Эдин Терзич: "Қийин, аммо ҳақли ғалаба"
09 apr 2023 12:33
News
Эдин Терзич: "Қийин, аммо ҳақли ғалаба"
Германия чемпионати 27-тури доирасида "Унион"га қарши ўйиндан кейин "Боруссия" Д бош мураббийи Эдин Терзич ўз фикрларини билдирди.
"Фавқулодда муҳим бўлган пайтда қийин ва ҳақли ғалабани қўлга киритдик. Биринчи бўлимда нафақат ҳимояда, балки, ҳужумда ҳам ажойиб ўйин кўрсатдик. Хатто тўпсиз ўйинда ҳам бир-биримизни тўғри тушуниб ҳаракат қилдик.
Афсуски, иккинчи бўлимни биринчисидаги каби ўтказа олмадик. "Унион"га қарши ўйинлар доимо оғир кечади. Шу сабабли ғалабадан мамнунман", - деди дортмундликлар устози.
Ушбу ғалаба орқали "Боруссия" Д яқин таъқибчиси "Унион" билан фарқни 5 очкога етказиб олди.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Comments