Latest news

01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  25 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  45 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  9 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  22 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  6 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  5 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  6 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  4

Эксперт таҳлили: Австралия News

Эксперт таҳлили: Австралия

Австралия терма жамоаси ўз тарихида бешинчи марта жаҳон чемпионатида иштирок этади. "Соккерузлар" 2006 йилги мундиалда мусобақанинг 1/8 финалига қадар боришганди.

Хўш, бу сафар нима бўлади? Австралия навбатдаги ЖЧда қандай натижа кўрсатади? ОФК сайти ходимлари бу борада 15 йилдан бери журналист сифатида ишлаб келаётган Себастьян Хассеттга мурожаат қилишди. Ушбу журналист Sydney Morning Herald нашрида, шунингдек, SBS телеканалида ҳамда The World Game веб-сайтида фаолият юритмоқда.

- Австралияни навбатдаги жаҳон чемпионатида нима кутмоқда?
- Жаҳон чемпионатига бориш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Бу дунёдаги энг катта мусобақа. Қуръа ташланганидан сўнг терма жамоамиз гуруҳдан иккинчи ўрин билан чиқса керак деб ўйлагандим. Лекин мундиалга оз қолганида мураббийлар штабида юз берган ўзгариш, Берт ван Марвейкнинг келиши воқеалар ривожини тубдан ўзгартириб юборди. Шундай экан, буёғига нима бўлишини айтиш қийин.

- Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиш учун нима қилиш керак?
- Австралиянинг ҳимоясида муаммолар бор, айниқса чап ва ўнг қанотда. Агар жамоа бу муаммони ҳал қилмаса мундиалда катта қийинчиликка дуч келади. Ҳатто жамоа сардори Майл Единак ортга қайтиб ўйнагани билан барибир қанот ҳимоясида бўшлиқ кузатиляпти.

- Қайси футболчи ҳамманинг диққат-марказида бўлади?
- Мэт Райан охирги йилларда катта ўсишга эришди. У ажойиб дарвозабон. Мэт ЖЧ саралаш баҳслари ҳамда Осиё Кубогида ўзини ҳар томонлама кўрсата олди. У Бельгия, Испанияда фаолият олиб борди. Энди бўлса Англияда ҳам ўзини кўрсатишга интиляпти. Менимча, ушбу мусобақада терма жамоанинг асосий футболчиси айнан Мэт Райан бўлади.

- Қайси жаҳон чемпионати кўпроқ ёдингизда қолган?
- Албатта, 2006 йилги мундиал. Ахир биз гуруҳдан чиқишни уддалагандик. Гуруҳимиз кучли эди: Бразилия, Хорватия, Япония. Аммо биз вазифани уддалай олганмиз. Айниқса Харри Кьюэллнинг Хорватия дарвозасига киритган тўпи ҳамон ёдимда.

- Ўтмишда ўйнаганлардан ким ҳозирги жамоага мос тушган бўларди деб ўйлайсиз?
- Австралияга жаҳон даражасидаги футболчи етишмаяпти. Шундай футболчи керакки, исталган пайтда ўйинни ўзгартира олсин. Жамоамизда олдин шундай футболчи бор эди: Марк Видука. Аммо ҳозир йўқ. Ўйлашимча, Видука ҳозирги жамоага жуда мос тушган бўларди.

- Сизнингча, Австралиянинг бошланғич таркиби қандай кўринишда бўлади?
- 4-2-3-1 схемаси бўйича ўйнасак керак. Дарвозабон: Мэт Райан. Ҳимоя: Азиз Бехич, Мэтью Журман, Трент Сейнсбури, Жош Рисдон. Ярим ҳимоя: Майл Единак, Аарон Муй, Робби Круз, Том Рогис, Мэтью Леки. Ҳужум: Томи Журич.

- Гуруҳ ўйинларида тахминингиз?
- Францияга ютқазамиз 0:3, Данияга ҳам ютқазамиз 1:2, Перу билан 1:1 ўйнаймиз.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика