Latest news

18:28Мбаппе "Реал"га эмас, 2022 йил "Ливерпул"га ўтишига бир баҳя қолган  0 18:08Про лига. "Дўстлик" Хоразмда ҳисобни очди (онлайн)  0 17:40Винисиус: "Умидни оқламаганимни биламан"  1 16:35Роналду: "Манчестер Юнайтед" мураббийи бундай демаслиги керак"  3 15:52ЖЧ-2026 саралаши. Осиёда фақат Ўзбекистон, Эрон ва Япония йўқотишларсиз кетмоқда, гуруҳлардаги ҳолат  8 15:125 та гол ва иродали ғалаба. Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон баҳсидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  3 14:45Сречко Катанец: "Биз тўлиқ маҳоратимизни намойиш этмай туриб, уч очкони қўлга киритдик. Рақиб дарвозабони ўз жамоасини учта голдан сақлаб қолди"  16 14:20Футзал. Аргентина ҳам Тошкентга етиб келди  3 13:59Футзал. Қўшниларимиз ҳам Тошкентга етиб келишди  0 13:33Футзал. Амалдаги Жаҳон чемпионлари Тошкентга етиб келишди  4 13:07ЖЧ-2026 саралаши. Ироқ 83 дақиқа битта кам ўйнаб дуранг қайд этди  1 12:38Суперлига. "Нефтчи" — "Қизилқум" учрашуви Яйпанда ўтказилади  3 12:11Суперлига. "Пахтакор" - "Динамо" баҳси санаси ҳам ўзгарди  3 11:45Кожо Жоэль: "Эътиборлироқ бўлишимиз керак эди"  9 11:23Суперлига. "Динамо" — "Бунёдкор" ўйини санаси ўзгарди  3

ЕЧЛ. Зидан Мадридда "бўрилар"ни "замбарак"дан ўққа тутди, "Сити"ни эса собиқ "бўри" Де Брюйне ярим финалга олиб чиқди News

ЕЧЛ. Зидан Мадридда "бўрилар"ни "замбарак"дан ўққа тутди, "Сити"ни эса собиқ "бўри" Де Брюйне ярим финалга олиб чиқди

Европа чемпионлар лигаси чорак финал тўқнашувларининг жавоб ўйинлари бошланмоқда.


Европа чемпионлар лигаси.

Чорак финал.

Жавоб учрашувлари.
 
Реал Мадрид Испания – Вольфсбург Германия 3:0

«Сантьяго Бернабеу»

Голлар: Роналду (16, 17, 77)

Реал Мадрид – Навас, Пепе, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич (Варан, 90), Каземиро, Кроос, Бэйл, Роналду, Бензема (Хесе, 84).

Вольфсбург
– Бенальо, Данте, Налдо, Родригес, Виейринья, Шюррле, Луис Густаво, Арнольд, Гилавоги (Дост, 80), Дракслер (Крузе, 32), Бруно Энрике (Калиджури, 72).

Огоҳлантиришлар
: Арнольд (45), Луис Густаво (76), Роналду (80), Данте (85), Виейринья (90).

Биринчи ўйин - 0:2.

- "Реал" жуда шиддаткор футбол ўйнамоқда. Кетма-кет ҳужумларнинг навбатдагиси гол билан якунланди. Карвахалнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Роналду ортиқча қийинчиликсиз дарвоза тўрига киритди жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Кейинги ҳужумда эса мезбонлар бурчак зарбаси ишлаб олди. Крооснинг ошириб берган тўпини яна ўша тиниб-тинчимас Роналду боши билан дарвозага аниқ йўналтирди - 2:0. Ҳар иккала ўйин натижасига кўра, кучлар тенг бўлди.
Ўйин тугашига 13 дақиқа қолганида яна ўша Роналду "бўрилар" дарвозасига жарима зарбасидан жуда чиройли голни киритди ва жамоасига ярим финал чиптасини олиб берди.


Икки дақиқа ичида иккита тўп киритиб, "Вольфсбург" билан ўйиндаги мувозанатни тиклаган ажабтовур футболчи - Роналду.


Манчестер Сити Англия - ПСЖ Франция 1:0

"Этиҳад стэдиум".

Гол: Де Брюйне (76)

Манчестер Сити – Харт, Отаменди, Клиши, Санья, Мангаля, Фернандо, Фернандиньо, де Брюйне (Туре, 84), Навас, Сильва (Делф, 87), Агуэро (Ихеаначо, 90).

ПСЖ
– Трапп, Тиаго Силва, Маркиньос, Максвелл, Орье (Пасторе, 61), Ди Мария, Рабьо, Мотта (Лукас, 44), ван дер Виль, Ибрагимович, Кавани.

Огоҳлантиришлар
: Трапп (29), Пасторе (67), ван дер Виль (68), Фернандиньо (72).

Биринчи ўйин - 2:2


- Учрашувнинг 29-дақиқасида "Манчестер Сити" 11-метрлик жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Аммо буни жабрланувчининг ўзи Агуэро муваффақиятли амалга ошира олмади.

"Манчестер Сити"ни ярим финалга етаклаб ўтган гол муаллифи эса Де Брюйне бўлди.


Агуэро пенальтини аниқ амалга ошира олмаганидан ранжимоқда...

Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика