Эквадор футбол федерацияси собиқ раҳбари 10 йилга озодликдан маҳрум этилди
19 nov 2016 11:10
News
Эквадор футбол федерацияси собиқ раҳбари 10 йилга озодликдан маҳрум этилди
Эквадор футбол федерацияси собиқ президенти Луис Чирибога ФИФАда коррупция иши бўйича айбдор деб топилди ва 10 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Собиқ раҳбар пул ўзлаштиришда айбдор деб топилди. 18 йил давомида федерация раҳбари бўлган Чирибога ўз вазифасидан федерацияга тушадиган пулларни яширишда фойдаланган. Гап 6 млн. доллар ҳақида кетмоқда.
Ташкилот молия директори Уго Мора ҳам 10 йилга, бухгалтер Перо Вера эса 3 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Абдор деб топилганларнинг адвокатлари бу қарор бўйича апелляция бермоқчи. Агар қарор ўзи кучига кирса 70 ёшли Чирибога қарилиги туфайли бу муддатни уй қамоғида ўтайди.
Link :
Source : Reuters
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments