Latest news

23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  2 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  4 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  6 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  166 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  47 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  28 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0

Эдерсон: "Ҳоланд "Сити"га керак бўлган ҳужумчи эди. Биз унинг кўп гол уришини дарҳол тушунгандик" News

Эдерсон: "Ҳоланд "Сити"га керак бўлган ҳужумчи эди. Биз унинг кўп гол уришини дарҳол тушунгандик"

"Манчестер Сити" дарвозабони Эдерсон жамоадоши Эрлинг Ҳоланд ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

22 ёшли норвегиялик футболчи айни дамда Англиядаги илк мавсумидаёқ АПЛ тўпурари бўлиб турибди.

"Ҳоланд биринчи келганида, биз дарҳол унинг кўп гол уришини айтгандик ва бу содир бўлмоқда. У ажойиб тўпурар, ҳар доим гол уришга ва жамоага ёрдам беришга интилади.

Эрлинг – бизга керак бўлган форвард. У Габриэл [Жезус]га ўхшамайди. Габи қанотдан ҳужум қилишни яхши кўради, у кўпроқ ҳаракатчан. Ҳоланд марказга яқинроқ ўйнайди, жарима майдончасига кириб, у ерда пас кутишга уринади. Бу асосий фарқ. Биз тўп билан майдоннинг сўнгги учдан бир қисмига чиқсак, бизда ҳар доим жарима майдончаси ичида одам бўлади.

Кўпчилик Ҳоланд урадиган голларнинг аксарияти осон эканлигини айтишади, аммо бу ёлғон. Ҳаммаси унинг позициясини танлашни билишига боғлиқ. Бу унинг энг яхши қобилиятидир. У осон тўп киритмайди, позицияни танлашни билади.

Умид қиламанки, Эрлинг тез-тез гол уришда давом этади ва бизни хурсанд қилади, биз барча совринларни қўлга киритиш учун биргаликда ишлашда давом этамиз", – деди Эдерсон.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика