"Эл-Классико"гача: Зинедин Зидан иштирокидаги матбуот-анжумани
13 aug 2017 20:45
News
"Эл-Классико"гача: Зинедин Зидан иштирокидаги матбуот-анжумани
"Суперкубокнинг баҳоси ўзгача, чунки бу музей учун яна бир соврин. Бундан ташқари, "Барселона"га қарши ўйин - ўзгача бир нарса эканлигини биламиз. Биз кўпчилик учун энг кучли бўлган рақиб билан ўйнаймиз, аммо мен учун ҳеч нарса ўзгармайди. Жисмоний ва руҳий тайёргарлигимиз идеал ҳолатда, ҳамма майдонга тушишни истамоқда.
"Барселона"да ўзгаришлар бўлди, аммо "Барса" - бу "Барса". Кимлардир бу жамоани менга қарши ўйнаган энг кучсиз "Барселона" деб аташмоқда. Биз уларнинг ўйин услубини биламиз. Олдинда иккита учрашув турибди, биринчиси Барселонада, иккинчиси Мадирдда. Борига чидаймиз, аммо финал битта ўйин бўлишини истардим.
Криштиану Роналду ўйинга тайёр, у таътилдан сўнг яхши ҳолатда, бир ҳафтадан бери жамоа билан тер тўкиб ишламоқда. Роналду таътилда ҳам машқ қилган, шу сабабли у мавсумни бошлашга тайёр.
Клубдаги ҳар бир кунимдан роҳат оляпман. Бу бир кун якунланади, аммо клуб билан муносабатимиз шартномага боғлиқ эмас. 20 йиллик шартнома имзолашим мумкин, аммо бир йилдан кейин бошқа жойда бўлишим эҳтимолдан ҳоли эмас. Бу "Реал" ва ҳеч қачон бу клуб билан уришмайман.
Яхши ва ёмон кунлар бўлади, аммо ҳозир ажойиб даврдан максимум роҳат оляпмиз. Муваффақият бир жамоа бўлиш ва тинимсиз меҳнат туфайли амалга ошади. Мақсадимиз - қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларни ютиш. Жамоага фойдам тегишини истайман ва ҳозирча буни уддалаяпман дея оламан, аммо бу ерда кечаги кун билан яшаб бўлмайди. Олдимизда яна бир кубок бор ва истагимиз - бор кучимизни ишга солиб, биринчи баҳсда ғалаба қозониш ва иккинчиси ҳақида бош қотириш.
Иско BBC билан боғлиқ, аммо буни ўйлаб чиқиш керак. Кўп ишларни бажара оламан, менда чеклов йўқ, бу вазиятни ҳам ҳал қилса бўлади.
Касемиро ҳамма билан биргаликда дарвозага зарба бериш бўйича ишламоқда - буни ҳамма бажаряпти, унда алоҳида машқлар йўқ. Сўнгги икки финалларда у гол урганидан хурсандман, аммо бу унинг асосий вазифаси эмас.
Теонинг ҳолати қолганларники каби яхши. У яқиндагини бизга қўшилди, мавсумолди тайёргарликдан сўнг у машғулотларда бошқалар билан бирга ўсиб бормоқда.
Неймар кетди, аммо унинг ўрнини эгаллайдиган футболчи ўз вазифасини яхши уддалайди. Бу албатта Неймар бўлмайди, бироқ ўрнини эгаллайдиган йигит ҳам ёмон ўйинчи бўлмайди. Ушбу масала бўйича ҳавотир олаётганим йўқ. Неймарнинг ўрнини босиб бўлмайди - бундай футболчилар кўп эмас.
31 августгача ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ҳозирги жамоадан кўнглим тўқ, ўзгаришлар керак эмас".
Comments