Егорь Кримец: "Чемпионликни ҳимоя қилиш доим қийин кечган" News

Егорь Кримец: "Чемпионликни ҳимоя қилиш доим қийин кечган"

"Пахтакор" жамоаси "Локомотив" билан ўйиндан сўнг чемпионлик кубоги билан тақдирланди ва байрамона шоу дастури остида 13-чемпионликни нишонлади.

Мазкур учрашувдан сўнг жамоа сардори Егорь Кримец таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Чемпионликни ҳимоя қилиш доим қийин кечган. Бундай қийин мавсумда боз устига пандемия шароитида осон бўлмади. Галдаги вазифамиз Ўзбекистон кубогида ғолиб чиқиш. Олдинда яна битта тур қолди, балки мураббий ротатцияларга қўл уриши ҳам мумкин. Оғир мавсум ўтказдик. 

Оралиқдаги танаффусларга қарамасдан ўйинимизда ритм бузилмади? Алббатта жисмоний томондан қийин бўлмоқда. Масалан Драган Черан чарчаб қолди. Агар битта турни дам олишга сарфласа кубок баҳсларига қадар барча шай ҳолатга келади. Бу - футбол. Ҳар мавсум бир хил ўйнай олмайсиз. Гоҳида яхши даражада тўп тепасиз, гоҳида эса ёмон. Чемпионликдан табиийки хурсандмиз",- дейди Кримец.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика