Latest news

22:20Суперлига. "Динамо" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  52 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  1 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  29 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  13 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  71 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  7 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  2 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0

Эктор Купер: "Ўзбекистон терма жамоаси сардори бўлиш учун ҳаммада имконият бор" News

Эктор Купер: "Ўзбекистон терма жамоаси сардори бўлиш учун ҳаммада имконият бор"

Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Эктор Купер иштирок этди.

Унга Отабек Шукуров ҳамроҳлик қилди. 

- Эртага биз иккинчи ўйинда майдонга тушамиз. Баъзи нарсалари такрорлашга қарор қиламан. Синовни давом эттирамиз, эртага янги футболчиларни кўрасизлар. Ўтган ўйинда майдонга тушмаган футболчиларга имкон берилади. Эроннинг Жаҳон чемпионатидаги ўйинларини кўрдик. Жуда ҳам кучли жамоа. Карлуш Кейруш бир неча йилдан буён ушбу жамоада самарали ишлаб келмоқда. Мен эртага жамоани кутаяпман. Футболчилар яхлит бир жамоа бўлишларини истайман. Бу ўртоқлик ўйинлари орқали иккита йирик мусобақа бўлган Осиё Кубоги ва Жаҳон чемпионатига тайёр ҳолда етиб боришимиз керак", - дейди Эктор Купер.
 
- Эрон кучли жамоа, уларни ҳурмат қиламиз. Лекин ўз мухлисларимиз олдида ўйнаймиз. Сурия билан баҳсда ўйинимиз у қадар чиқмади. Эртага мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз, - дейди Отабек Шукуров.



- Эртага Эрон билан ўйинда ҳужумкор ўйин кўрамизми? 

- Биринчи ўйинда ҳимояда қандай ўйнашимизни синаб кўргандик. Бу эртага ҳужумкор ўйин кўрсатамиз дегани эмас. Ҳамма мураббийнинг ўз қараши бор. Баъзилар ҳимояни севади, кимдир ҳужумни. Шахсан мен биринчи навбатда ҳимоя кучли бўлиши керак. Бу билан ҳамма ўйинда ҳимояда ўйнаймиз дегани эмас. Ўзбекистон ФИФА рейтингида 95-ўринда, Эрон эса 35-ўринни эгаллаб турибди. Буни ҳам ҳисобга олинг.

Легионерларимиз жамоага қўшилганига кўп бўлмади ва уларни ҳам ўрганиб чиқишим керак. Эронга қарши баҳсда Сурия билан учрашувга нисбатан ўсиш бўлади деб умид қиламан.

- Савол Отабек Шукуровга. Сурия билан ўйинда пенальтини талашиб қолдингиз. Бунга нима сабаб бўлди?

- Пенальтини ким тепишидан қатъий назар, мақсадимиз жамоага фойда келтириш эди. Ўзбекистон терма жамоаси бир оила ва футболчилар бир-бирини ҳурмат қилишади (Отабек Шукуров).

- Мен пенальти масаласига ойдинлик киритмоқчиман (Эктор Купер). Пенальтини ким ижро этишини мен ҳал қиламан. Марат Бикмаевми ёки Отабек Шукуров, улар менинг кўрсатмамга амал қилишлари шарт. 11 метрлик жарима белгиланса Бикмаевга уни ижро этишни айтган эдим. Бироқ бошқалар буни билишмасди. Бу вазият тушунмовчилик эмас.


- Миср терма жамоасида ишлаган пайтингиз, жамоада Муҳаммад Салоҳ етакчи эди. Ўзбекистондачи, шундай етакчи борми?

- Жамоада бир хил исмли футболчилар бор. Бошида бироз қийналдим, ҳозир уларни позицияларига кўра ажрата оламан. Ўзбекистонга келишимдан олдин уларни фамилияси бўйича ёдлаган эдим. Масалан, Исмоилов, Кримец. Лекин... бу ерда футболчиларни исми билан чақиришар экан.

Жамоа сардори ҳақида тўхталадиган бўлсак, сардор бўлиш учун ҳаммада имконият бор. Бирор футболчига боғични топширсам, унда бундай ният бўлмасачи? Шу сабаб бу жараён табиий бўлиши керак.

Мухлислардан сабр қилишни сўраган бўлардим. Вақт ўтиши билан ҳаммаси ўрнига тушади. Ишқибозлар жамоа жаҳон чемпионатида қатнашишини истайди. "Деспасито" қўшиғида айтилгани каби - ҳаммаси аста-секинлик билан амалга ошади.

Rating: +74   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика