Эден Азар қайси клубларга рад жавобини бергани маълум News

Эден Азар қайси клубларга рад жавобини бергани маълум

Бельгиялик футболчи фаолиятини давом эттиришни хоҳламаяпти.

"Ницца", "Лилль" ва "Марсель" Эден Азарни ўз таркибида кўришни хоҳлашди, бироқ бельгиялик уларга ҳатто музокаралар ўтказиш учун рухсат бермади, дея хабар берди "Footmercato". 

32 ёшли футболчи ҳамон фаолиятини тугатиш ҳақида ўйлаяпти, оиласи эса уни шошилмасликка чақириб, футболга қайтаришга ундамоқда.

Эден Азарга бошқа клублардан, хусусан, Саудия Арабистонидан ҳам таклифлар бор эди. Спорт режимига риоя қилишни истамагани учун "Реал"да муваффақиятсизликка учраган бельгиялик футболчи мавсум оралиғида ўзаро келишув асосида "Мадрид" билан шартномани бекор қилишга қарор қилди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика