Latest news

08:56Слот кечаги ғалабдан сўнг нималар деди?  0 08:28Превью. "Навбаҳор" биринчи даврадаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванч оладими?  5 07:57Суперлига. Бугун бизни ажойиб ўйинлар кутиб турибди  2 07:30Расман. "Ал Насср" яна бир юлдузни ўз сафига қўшиб олди  4 07:05Суперлига. "Пахтакор" "Сўғдиёна" жамоасини ишончли ҳисобда мағлуб этди, Алижонов эса шедевр гол урди  0 02:50Иброҳим Ибрагимов: "Сўғдиёна"нинг нозик томонларини ўрганиб чиққандик"  3 02:15Францияда ҳам чемпионат старт олди  0 01:57АПЛ старт олди: "Ливерпуль" мавсумни қийин ғалаба билан бошлади  30 01:33Башар Ресан: "Бу ғалабали йўлни "Андижон"га қарши ўйинда ҳам давом эттирмоқчимиз"  4 01:20"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Ноттингем"га ўтиши мумкин  0 01:00"Ал Ҳилол" қачон Қаршига келади? "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги тақвими маълум  7 00:49Уго Экитике - АПЛнинг 2025/26 йилги мавсуми илк голи муаллифи!  1 00:32"Байер" Эрик тен Хаг қўл остидаги илк расмий ўйинида йирик ғалаба қайд этди  2 00:06ЛаЛига қайтди! Илк ўйинда Мадрид жамоаси Каталонияда ғалабага эришди  2 23:57Жованни Леони дунёнинг энг яхши ҳимоячиси кимлигини айтди  1

ЕЧЛ. "Реал Мадрид" мавсумдаги 8-ўйинда ҳам ғалаба қозонди News

ЕЧЛ. "Реал Мадрид" мавсумдаги 8-ўйинда ҳам ғалаба қозонди

ЕЧЛнинг 2-тури доирасидаги "Реал" - "Лейпциг" учрашуви бўлиб ўтди.

"Реал Мадрид" – РБ "Лейпциг" 2:0
"Сантьяго Бернабеу" стадиони
Голлар
: 1:0 – 80 Вальверде, 2:0 – 90 Асенсио.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль, Начо, Рюдигер, Алаба (Менди, 81), Модрич (Кроос, 81), Тчуамени, Камавинга (Асенсио, 64), Вальверде, Винисиус Жуниор (Себальос, 85), Родриго (Мариано Диас, 85).

РБ "Лейпциг" – Гулачи, Симакан (Хенрихс, 75), Орбан, Диалло, Раум, Форсберг (Поульсен, 81), Шлагер, Айдара (Кампль, 75), Собослаи, Вернер (Андре Силва, 81), Нкунку.

Огоҳлантиришлар: Айдара (73), Нкунку (82), Карвахаль (84), Шлагер (90).


Real Madrid

Federico Valverde - 80', Marco Asensio - 90'

Champions League Grp. F . Round 2

15/09/2022, 01:00

0
:
2
Finished

RB Leipzig

Stadium: Estadio Santiago Bernabeu, 54289 spectators

Referee: Maurizio Mariani

45'
90'
64'  Eduardo Camavinga (Marco Asensio)
80'  Federico Valverde
80'  Vinicius Junior
81'  Luka Modric (Toni Kroos)
81'  David Alaba (Ferland Mendy)
84'  Daniel Carvajal
85'  Vinicius Junior (Daniel Ceballos)
85'  Rodrygo (Mariano Diaz)
90'  Marco Asensio
90'  Toni Kroos
73'  Amadou Haidara
75'  Mohamed Simakan (Benjamin Henrichs)
75'  Amadou Haidara (Kevin Kampl)
81'  Timo Werner (Andre Silva)
81'  Emil Forsberg (Yussuf Poulsen)
82'  Christopher Nkunku
90'  Xaver Schlager


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

 ЯНГИЛАШ


90+4-дақиқа. Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради ва бу мавсум ҳали очко йўқотмаган "Реал" яна ғалаба қозонди.  

"Реал" амалда уч очкони нақд қилди.  

90+1-дақиқа. ГООООООЛАСОО! Марко Асенсиодан жуда чиройли гол гувоҳи бўлдик - 2:0.   

90-дақиқа. Огоҳлантириш! Ксавер Шлагер Мендини қучоқлаб олгани учун карточка ишлаб олди.  

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

Стандарт вазиятдан эса германияликлар бу сафар ҳам наф чиқара олишмади.  

88-дақиқа. Нкунку жарима майдончасига кираверишдан кучли зарба берди, тўп йўлига Карвахаль тўғаноқ бўлди. Бурчак зарбаси. 

85-дақиқа. ЎзгаришларРодриго ва Винисиус ўрнига Себальос ҳамда Мариано Диас майдонга тушди. 

84-дақиқа. Огоҳлантириш! Дани Карвахаль. 

82-дақиқа. ЎзгаришларЛука Модрич ва Давид Алаба ўрнига Тони Кроос ҳамда Ферлан Менди.

80-дақиқа. ГОООООООЛ! Феде Вальверде Винисиуснинг узатмасидан кейин чап оёқда зарба бериб, дарвозанинг узоқ пастки бурчагини нишонга олди. 

75-дақиқа. ЎзгаришларДиавара ва Симакан кетди, Кампль ва Бенжамин Хенрикс ўйинга қўшилди.  

73-дақиқа. Огоҳлантириш! Амаду Айдара Винисиусга нисбатан ҳаракати учун карточка ишлаб олди.  

72-дақиқа. Тезкор қарши ҳужум. Вальверде, Винни, Асенсио... Бироқ ҳеч бири тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади.  

65-дақиқа. Тчуамени билан ҳаводаги курашдан кейин Хайдарага ёрдам кўрсатиш зарур бўлмоқда. Ўйинда "пауза". 

64-дақиқа. Ўзгариш! Эдуарду Камавинга ўрнини Марко Асенсиога бўшатиб берди.   

62-дақиқа. Родриго ўзига нисбатан фол учун белгиланган жарима зарбасини амалга оширди, аммо жуда ноаниқ. 

60-дақиқа. "Реал" кўп ҳужум қилаётганига қарамай, ҳозирча рақиб дарвоза томон йўл топа олмади.  

57-дақиқа. Карвахаль Нкункуга нисбатан фол ишлатди. 

48-дақиқа. "Реал" иккинчи бўлимни анча юқори темпда бошлади.  

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! 

45-дақиқа. Ҳакам биринчи бўлимнинг асосий вақтига умуман дақиқалар қўшмасликка қарор қилди. Танаффус!  

43-дақиқа. Шлагер бир қарашда Лука Модричнинг устига чиқиб кетай деди, лекин ҳакам бу фол эмаслиги ва пенальти бермаслигини маълум қилди.  

41-дақиқа. Лука Модрич "замахда" рақиб ҳимоячисини чалғитиб, чап оёқда зарба берди, хавфли, лекин бу сафар ҳам ноаниқ.   

38-дақиқа. Бурчак зарбасида ҳужумга келиб, ҳали ортга қайтиб улгурмаган Рюдигер бош билан зарба йўллади, аммо ноаниқ.   

34-дақиқа. Хавфли вазият! Тимо Вернер тўпни Нкункунинг йўлига ташлаб берганди, аммо Кристофер қанчалик уринмасин, уни дарвозага тўғрилаб юбора олмади.   

33-дақиқа. Меҳмон футболчилар тўпни ўз назоратларида ушлаб туришибди.  

30-дақиқа. Тимо Вернер қарши ҳужумни аниқ зарба билан якунлади, аммо бу уриниш Тибога ортиқча муаммо туғдирмади.  

28-дақиқа. Яна Нкунку рақиб дарвозасига хавф солишга уринди. Унга имкон қолдирмасликка ҳаракат қилган Тчуамени Куртуа билан тўқнашиб кетди. Посбон ўзига келиб олиши керак.    

24-дақиқа. Нкунку Карвахалдан тўпни олиб қўйганди, хавфли вазият юзага келиши мумкин эди, бироқ ҳакам франциялик футболчи қоидани бузди деб топди. 

21-дақиқа. Вернернинг узатмасидан кейин Форсберг зарба йўллади, лекин ноаниқ.  

19-дақиқа. "Лейпциг"нинг ҳужуми ўнг қанотдан ривожланди ва тўп жарима майдончасига йўналтирилди, аммо Карвахаль хавфни бартараф этди.   

18-дақиқа. Тчуаменидан ажойиб "подкат".

15-дақиқа. Феде Вальверде тепган тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак зарбасидан кейин Родриго зарба учун имкон топди, аммо ноаниқ. 

10-дақиқа. Шлагер кескинликни йўққа чиқариш мақсадида тўпни узоқлаштирди.

8-дақиқа. "Реал" тўпни назорат қилиб турибди. 

6-дақиқа. Нкунку кутилмаганда зарба учун қулай нуқтага чиқиб борди ва зарба берди, Куртуа ўз ўрнида. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди! 

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика