Latest news

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  1 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  28 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Эктор Купер: "Ҳали олдинда ўйинлар кўп ва вазиятни ўнглай оламиз" News

Эктор Купер: "Ҳали олдинда ўйинлар кўп ва вазиятни ўнглай оламиз"

Сал аввал якунига етган Фаластин - Ўзбекистон баҳсидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаш босқичидаги илк учрашувни 0:2 ҳисобидаги мағлубият билан бошлади. Терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер ўйиндан кейинги матбуот анжуманида қуйидаги фикрларни билдирди. 

- Мен жуда ғазабдаман. Футболчилардан бундай ўйин кутмагандим. Ўтказиб юборилган биринчи голга қадар яхши ўйнаётгандик. Лекин биринчи голдан кейин ҳаммаси ўзгариб кетди. Футболчилар ўйинга эътиборни йўқотиб қўйишди. Ҳимояда хатолар юзага келди. Вазиятни ўзгартириш учун захирадан футболчилар ўйинга қўшилди, иккинчи ҳужумчини майдонга туширдик. Лекин бу ҳам ёрдам бермади. Шуни айтишим керак, саралаш босқичи энди бошланди ва биринчи ўйиндан кейиноқ якуний хулосани бериш қийин. Ҳали олдинда ўйинлар кўп ва вазиятни ўнглай оламиз. 


- Бугун жуда бир аламли мағлубият бўлди. Осиё Кубогида Туркманистонга қарши баҳсни ҳисобга олмаганда терма жамоамиз қачон чиройли ўйин кўрсатганини эслаш қийин. Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳаммаси кеч бўлмасидан истеъфога чиқиш пайти келмадими? (Сайтимиз мухбири Толибжон Қосимов саволи) 

- Сиз биринчи ўйиндан кейиноқ истеъфо сўраяпсизми? Мен буни нормал ҳолат деб ҳисобламайман. Чунки биз энди саралашда биринчи ўйинни ўтказдик. Ҳеч қаерда дастлабки мағлубиятдан кейиноқ мураббий ишдан бўшатилмайди. 


- Фаластин терма жамоаси кўрсатган ўйин ҳақида дея оласиз? Бизнинг терма жамоа қанчалик узоққа бора олади? 

- Аввало Фаластин терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Жамоангиз бугун ҳақиқатан яхши ўйин кўрсатди. Лекин мен дарҳол бу жамоа ҳақида тайинли гап айтмаган бўлардим, чунки олдинда ўйинлар кўп ва вазият ўзгариб кетиши мумкин. Кейинги босқичга чиқиш учун ҳар икки жамоада имконият бор. 


- Жамоангиз бугун жиддий мағлубиятни қабул қилиб олди. Лекин олдинда ҳали Саудия Арабистонига қарши ўйинлар бор. Фаластиндан ҳам кучли жамоага қарши имкониятларни қандай баҳолайсиз? 

- Мен кеча айтгандим: илк ўйинни ғалаба билан бошлаш жуда зарур деб. Аммо бугун бунинг акси бўлди. Бошидан хато бўлди ва бундай бўлишини ҳеч ким кутмаганди. Вазифамиз мағлубиятдан тегишли хулоса чиқарган ҳолда кейинги беллашувларга ҳозирлик кўриш. 


- Қувондиқ Рўзиев билан Икром Алибоевни Санжар Шоаҳмедов билан Достон Ҳамдамовга алмаштирилишини хато деб ҳисоблайсизми? (Сайтимиз раҳбари Гайрат Хасбиулин саволи) 

- Биз нима учун алмаштиришларни амалга орширдик? Чунки Қувондиқ Рўзиев толиқиб қолганди. Икром Алибоев ҳақида ҳам шундай деса бўлади. Яна шуни айтишим керак, бу мағлубиятдан кўп ҳам фожеа ясаш керак эмас. Битта ғалаба ҳаммасини ювиб кетади. Шу боис ҳаммани сабрли бўлишга чақираман. Саралаш баҳслари якунига етгунча кутишимиз керак, шундан сўнггина натижа кўзга ташланади.

- Терма жамоамиз кўрсатган ўйин сиз учун уятли эмасми? (Сайтимиз раҳбари Гайрат Хасбиулин саволи)

- Мен буни уятли демаган бўлардим. Чунки майдонга тушган футболчилар барибир ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишди. Ўйинимиз қанчалик уятли ёки яхшилигини саралаш босқичининг охирида эгаллаган ўрнимизга қараб кўрамиз.

Rating: -290   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика