Эдгар Гесс: "Дуранг адолатли натижа бўлди"
17 may 2014 14:13
News
Эдгар Гесс: "Дуранг адолатли натижа бўлди"
"Бухоро" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг уюштирилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Бухоро" бош мураббийи Эдгар Гесс қатнашди.
- "Учрашув жуда қийин кечди. "Пахтакор" футболчилари маҳорат бобида бизга нисбатдан устунроқ, бу табиий. Чунки кўпчилик футболчилари турли хил терма жамоаларда тўп суришади, кўпчиликлари Осиё чемпионлар лигасида қатнашишган, жамоа чемпионатимизда етакчиликни ўз қўлига олган. Шу сабабли биз бугун иккинчи рақам остида ҳаракат қилдик.
Бизда кам сонли ҳужумлар бўлган бўлсада, ўта хавфли кўриниш олди. Масалан, футболчиларимиз учга бир вазиятга чиқиб, имкониятдан фойдалана олишмади ва қанот ҳаками пассив ўйиндан ташқари ҳолатда турган футболчи учун байроқни кўтарган вазиятлар ўта хавфли кўриниш олганди.
Баланд бўйли тошкентлик футболчиларга якка курашларда бой бердик. Бугун "Пахтакор" бизга фақатгина стандарт вазиятлардан гол уриши мумкин эди холос, биз бу усулга қарши алоҳида тайёрландик. Йигитлар яхши ҳаракат қилишди, тактик жиҳатдан барчасини тўғри бажаришди. Холисона баҳолайдиган бўлсак, бугун "Пахтакор"да голга тортадиган вазият деярли бўлгани йўқ. Менимча бугунги дуранг ҳақли ва ўйинга мос бўлди".
- Самвел Бабаян "Бухоро"дан умуман бошқача футбол кутганини ва "Бунёдкор"га қарши кечган ўйинларини намоиш эта олишмади деб таъкидлади.
- Ҳар бир жамоа рақиби қанча даражада унга имконият берса, шу даражада ўйнайди. "Бунёдкор"га нисбатан "Пахтакор" анча жипслашган, футболчиларнинг бир-бирлари билан ўйин амалиётлари ҳам етарлича. Лекин шунга қарамай биз ўйинчиларимизни шундай тарзда жойлаштирдикки, рақиблар бунга қарши ҳеч нима қила олишмади. Яна бир бор айтаман, ҳеч ким улар ижросида бирон бир ҳужумни "Мана шу ҳужум голга тортадиган эди" деб кўрсата олмайди, чунки бунақа ҳужумларнинг ўзи бўлмади.
Бугун майдонда беш ойдан бери бирга ўйнаётган жамоа, беш йил бирга ўйнаётган, хатто-ки, чемпион бўлишга улгурган жамоага қарши ҳаракат қилди. Табиийки биз қийналдик. Бизга ҳам беш йил беринглар, кейин кўрамиз қайси жамоа иккинчи рақам остида ўйнар экан!"-дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди Гесс.

Link :
Source : pfkbuxoro.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments