Latest news

11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  2 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  0 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  1 08:08Бугун финал!  7 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  12 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  8 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  25 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1

Эдгар Гесс: “Бухоро”да маҳоратли футболчилар кўп эмас” News

Эдгар Гесс: “Бухоро”да маҳоратли футболчилар кўп эмас”

Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган “Локомотив” - “Бухоро” баҳсида майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ўйиндан сўнг “Бухоро” футбол клуби бош мураббийи Эдгар Гесс интервью берар экан, рақиб кучли ўйин кўрсатганини ва ўз жамоаси таркибида маҳоратли футболчилар камлигини айтиб ўтди.

-   Ўйин борасида ютқазганимизни тан оламан, - дея сўз бошлади Эдгар Яковлевич. - Биз бир қатор хатоларга йўл қўйдик ва бунинг оқибатида ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. “Локомотив” - кучли клуб, бу жамоа чемпионлик учун курашяпти. Рақиб сафида маҳоратли фтуболчилар етарлича топилади. Бизда эса бундай ўйинчилар кўп эмас. Футболда тажриба ва маҳорат катта роль ўйнайди. Бизга айнан шу нарсалар етишмаяпти. Бунинг устига рақиб икки бор пенальти тепиш имконига эга бўлди. Шогирдларимга шу ҳам салбий таъсир кўрсатди.

-   “Бухоро”нинг кетма-кет ғалабасиз серияси саккизтага етди. Бу нима билан боғлиқ?
-   Мана шу ўйинлардан тўрттасини кучли клубларга қарши ўтказдик. “Олмалиқ”, “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Локомотив”. Бу жамоаларга қарши тўп тепиш осон эмас ва уларни мағлубиятга учратиш қийин. Биз ғалаба қозона олмаяпмиз, лекин дуранг ўйнаяпмиз. Аммо жамоамизда маҳоратли ўйинчилар йўқлиги боис саккиз ўйиндан бери зафар қуча олмаяпмиз. Қўл остимда Равшан Асланов, Жамолиддин Убайдуллаев каби ўтган йил биринчи лигада ўйнаган футболчилар бор. Уларга ўзларини кўрсатиш учун ҳали вақт керак. Андрей Акопянцга ўхшаган тажрибали футболчилар ҳам бор, аммо улар ҳали ўз спорт формаларига кириб улгуришмади.

-   Сиз олиб борадиган машғулотлар қанчалик оғир эканини биламиз. “Бухоро”да тўп тепаётган баъзи футболчиларнинг айтишича, ўйинчиларга ҳаддан зиёд юкламалар бераётган экансиз?
-   Бу бўлмаган гап. Биз эрталаб соат саккизда машғулот ўтказамиз ёки бўлмаса кечки маҳал еттида шуғулланяпмиз. Бухоро иқлимида бу яхши пайт ҳисобланади ва бемалол ишласа бўлади.

-   Шундай иссиқда кунига икки маҳалдан машғулот ўтказишни нормал ҳолат деб ҳисоблайсизми?
-   Биз эрталаб одатда енгил машқларни бажарамиз. Футболчилар югуради, кўпинча “квадрат” ўйнашади. Асосий урғу эса кечки машғулотларга берилади. Мен шогирдларимни югурмаяпти дея олмайман. Биз “Локомотив”га қарши 90 дақиқа тенгма-тенг ўйнай олдик. Йўқса шогирдларим дастлабки 20 дақиқадан кейин толиқиб қолган бўлишарди.

-   Эдгар Яковлевич, бу томонлама сиз ҳақсиз. Лекин олий лига клубларида футболчи машғулотдан кейин тикланиши учун керакли витаминларни қабул қилмайди. Футболчилар машғулотдан нолишаётгани йўқ, балки витаминизация бўйича эътироз билдиришмоқда.
-   Витаминизация бизнинг клубда жойида. Бизда футболчиларни доим назорат қилиб борадиган шифокор ҳам, кардиограф ҳам бор. Биз ҳар ой футболчиларни тиббий текширувдан ўтказиб турамиз.

-   Биринчи давра якунига етди. Таркибда ўзгаришлар бўладими?
-   Ўзгаришлар бўлади, фақат бу ҳақда кейинроқ маълумот берамиз. Раҳбарият жамоамиз олдига саккизталикка киришни вазифа қилиб қўйган ва бунинг учун охиригача курашамиз.

Х.Холиқов ёзиб олди.  
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика