Latest news

01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  5 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  3 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  13 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  8 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5

ЕЧЛда ғолиб бўлмоқчимисиз? "Гронинген" академиясига боринг! News

ЕЧЛда ғолиб бўлмоқчимисиз? "Гронинген" академиясига боринг!

Камтарона "Гронинген" академиясидан чемпионлар лигаси бош совринигача бўлган йўл.

"Гронинген" номи кўпчиликка нотаниш ҳисобланади. Чунки, клуб ҳеч қачон Голландия миллий биринчилигида энг кучлилардан ҳисобланмаган. Совринлар музейида биргина Голландия Кубоги мавжуд холос.

Жамоа академияси жаҳон футболи бозорига доимий равишда энг кучли футболчиларни чиқармайди. Афтидан, академия ишида сон эмас, сифатга юксак эътибор берилади. Зеро, Рональд Куман, Арьен Роббен ва Виржил ван Дейк номи янграса, ўз позициясидаги энг кучли футболчилар кўз ўнгимизда гавдаланади. Ҳозир шулар ҳақида қисқача.

Кичик Куман. Етмишинчи йиллар охирида Куманлар оиласидан икки футболчи етишиб чиқди. Ака-укаларнинг ҳар иккови ҳам "Гронинген" мактаби тарбиячилари ҳисобланиб, профессионал футболдаги илк одимларини ушбу жамоа сафида ташлаганлар. Уларнинг кенжаси Рональд жамоа шарафини 1980/83 йилларда ҳимоя қилди. Кейинчалик "Аякс", ПСВ, "Барселона" ва "Феейнорд"да фаолият олиб борган Рональд Куман жаҳон футболи тарихидаги энг яхши голеадор ҳимоячига айланди. Таъкидлаш жоизки, Рональд 1991/92 йилги мавсумда УЕФА чемпионлари кубогида "Барселона" билан зафар қучган эди. Мураббийлик фаолияти нисбатан муваффақиятсиз ўтаётган Куман ҳозир Голландия миллий терма жамоаси рулини бошқариш билан оввора.




Арьен Роббен. 2003 йилда "Йохан Кройф" мукофотини қўлга киритганидаёқ унинг яқин йилларда голланд футболи йўлбошчисига айланиши тахмин қилинганди. Арьен фаолиятини "Гронинген"да бошлади. Жамоа асосий таркибидаги муваффақиятли мавсумдан кейин 2002 йил ПСВ таркибига бориб қўшилди. Кейинги фаолиятида гранд клублар шарафини ҳимоя қилди. Омадсиз финаллардан кейин, 2013 йилги Европа чемпионлар лигаси финалида ҳал қилувчи тўпни киритган футболчи ҳам "Гронинген"нинг камтар академиясида тарбия топганди.



Виржил Ван Дейк. Бугун жаҳон футболида энг кўп муҳокама қилинаётган Виржил якунланган мавсумда ЕЧЛ ғолиблигини тантана қилди. Мудофаада бехато ҳаракатланадиган голланд ҳам футболнинг дастлабки сабоқларини "Гроинген"да олган. Бугун миллий терма жамоасининг сардорига айланган футболчи "Селтик" ва "Саутгемптон"даги фаолиятидан кейин 2018 йилда "Ливерпуль" жамоасига ўтганди.



Шунингдек, уругвайлик Луис Суарес еврофутболдаги илк қадамларини айнан шу жамоа сафида ташлаган эди. У 2006/07 йилларда жамоа шарафини ҳимоя қилган. Эътиборлиси юқоридаги футболчиларнинг ҳаммаси Европа чемпионлар лигасида зафар қучишган.



Фаҳриддин Рўзиев тайёрлади

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика