "Элче" ҳужумга ўтди, аммо қанотдан узатилган тўпни дарвоза тўрига жойлайдиган футболчи топилмади.

11. Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик меҳмонлар томонда бўлишига қарамай "Барселона" ҳозирча голга тортадиган ҳужум амалга ошира билмади.

6. Жамоада бир қатор етакчилар йўқлигига қарамай "Барселона" тўпга эгалик қилиш бўйича устунликк эга ва паслар ҳам аниқ бўлмоқда.

2. Каталония клуби сафида катта йўқотишлар бор: Коутиньо (жароҳат), Фати (жароҳат), Месси (дисквалификация), Пике (жароҳат), Роберто (жароҳат) бугунги баҳсда иштирок эта олмайди.

1. Учрашув бошланди.

- Сайтимизнинг ўқувчиларига "Ассалому алайкум" деймиз ва "Элче ҳамда "Барселона" ўртасидаги учрашувнинг матнли трансляциясини бошлаймиз.

"Эльче" – "Барселона"

20.15, "Мартинес Валеро"

"Эльче" – Бадия, Мохика, Верду, Барраган, Диего Гонсалес, Гути, Родригес, Марконе, Хосан, Ригони, Бойе.

"Барселона" – тер Стеген, Араухо, Альба, Мингеса, Умтити, Бускетс, де Йонг, Дембеле, Педри, Брэйтуэйт, Гризманн.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика