Latest news

21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  50 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  0 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  3 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  2 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  0 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  9 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  0 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   7 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  13

ЕЧЛ. Яхшибоев еттинчи бўлди, энди гол урган ўзбекистонлик учинчи футболчи бўла оладими? News

ЕЧЛ. Яхшибоев еттинчи бўлди, энди гол урган ўзбекистонлик учинчи футболчи бўла оладими?

Молдованинг “Шериф” жамоаси Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидаги дебют ўйинини ўзидан анча номдор бўлган “Шахтёр” (Украина)га қарши ўтказди.

Шунингдек, мазкур клуб сафида Жасурбек Яхшибоев ҳам мусобақадаги биринчи учрашувида майдон тушиб, 67 дақиқа ҳаракат қилди.

Ўйинда тирасполликлар Адама Траоре ҳамда Момо Янсаненинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди.

Шу тариқа, Яхшибоев нуфузли мусобақанинг гуруҳ босқичида ўйнаган еттинчи ўзбекистонликка айланди. Аввалроқ бундай натижага қуйидаги футболчилар муваффақ бўлган:

1. Максим Шацких ("Динамо К") – 45та ўйин
2. Владимир Маминов ("Локомотив М") – 26
3. Олег Пашинин ("Локомотив М") – 17
4. Жафар Ирисметов ("Спартак") – 4
5-6. Сефер Алибаев ("Таврия") – 2
5-6. Николай Турчиненко ("Таврия") – 2

Чемпионлар Лигасининг финал раундида гол уриш фақатгина икки футболчимизга насиб этган. Булар, Шацких ва Маминов. Макс ҳисобида 11та гол бўлса, Владимирда 2та тўп мавжуд.

Жасурбек Яхшибоев ҳам уларнинг сафига қўшилиш учун яхши имкониятга эга. “Шериф” устози Юрий Вернидуб вакилимизга тўлиқ ишонишини ўз интервюларида айтиб ўтди. Жамоани олдинда “Реал”га қарши ўйин кутмоқда. 2-тур баҳси 29 сентябрь куни Мадридда бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида, ЧЛ 2006/07 йилги мавсум Максим Шацких “қаймоқранглилар”га (2:2) қарши Киевдаги ўйинда дублга эришганди.


Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика