Latest news

01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  0 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  1 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  1 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  5 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  0 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  3 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  6 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   9 21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  1 21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  2 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  3 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  1 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  3

Егор Кримец: “Меҳнатимиз эвазига чемпион бўлдик” News

Егор Кримец: “Меҳнатимиз эвазига чемпион бўлдик”

“Пахтакор” ҳимоячиси Егор Кримец клуб тизимидан етишиб чиққан футболчилардан биридир.
У жамоа академиясида таҳсил олган. Клуб анъаналари ва ғолиблик руҳияти билан яхши таниш. Егор ёш бўлишига қарамай, иккинчи марта Ўзбекистон чемпиони деган  шарафли унвонни қўлга киритди. Жамоанинг чемпионликкача босиб ўтган йўли ва бошқа ҳолатлар ҳақида у саволларимизга жавоб берди.

- “Пахтакор” учун мавсум муваффақиятли ўтди деб айтиш мумкин. Асосан ўз тарбияланувчиларига эътибор қаратиб, ўнинчи бор олтин медалларга эга чиқди. Мавсумга қандай баҳо берган бўлардинг?
- Чемпионат арафасида олдимизга мавсумни соврин билан якунлаш ҳақида вазифа қўйгандик. “Пахтакор” ёш таркибга эга бўлиши мумкин, лекин мухлислар жамоадан ҳамиша юқори натижаларни кутишади. Ўтган мавсумда жамоа олий лигада совринли поғоналардан четда қолганди. Шу сабабли дастлабки турларданоқ майдонда бор кучимизни ишга солган ҳолда мухлисларимизни ғалабалар билан хурсанд этишга уриндик. Бу ҳаракатларимиз 24 учрашувдан кейин бизга чемпионлик унвонини келтирди. Бундан барчамиз хурсандмиз. Чунки олий лигада тенгсиз бўлиш учун жамоа катта ҳажмдаги ишни бажарди. Ўтган йилдан бошланган йиғиндан то ҳозирги кунгача мақсадимиз чиройли футбол кўрсатган ҳолда ғалабага эришиш эди. Фақат чемпион бўлганимиздан сўнг бир оз тинчландик. Лекин олдимизда янада юқори мақсадлар бор ва улар сари интилишда давом этамиз. Мавсум давомида бир жамоа бўлиб бирлаша олганимиз, бир мақсад йўлида тер тўкканимиз ва бир оилага айлана олганимиз бизга қўл келди.

- Энг қийин ўйин сифатида қайси баҳсни таъкидлаган бўлардинг?
- Наманганда “Навбаҳор” билан ўтган учрашувни. Ўша куни мезбонлар сўнгги дақиқаларга қадар майдонда кескин курашга киришишди. Биз эса вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Яхшиямки, охирги дақиқаларда мезбонлар хатога йўл қўйишди ва бундан унумли фойдаландик. Ўша учрашувда руҳий тарафдан катта фойда олдик.

- Бу йил жамоада қандай ўзгаришларга дуч келдинг?
- Учрашувларга тайёргарлик жараёнида ва машғулотларда янада яхшироқ ишлай бошладик. Ҳар бир рақибнинг бир неча ўйинларини кўриб чиқиб, унинг кучли ва кучсиз тарафларини ўргандик. Машғулотларда шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Бу қандай фойда келтирганини кўриб турибмиз. Чемпионликка мағлубиятсиз эришганимиз ҳам буни исботлайди. Таркибда академия тарбияланувчилари ва анчадан буён жамоада ўйнаб келаётган футболчилар йиғилгани сабабли ўзаро тушуниш ва жамоадаги ҳолат борасида умуман муаммо йўқ. Бу жиҳатлар ҳам бизга катта фойда келтирди.

- Кейинги мавсумда “Пахтакор” ОЧЛни гуруҳ босқичидан бошлаши кутилмоқда. Жамоа айни пайтдаги ҳолати билан Осиёнинг клублар учун биринчи рақамли турнирида ижобий натижа қайд эта олади деб ўйлайсанми?
- Жамоада барча шуни ният қилмоқда. Келаси йил чемпионат ва кубок ўйинларидан ташқари Чемпионлар лигасида ҳам яхши иштирок этишни хоҳлаймиз. Бизда бу мусобақада ўйнаш тажрибаси бор. 2 йил олдинги тажриба бу сафар бизга ёрдам беради деб ўйлайман. 2013 йил айнан тажриба етишмаслиги ва ҳали ўйин савиямиз ҳозиргидек бўлмагани сабабли гуруҳда қолиб кетгандик. Кейинги йил ишқибозларни халқаро майдондаги ишончли ўйин билан ҳам хурсанд этишни истаймиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика