Latest news

20:58Винисиус Мбаппе, Беллингем ва Эндрикнинг "Реал"га ўтишида таъсир қилган  2 20:21Максим Шацких: "Ёзги трансферлар ойнасидаги режамизни тўлиқ бажардик. Элит Осиё чемпионлар лигасидаги иштирокимиз ҳам қизиқарли кечиши аниқ"  3 19:47МЮ Амрабатни "Фиорентина"дан 20 млн евро эвазига харид қилмайди, аммо...  0 19:09Баҳром Ҳайдаров: "Қолган жамоалар ҳам ухлаётгани йўқ. Иккинчи даврада камида 30 очко тўплашимиз керак"   6 18:58Ламела Греция клуби билан шартнома имзолади  2 18:24"Ал Иттиҳод" АПЛдаги ўйинчи учун 51 млн фунт тўлайди  2 17:58"Ливерпуль" икки футболчи учун 105 млн фунт сарфлашга тайёр  4 17:14"Атлетико" Лунинни "Реал"дан 15 млн еврога харид қилишга тайёр эди  1 16:32"Манчестер Юнайтед" де Лигт учун "Бавария"га 45 млн фунт таклиф қилади  3 16:02"Ливерпуль" Саудия Арабистони клублари учун ван Дейкка нарх қўйди  3 15:38"Барселона" де Йонг билан шартномани узайтирмоқчи  5 15:10Улуғбек Ҳошимов: "Ўзим катта бўлган жамоага қайтиш ёқимли. "Пахтакор" билан катта ютуқларга эришишни мақсад қилганман"  4 14:33"Ал Иттиҳод" Эдерсонни харид қилишга уриниб кўради, "Ман Сити" 50-60 млн евро хоҳламоқда  1 13:47"Астон Вилла" "Барселона" собиқ ўйинчисини сотишга тайёр  1 13:20"Манчестер Юнайтед" Маунтни сотишга тайёр  4

ЕЧЛ. ПСЖ Мадридда зор йиғлаган кеча ёхуд "Реал Мадрид" чорак финалга йўл олди News

ЕЧЛ. ПСЖ Мадридда зор йиғлаган кеча ёхуд "Реал Мадрид" чорак финалга йўл олди

ЕЧЛнинг 1/8 финалидан ўрин олган "Реал Мадрид" - ПСЖ баҳси якунланди.

"Реал Мадрид" - ПСЖ 3:1 (биринчи ўйин - 0:1)

Голлар: Килиан Мбаппе 39', Карим Бензема 61', Карим Бензема 76', Карим Бензема 77'

"Реал Мадрид": 1. Тибо Куртуа, 2. Даниэль Карвахаль (17. Лукас Васкес 66'), 3. Эдер Милитао, 4. Давид Алаба, 6. Начо Фернандес, 10. Лука Модрич, 8. Тони Кроос (25. Эдуардо Камавинга 57'), 15. Федерико Вальверде, 11. Марко Асенсио (21. Родриго 57'), 9. Карим Бензема, 20. Винисиус Жуниор.

Захира: 13. Андрей Лунин, 5. Хесус Вальехо, 7. Эден Азар, 12. Марсело, 16  Лука Йович, 18. Гарет Бэйл, 19. Дани Себальос, 22. Иcкo, 24. Мариано Диас.

"ПСЖ": 50. Джанлуиджи Доннарумма, 2. Ашраф Хакими (23. Юлиан Дракслер 88'), 5. Маркиньос, 3. Преснель Кимпембе, 25. Нуну Мендеш, 15. Данилу Перейра (11. Анхель Ди Мария 81'), 6. Марко Верратти, 8. Леандро Паредес (27. Идрисса Гейе 71'), 30. Лионель Месси, 7. Килиан Мбаппе, 10. Неймар.

Захира: 1. Кейлор Навас, 9. Мауро Икарди, 17. Колен Дагба, 18. Джорджиньо Вейналдум, 22. Абду Диалло, 24. Тило Керер, 28. Эрик Эбимбе, 34. Хави Симонс, 38. Эдуар Мичу.

Огоҳлантиришлар: Леандро Паредес 7', Начо Фернандес 43', Винисиус Жуниор 44', Даниэль Карвахаль 60', Джанлуиджи Доннарумма 62', Ашраф Хакими 81', Лукас Васкес 88'

Real Madrid

Karim Benzema - 61', Karim Benzema - 76', Karim Benzema - 78'

Champions League Final Stage . Round 1/8

10/03/2022, 00:00

1
:
3
Finished

Paris Saint-Germain

Kylian Mbappe - 39'

Stadium: Estadio Santiago Bernabeu, 59895 spectators

Referee: Danny Makkelie

45'
90'
43'  Nacho Fernandez
44'  Vinicius Junior
57'  Marco Asensio (Rodrygo)
57'  Toni Kroos (Eduardo Camavinga)
60'  Daniel Carvajal
61'  Karim Benzema
61'  Vinicius Junior
66'  Daniel Carvajal (Lucas Vazquez)
76'  Karim Benzema
76'  Luka Modric
78'  Karim Benzema
88'  Lucas Vazquez
7'  Leandro Paredes
39'  Kylian Mbappe
39'  Neymar
62'  Gianluigi Donnarumma
71'  Leandro Paredes (Idrissa Gana Gueye)
81'  Danilo Pereira (Angel Di Maria)
81'  Achraf Hakimi
83'  Presnel Kimpembe
88'  Achraf Hakimi (Julian Draxler)


Маълумот учун, мазкур жамоаларнинг дастлабки ўйинида ПСЖ 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

90+4. Ўйин якунланди!

90+1. Мессининг жарима зарбасидан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Модричнинг узоқдан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

85. "Реал" олдинга ўтишда давом этяпти. Дарвозага яқин нуқтадан жарима зарбаси ишлаб олди жамоа.

81. Парижликлар бўлаётган воқеалардан шокда! Хўш, буёғига қандай бўлади энди? Майдон "ёнмоқда"!

"Реал" тўпни эгаллаб олган заҳоти ҳужумга ўтди, Винисуис чапдан кириб бориб тўпни марказга узатди, Бензема эса битта аниқ зарба билан хет-трик қайд этди!

78. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Реал" учинчи голини урмоқда! ДАҲШАТ!

Модрич ҳужумни бошлади, Винисиус уни давом эттирди, жарима майдончасида тўпни яна Модричга қайтади, Лука Бенземага пас берди ва Карим гол урди!

76. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Бензема гол урди ва "Реал" ҳисобда олдинга чиқиб олди!

73. Винисиус Жуниор дарвозага яқин жойдан зарба берди, аммо тўп анчагина баландга кетди.

67. Учрашув ҳарорати анча ошди. Икки жамоа вакиллари ҳам тинмаяпти.

65. Энди мадридликлар тинмаяпти. Мухлислар ҳам анчагина жонланди.

Доннарумма қўпол хатога йўл қўйди, тўпни адашиб Винисиус Жуниорга узатиб юборди, у эса марказроқдаги Бенземага тўпни берди ва Карим гол урди!

61. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Реал Мадрид" ҳисобни тенглаштирди!

57. Бугун Мбаппе ҳайратланарли даражада ҳаракатларни амалга оширяпти. Ҳужумда фақат ўз кўп нарсани ҳал қиляпти, унга эса жамоадошлари керакли пайтларда узатмаларни амалга ошириб турмоқда.

Аммо ушбу гол ҳам ўйиндан ташқари ҳолат юзага келгани сабаб инобатга олинмади! Килиан Мбаппе ҳозирча учта гол урди, уларнинг биттаси ҳисобга олинди.

54. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Мбаппе гол урди!

53. Вальверденинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб қайтди.

50. Бўлимнинг илк дақиқаларини мадридликлар фаоллик билан бошлаган эди, аммо ҳозир тўп назорати асосан меҳмонларда.

46. Бошланди!

Жамоалар иккинчи бўлимга қайтишмоқда.

45+2. Биринчи бўлим якунланди!

45+1. Парижликлар голдан кейин ҳам тинмаяпти, жамоа аъзолари ҳужум қилишда давом этишмоқда.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

42. Модричнинг узоқ масофадан ерлатиб берган зарбаси кучсиз чиқди.

Неймар Мбаппени олдинга бошлади, Киллиан бир ўзи ҳимоячилардан ўтиб кетиб дарвозага яқин борди ва кучли зарба берди - ҳисоб 0:1. Супер ҳужум - супер гол!

39. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ПСЖ ҳисобда олдинга чиқиб олди!

37. Кроос тўпни ҳаволатиб жарима майдончаси томон узатди, Бенземанинг бош билан берган зарбаси эса бирозгина ноаниқ кетди.

34. Амма ушбу гол инобатга олинмади, ҳужум ташкил қилинаётганда Нуну Мендеш ўйиндан ташқари ҳолатда экан. 

34. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Мбаппе гол урди. 

31. Неймар жарима майдончаси ичида тўпни янада олдинроқда турган Мессига узатди, Лео ўткир бурчак остидан тўпни сал марказга узатди, аммо бу вазиятда парижликлардан ҳеч ким йўқ эди...

25. ЗАРБА! Бенземанинг узоқ масофадан айланма берган зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

22. Неймарнинг ерлатиб берган зарбасини Куртуа ушлаб олди.

21. Бош ҳакам кўпгина ҳолатларда ўйин қоидаси бузилмаганига ишонмай, ўйинни тўхтатмаяпти.

20. Паредеснинг дарвозага йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди.

13. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Мбаппе жарима майдончасига кириб бориб дарвозага ерлатиб зарба берди, Куртуа эса оёқлари билан тўпни ажойиб тарзда қайтариб юборди.

12. Карвахалнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

8. Месси ҳимояга ёрдамга келиб тўпни олиб қўйди ва Неймарни олдинга бошлади. Бразилиялик футболчи майдон марказидан туриб Мбаппега пас берди, Киллиан жарима майдончасига кириб бориб зарба берди, Куртуа эса тўпни ушлаб олди.

7. Асенсио узоқ масофадан дарвозага зарба йўллади, тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди.

4. Винисуис чапдан олдинга ўтиб тўпни жарима майдончаси ичига узатди, Асенсио эса дарвозага зарба беролмади.

3. Мадридликлар рақибларига босим ўтказиб, тўпни олиб қўйишга интилишмоқда.

1. Илк дақиқаларданоқ мадридликлар ҳужумга ўтишди. Ўнг қанотдан узатилган тўпни Асенсио ўзига тўғрилай олмади.

1. Ўйин бошланди!

Жамоа вакиллари майдонга чиқиб келишмоқда.

Ҳар икки жамоа вакиллари ўйинолди расмий машғулотда иштирок этишди. 

- Учрашув Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади. 

Rating: +56   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика