Latest news

Эдерсон: "Финалда барча нарсага тайёр бўлишимиз керак" News

Эдерсон: "Финалда барча нарсага тайёр бўлишимиз керак"

"Манчестер Сити" посбони Эдерсон ЕЧЛ финалида "Интер"га қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди.

29 ёшли дарвозабон шу билан биргаликда пенальтилар сериясига ҳам тайёрланаётганини айтди.

"Барчасига тайёрланяпмиз - рақибнинг ҳаводан ўйин кўрсатишига ҳам, пеналтиларга ҳам. 90 дақиқа ичида бўлиши мумкин бўлган барча ишга, шунингдек, ишлар қўшимча бўлимларга ва пенальтилар сериясига боришига ҳам тайёрланмоқдамиз.

Финал йўлида барчамиз ҳамжихат бўлиб ишлаяпмиз. Биргаликда кўплаб ғалабаларни қайд этдик, мағлуб ҳам бўлдик. Ўтган беш-олти йил давомида оғир дамларни бошдан ўтказдик. Бу эса бизнинг жамоа сифатида ўсишимизга, сабаб бўлди ва энди шанба кунги ўйинда ғалаба қозонишни истаймиз.

Бунинг учун хеч нимани ўзгартириш шарт эмас, шунчаки доимгидек ўйин кўрсатсак бўлгани. Умуман босим хис қилмаяпман. "Сити" посбонлари доимо хотиржам бўлиши ва ўз индивидуаллигини кўрсата олиши лозим", - деди Эдерсон.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика